
Шеърларингизни қайта-қайта ўқидим. Ҳар ўқиганимда янги маънолар топдим. Улар мен учун чиндан ҳам янгилик эди. Олдинги мактубимда белгилаганларим, аксарият шеърларингизнинг ҳар сатри – бутун шеър. Мен ҳзим бу услубда ёзмаганим эмас, ёзолмаганим учун ҳам, рамзу ишоралар билан руҳ манзарасини яратгувчи шоирларни қадрлайман. Шеърда ниманидир баён қилишга вақт, ҳафсала ҳамда шеър техникасидан хабардорлик – кифоя. Шеърда ҳолат, кайфият, қалб манзарасини яратиш учун эса Худо берган илм, истеъдод керак. Санъатга қиёслайдиган бeлсак, Сизнинг услубингиз – оғир ашула. Буни ҳар ким ҳам айтолмайди. Сиз жуда истеъдодлисиз, Сиздай зиёли ижодкорлар кам (Одил Икромнинг Олима Набизодага ёзган мактубидан). Davomini o'qish










