
Kattalashtirish uchun suratni bosing

ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси
Тошкент,.Ўзбекистон миллий энциклопедияси,2007.- 496 бет.
ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ:
Абдулла Орипов
Эркин Воҳидов
Умарали Норматов
Сирожиддин Саййид
Бахтиёр Назаров
Хуршид Даврон
Баҳодир Каримов
Ҳабиб Абдиев

Ўзи одатда, асарларга сўзбошилар, шундай аталишига қарамай, асар якунига етгач, уни аввал ёзувчининг ёру дўстлари кўриб бериб, сўнгра каттароқ, масалан, рўмон бўлса, Ёзувчилар уюшмасида муҳокама этилиб, кичикроғи, дейлик, қисса, нашриётда ўқилиб, босишга лойиқ топилгандан сўнг, у-бу изоҳ, тушунтириш лозим топилса, кейин ёзилар эди. Мен эса мазкур сўзбошини энди ёзишга чоғланган йўл хотираларимга бошлама қиляпман. Ёзмоқчи бўлаётганларимнинг яхлит бир сюжети йўқлигини ҳам айтиб қўяй, чунончи сизга таништирадиганим ғулийлар ҳам тўқима бадиий образлар эмас, балки, танқидчилар ибораси билан айтганда, образга прототип, яъни жонли одамлар. Davomini o'qish

…Шоирлик касб эмас, шеър ҳам ботмон-ботмон ёзилавермайди, ёзилиш сабаби бор, вақти-соати бор. Шеър буюк севинчдан ёки буюк фожиадан дунёга келади, танҳоликда яралади, танҳоликда ўқилади. Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш эса ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир ( Шавкат Раҳмон ). Davomini o'qish

Бир туркум шеър ёздим… Фақат қоғозга туширишга кучим етмаяпти… Баъзиларини аянгизга айтиб ёздириб қўйдим… Дармонга кириб олсам, бошқаларини ҳам қоғозга тушираман… Ҳаммаси эсимда турибди… Шеърларимни оппоқ тонгларга, деворларга, шифтларга ёзиб қўйганман… қизиқ, ҳавога ёзиб қўйилган шеър ҳам ўчиб кетмас экан… Davomini o'qish
* * *
ҒУНЧАЛАР ПУШТИРАНГ ВА ЗАЪФАР
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар,
Ғунчалар қалбимнинг бағрида.
Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.
Davomini o'qish

Xurshid Davron she’rlaridan audionamunalar.
Davomini o'qish

Ўшда нима бўлди? Гарчи фожиалардан кейинги ярим йил давомида, маҳаллий ҳам марказий матбуотдаги юзлаб мақолалар орқали, одамни сескантирадиган даражадаги бу ваҳшийлик узоқ ва пухта тайёрланган стсенарий асосида амалга оширилган сиёсий жиноят маҳсули эканлиги тўғрисида айрим маълумотлар олган бўлсак-да, Ўшда нима бўлди, деган савол ҳануз кўнглимиздан кетмайди. Davomini o'qish

Матназар Абдулҳакимов сўлим Аму бўйларида ястанган қадим воҳа фарзанди бўлиб, Ватаннинг ҳар бир гиёҳи, ҳар бир қумурсқаси, ҳар бир томчи оби — ҳаёт-у, ҳатто ҳар бир зарра гарду ҳазони ҳам унга қадрли эди. У ўз овози, ўз фалсафаси, ўз услубига эга бўлган серқирра ижод соҳиби эди.Aфсуски, шундай истеъдодли шоиримизни бевақт ўлим бизнинг орамиздан олиб кетди. Мухлисларига унинг кўз қароғида асраган, инжа сатрлари, боқий китоблари, мақола ва очерклари мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish
Буюк аждодларимизнинг тарихи бугунги ҳаётимиз ва маданиятимизнинг туб илдизидир. Ёш авлодга тарихимизни ўргатишда 80-йиллар шеърияти, хусусан, Хуршид Даврон ижоди муҳим аҳамиятга эга.
Davomini o'qish
Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факултетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби нашр этилган. «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби қиссалари ҳам бор. Davomini o'qish