23 декабр – Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаси Асқад Мухтор таваллуд топган кун.
Асқад вужуд-вужуди билан шеърга берилиб кетган пайтлар эди. Дўрмоннинг қимиздек ҳавоси, кўм-кўк осмони, қип-қизил чодир ёпинган, куз офтобида лов-лов ёнаётган ўрик туплари, олис юртларга отланган турналарнинг боғ устидан чуғирлаб ўтишлари, далаларга ёнғоқ «экаётган» қарғаларнинг ерга шўнғишлари, майин оқ ипакдек мезон ипларининг унсиз сузиб ўтишлари, яланғоч новдаларга илашиб қолганларининг офтобда чақнашлари Асқаднинг шеърларига шундоққина тўкилиб қоларди. Davomini o'qish











