25 июнь — Жорж Оруэлл таваллуд топган кун
Шўро империяси ҳудудида «қайта қуриш» жараёни бошланган,тоталитар тузумга асосланган ёпиқ жамиятда, айниқса,узоқ йиллар давомида тилсиз ва сақов совет матбуотида жонланиш пайдо бўлган йиллар эди. Биздаям матбуот ҳаёти қайнаган, биргина «Ёш куч» журналининг ойлик тиражи бир миллионга етиб қолган, ҳозир соғинч билан эслайдиган, жўшқин мавсум авжида эди. Davomini o'qish


1941 йил 22 июнь… 80 йил аввал ярим миллион ўзбекистонлик ҳалок бўлган, кишилик тарихидаги энг қонли, энг катта йўқотиш ва мислсиз қурбонларга, эл-юртимизда қанча-қанча мусибат ва офатлар, ғам-аламларга, бева-бечоралар ва етимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бешафқат уруш бошланган эди. 

Баҳор кунларининг бири эди, ҳовлида хаёл суриб тургандим, тўсатдан момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиб тунни ёритиб юборди, бир зумда бутун борлиқни нурга тўлдирдию сўнг ўчди……Хаёлим олис кузнинг сокин оқшомларига кетади…
1987 йиллар бўлса керак, шоир Исмоил Маҳмудни қидириб Ёзувчилар уюшмасига бордим. Йўлакда қайси эшикни тақиллатишни билмай иккиланиб турган эдим, рўпарадаги эшик очилиб, хушбичим, соч-соқоли ўсган ва оқарган бир киши чиқиб келиб, мен билан эски қадрдонлардай сўрашди…
Агарда инсоният тарихида яратилган шу каби жамийки улуғвор китобларни бир халққа қиёсласак, Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”си уларнинг султони;
Раҳмат Бобожон бугунги ўзбек шеърияти иқлимида янги шеърлари баробар таржима соҳасида энг фаол ишлаётган ижодкорлардан биридир. 
Алвидо,Баҳодир ака!.. Сиз менинг бу дунёда чинакам йўлдошим бўлган энг азиз (саноқли) инсонлардан бири эдингиз…