Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.
Omon Matjon. Muhabbat she’rlari & Omon Matjon «Har nafasda uyg’oqman» teleloyihasida
29 октябрь – Устоз шоир Омон Матжон (1943-2020) хотираси куни
Роса икки йил аввал 2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ulug’bekning qasosi & Osmonda quyosh yo’q edi…
27 октябр — Мирзо Улуғбек хотираси куни
Мирзо Улуғбек бир неча дақиқадан кейин ўлишини сезди. Хотиралар чақмоқ ёруғида кўринган тасвирлар каби, ҳаддан ташқари тезлик билан бирма-бир унинг хаёлидан ўта бошлади. Бу хотираларнинг ҳаммаси онгу шуурида ҳеч қандай туйғу уйғотмасдан, учиб ўтарди. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. Ishg’ol qilingan uy
Бугун ҳаётимизда қандай воқеа (қайта) рўй берганини англашингиз, воқеа моҳиятини тўлиқ тушунишингиз ва билоқибат бўлиб ўтган воқеа замиридаги моҳиятни уқишингизни истаб мазкур ҳикояни тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Shodmon Sulaymon. Men Vatan deb yo’lga tushdim
Мен Ватан деб йўлга тушдим, бол Ватан деб йўлга тушдим,саҳроси гул, ғунчалари ол Ватан деб йўлга тушдим. Бир омонат меҳмон дерлар бу дунёда одамзодни, мен сендаман, сен ҳам менда қол Ватан деб йўлга тушдим. Davomini o'qish
Maryam Yoqubova. Xotiralar & Maryam Yoqubova “Hamnafas” teledasturida
20 ОКТЯБРЬ — АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ ОДИЛ ЁҚУБОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИ
Ўша кунларимиз худди бугунгидай кўз ўнгимда: университетнинг ўнг тарафдаги биноси ҳовлисида кичикроқ фаввора бўларди. Дарсларимиз тамом бўлди дегунча ўша фаввора ёнига, учрашувга шошардим. Аниқ билардим, у ерда Одил ака фавворадан томаётган томчиларга ўйчан термулиб, мени кутиб турардилар… Davomini o'qish
Odil Yoqubov. Qaydasan, Moriko? & Ibrohim G’afurov. Odilona
20 октябр — атоқли адиб Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 95 йиллиги
Саҳифада Ўзбекистон халқ ёзувчисининг «Қайдасан, Морико?» номли қиссаси, таниқли мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуровнинг ёзувчига бағишлаб ёзган мақоласи ва адиб сайланмасининг 1-жилдига кирган асарлар билан танишасиз.
Samarqandga bag’ishlov. Mushoira

Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish
Amin Maaluf. Samarqand. Roman.
18 октябрь — Самарқанд куни
Амин Маалуф ўзининг «Самарқанд» ((Париж, Латт нашриёти,1988)) асари билан шарқона романнавислик истеъдодини намоён қилиб, француз адабиётида янгича бир йўналиш оча олди. Ўзбек тилига биринчи бор ўгирилиб, эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу роман машҳур олим, шоир ва файласуф Умар Хайёмнинг Самарқанддаги ҳаёти, машҳур «Рубоийлар» китобининг пайдо бўлиш тарихи, XI асрдаги ижтимоий–сиёсий ҳаёт талқини, янги пайдо бўлаётган турли диний мазҳаблар кураши ва ниҳоят, ХIХ асргача мусулмон дунёсида номаълум бўлган бу рубоийлар қўлёзмасининг Оврўпадаги шон-шухрати, ҳамда бу қўлёзманинг 1912 йилда «Титаник» кемасининг машъум ҳалокати оқибатида океан қаърига чўкиб кетишига оид қизиқарли саргузаштлар баёнига бағишланган. Davomini o'qish
Usmon Nosir. Tanlangan asarlar. Poemalar, drama, tarjimalar & Naim Karimov. Egmont, Gyote va Usmon Nosir
Граф Эгмонт — тарихий шахс. Унинг ҳаёти ва фаолияти Нидерландиянинг испан ҳукмронлигига қарши олиб борган миллий-озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ. Гёте ўз асарини ёзиш жараёнида Эгмонт образини қайта идрок этди: қиролга содиқ бу инсонни эл-юртнинг ардоқли фарзанди, нидерланд миллий характерининг жонли тажассуми сифатида талқин қилди. Davomini o'qish
Sa’dulla Hakim. Quduqdan to’kilgan nur. Yurak zarbalari & Bola botir. Doston.
10 октябрь — таниқли шоир Саъдулла Ҳаким хотираси куни
Саъдулла Ҳаким (1951-2020) шеърларида, унинг “Олис юлдуз” деб аталган тарихий достонида, насрий сочмаларида кутилмаган гўзал манзаралар, тасвирлар, ажиб шеърий ифодаларга дуч келасиз. Назарингиз улардан оддий бир нарса каби сирғалиб ўтмайди, тўхтайди, нигоҳингизни ўзига жалб этади (Иброҳим Ғафуровнинг «Заминга туташ антенна» мақоласидан). Davomini o'qish
Sadriddin Salim Buxoriy. Ona & Shoir haqida ikki so’z & She’riy va ilmiy-ma’rifiy kitoblari
Саҳифа шоир ва олим Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
Садриддин Салим Бухорий вафот этган бўлса ҳам, аммо у биз билан бирга. Асарлари, пок руҳи, беором, муҳаббатга тўла қалби биз билан. Ундан катта ижодий ва илмий мерос қолди. Бу катта ижодий мероснинг бугун ўрганилиши, янгидан тадқиқ қилиниши, нашр этилиши ниҳоятда хайрлидир. Davomini o'qish
