Anton Chexov. Xameleon

099

    Бозор майдонидан янги шинел кийган, тугунча кўтарган политсия назоратчиси Очумелов ўтиб борарди. Унинг орқасидан мусодара килинган крижовник тўла ғалвирни кўтарганча малла городовой келмоқда. Теварак-атроф жимжит…Майдонда жон асари кўринмайди… Дўконлар ва қовоқхоналарнинг ҳувиллаган эшиклари ёруғ дунёга очиққандек оғиз очиб турибди; уларнинг яқинида ҳатто гадойлар ҳам йўқ. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Cho’lpon muzasi

08

   Бир зумда қўлларим Чўлпон оёқлари изларининг ҳароратини туйдилар. Одамнинг ҳарорати унинг руҳи каби ҳеч қачон ўлмас экан. Эй ўлмас руҳ, халқинг қалбини кундай равшан қил! Сенинг офтобинг ҳамиша йўлларни ёритгувчи офтобдир! Сенинг илҳомингдан шу мисра туғилди: Халқим – мангу баҳорим, Юртим – сўнмас мадорим… Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Uch hikoya: Muqaddima & Yashil alanga

033    Илҳом қизни яхши кўришини ҳаммадан яширарди. Бу унинг ҳеч кимга ошкор этиб бўлмайдиган сири бўлиб, маълум қилиб қўйишларидан қаттиқ чўчир эди. Носир эса ана шу малагини ҳақоратлади, гарчи ўзи ҳам Раънонинг олдида оғзидан бол томиб-этти букилиб, турса-да, атайин шу гапни айтди. Наинки, Раъно унга рўйхушлик бермай буни ёқтирса… Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat haqida xotiralar.

07     Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ инсонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, унинг уйига тез-тез бориб турардим. Фитратнинг уйида кўпгина санъаткорларни, шоирларни, олимларни учратганман. Бу қутлуғ хонадондаги суҳбатлар менинг ҳаётимда чуқур из қолдирган, фикрим уйғонган, савиям кенгайган, санъат ва ижод ҳақидаги тасаввурларим анча тўлишган. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Ikki hikoya: Ertakning yarmi & Qushlar bayrami

09    Илкис тепамизга келиб бизни кузатиб турган қизни кўриб биз анграйиб қолдик. Бундай ажабтовур кийинган, ёқимтой қизни умримда биринчи маротаба кўриб туришим эди. Оппоқ кўйлак, оппоқ фартук, оппоқ пайпоқ кийган, ҳатто тим қора сочларига-да оппоқ лента тақилган, шу туришида у боғимиздаги печакгулларга қўниб ўйнайдиган оқ капалакдан сира фарқ қилмасди. У бир афт-ангоримизга, бир қушларга ажабланиб қарар, қўнғир кўзларида самимий учқун йилтираб, биздан бегонасирамаётгани сезилиб турарди…

Davomini o'qish

Xusrav Shohoniy. Bedarak yo’qolgan kishi

09     Хисрав Шоҳоний 1968 йили «Амири Кабир» нашриёти сўровномасида ўзи ҳақида шундай ёзган эди: Ўйлашимча, мен жуда бой ва мураккаб ҳаёт йўлига эга инсонман…Келажак биографлари мен ҳақимда нима ёзишни билмай қолмасин деган мақсадда, менинг ижодимни келгусида ўрганишни истаган тадқиқотчиларнинг вазифаларини осонлаштириш мақсадида қуйидаги маълумотларни маълум қилишни маъқул кўрдим: Davomini o'qish

Isajon Sulton. Mening gulim

034    Бир куни кеч маҳали…. гулимнинг мени чорлаётганини эшитдим. Оҳ, бу овоз!.. Ундаги илтижо, умид, илинж, муҳаббат!.. Ғаму хавотир ичра чақноқ бир зарра каби бўлиб, отилиб қошига бордим. Сайёд, бу маккор, доғули Сайёд ўзининг азалий ишини адо этган, нигорим бу баттол қўшинининг қутқусига дош бера олмаган эди. Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Ikki hikoya

090    Биз нима учун қуёш чиққанида хурсанд бўламиз? Нега унинг ерни ялаётган нурлари бизга бахт улашади? Мовий осмон, атроф ям-яшил, кўзларимиз бу рангларни симириб юрагимизни бўяйди. Бахтинг ичингга сиғмасдан югуриб, сакраб, куйлагинг келади. Лекин умрбод зимистонга маҳкум қилинган кўзи ожизлар атроф борлиққа ўзгача сурур бахш этувчи ёрқин ранглар ва ажиб жилоларни кўра олишмайди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Uchishni istayman. Doston (1973).

077    Хуршид Давроннинг титроқ ун билан ёзилган «Учишни истайман» деган фалсафий достони мана бу сатрлар тугалланади:

Учишни истайман!
Учишни истайман!

Учамиз, ҳей, шоир жўралар,
Ёлғон шеърлар узра бешафқат.
Дўст бўлади ўтли яралар,
Душман бўлар бизга ҳатто бахт. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Uyg’oq toshlar. Dramatik doston

1977

  Ёшликда ёзилган ушбу достон  ўша йиллардаги тажрибалар, изланишлар натижаси сифатида баҳоланиши керак .Энг муҳими, достон тоталитар давлатдаги ижтимоий муҳитга қарши ва жамиятда инсоний ҳис-туйғулар барқарор бўлиши истагида пайдо бўлган эди. Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. «Zangori ko’l» kitobidan ikki hikoya

054     7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун

Қайноқ гармсел шундагина илк бор киши хонадонига мўраламоқ истагини туйди. Оппоқ тўшакда пиш-пиш ухлаётган қизчаси тепасида хаёлчан ўтирган хушрўй жувонга кўзи тушди. Негадир ғамгин эди у. Шаҳарчага бегона, гармсел илгари уни ҳеч учратмаган. Ётлиги — шаҳарча аҳлига хос лоқайдлик йўқ эди чеҳрасида. Туриш-турмушидан нафосатга мойиллиги сезилиб турарди. Ҳаётга ташна, ўз навбатида, ғоят маъюс эди… Davomini o'qish