«Ne’mat Akbarov». Jim qarab turib bo’lmaydi

05     Бу аноним одамнинг  янги  мақоласини  нима учун сизга ўқиш учун тақдим этмоқдаман?  Мақолада Соҳибқирон ҳақида ёзилган айрим китоблар (масалан,Брион асари ҳақида) ҳақида баъзи эътирозлар бироз муболаға билан айтилган бўлса-да, «Неъмат Акбаров»нинг адабиётимизда тобора томир ёзаётган кўчирмачилик хусусида ёзилган фикрларида жон  бор. Қизиқ-да, Европадагина маълум бўлган Соҳибқирон ҳақидаги солномалару асарларнинг номукаммал таржималарини бир амаллаб ўрганиб, воқеаларни  ақли етганча  тўқиб, ўз асарлари қаҳрамонларига ўзича исм қўйган француз адиби кун келиб унинг китоби айрим ўзбек ёзувчиларига  «дастурил амал» бўлади деб ҳеч ўйлаганмикан? Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

055     Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. Hazorasp — Xorazmning janubiy qalqoni

003

  Ҳазорасп ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» асарида келтирилган. Машҳур тарихчи ат-Табарий 712 йилда араблар истилосига учраган Хоразмда учта йирик шаҳар — Қот, Гурганж ва Ҳазорасп бўлганлигини қайд қилган. Яна бир йирик араб тарихчиси ал-Истаҳрий қалъа яқинидан бир нечта ариқлар оқиб ўтади ва улардан бирининг номи Ҳазорасп эканлигини таъкидлаган. Davomini o'qish

Konstantin Paustovskiy. Yomg’irli tong

07Кузьмин ёғоч суянчиқли диванда тебраниб ўтириб, папирос чека бошлади. У ҳаяжонланар ва тушуниксиз бу ҳаяжон аччиғини ҳам чиқармоқда эди. Уни ғалати бир ҳис – қоқ тунда нотаниш бир уйга, нотаниш кимсаларнинг сирру синоатларга кўмилган ҳаётига кириб қолганда туғиладиган бир ҳис чулғаб олди; бу ҳаёт стол устида унутиб қолдирилган, қандайдир олтмиш бешинчи саҳифасига келиб қолган китоб каби очиқ ётади. Китобга қарайсан ва унинг нима ҳақда эканлигини билгинг келади… Davomini o'qish

Hakim Sanoiy. G’azallar

09«Агар муслимият Саноийнинг улуғлигини кўра билсайди, жамики мўминларнинг бошидан қалпоғи тушарди», — деган эди Жалолиддин Румий. Мавлоно яна эътироф этадики:

Аттор руҳ буд ва Саноий ду чашми ў,
Мо аз паи Саноий ва Аттор омадем…

Яъни: Аттор руҳдир, Саноий эса унинг икки кўзи, Биз Саноий ва Атторларнинг изидан келдик. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar («Yoshlik» almanaxi, 1980 yil,10-son)

Ashampoo_Snap_2017.11.11_14h32m09s_001_.png   Ўша олис 80-йилларда ўзбек адабиётига кириб келаётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун Ғафур Ғулом нашриётида «Ёшлар баёзи», «Ёш гвардия» нашриётида «Ёшлик» альманахи ташкил этилган эди. Уларнинг ҳар бирини олиб варақласангиз, шеърият майдонига нафақат кимлар кириб келганини, шу билан бирга ўзбек адабиётида юз бераётган янгиланиш жараёнини кузатгандай бўласиз. Davomini o'qish

Usmon Temur. Abadiyat oralab…

087
Уни илк бор кўрганимни эслайман. Адабиёт ихлосманди, ижод аҳлининг чин дўсти, мактаб муаллими Сирожиддин Нажмиддинов бир куни Турсунбой Адашбоев билан мени шаҳардаги 10- мактабга, учрашувга таклиф қилди. Юқори синф ўқувчилари ижодимиздан наъмуналар ўқишди, кутилган ва кутилмаган саволлар беришди. Сўнг домла иккимизга анча қўли келиб қолган икки ўқувчи ёзган шеърни тинглашни тавсия қилди. Буғдойранг, ориқ чирой, ерга қараганроқ йигит баҳор ҳақида ийманибгина шеър ўқиди. Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Toshtarosh

08   Тоштарошнинг қишлоқ мозорига туташ, деворлари нураб бораётган лойшувоқ ҳовлиси бу тоғ қишлоғини дунё билан боғлаб турадиган ягона йўлнинг четида бўлгани учун қишлоқдан чиқаётган ёки унга кираётган ҳар бир йўловчининг назари, албатта, тупроқ устида шошиб юрганларнинг сўнгги манзили – мозоротга ва шу маконнинг ягона қоравули, боғбони ва гўркови бўлмиш тоштарошнинг кунгай бетдаги ҳовлисига тушади. Davomini o'qish

Amerika hindularining hikmatli so’zlari

05  09 Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз. 09 Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ. Davomini o'qish

Dilorom Salohiy. Ko’zanak ko’zoynakmi? & Berdak Yusuf. Ortiqcha maqtovga hojat bormi?

Ashampoo_Snap_2017.01.29_23h05m27s_001_.png   Ҳазрат Алишер Навоийнинг рамзий маънолар билан зийнатланган асарлари тили бўйича кўплаб луғатлар яратилган: «Ғиёс ул-луғат», «Абушқа», «Санглоҳ»… Аммо бу луғатларнинг ўзини тушуниб олиш учун ҳам махсус тайёргарлик, билим керак… Davomini o'qish

Turk she’riyatidan tarjimalar

09Турк адабиётининг буюк намояндаси Сабаҳиддин Али, атоқли адиб Яшар Камол, таниқли шоир Метин Алтиўқ (Олтиўқ), турк шеъриятининг тенгсиз вакили Жамол Сурайё ва ниҳоят, Сунай Акин шеърларини ўзбек тилига таржима қилган адабиётшунос олим ва мутаржим Маъруфжон Йўлдошев бу шоирларнинг бири ҳақида шундай ёзади: «Мен унинг шеърларини кўп ўқидим. Ҳузур билан ўқидим. Шоирдан миннатдор бўлиб ўқидим. Унинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилишни орзулаб ўқидим. Таржима қилсам эди, дея-дея ўқидим. Сизга илингим келиб ўқидим…» . Davomini o'qish

Abdulla Jabbor. Men bilgan va bilmagan Mashrab & Ko’zgu parchalari

002Наманганлик шоир ва драматург Абдулла Жаббор ажойиб инсон, зукко ва нозиктаъб ижодкор, ёшларга меҳрибон устоз эди. Уларни ўқувчилик йилларимдан бери биламан. Абдулла Жаббор бошлиқ хонадон водийлик кўплаб ижодкор ёшларнинг ўзига хос “қароргоҳ”ига айланганди. Бу масканда ўтказиладиган латиф давра суҳбатлари унча-мунча катта тадбирлар, назму наво кечаларидан аъло эди, десам нотўғри бўлмаса керак. Ёш қаламкашларга ота-онадек бўлиб қолган устоз Абдулла Жаббор ва Дилором оя (шоира Дилором Эргашева) уларнинг ҳар қадамини кузатиб бориш, ўрни келганда, рағбатлантириб, кўмак беришга шай турарди. Энди у кунларни “ўтган замон”да эслаётган бўлсак-да, яна давом этишидан умидланамиз. Davomini o'qish