Xurshid Davron. Alg’ul (Mirzo Ulug’bek). Fojia.

Ashampoo_Snap_2017.08.24_21h48m00s_001_.png   Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Алғул» (Мирзо Улуғбек) пьесаси учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.  Мазкур пьеса бундан қарайиб 20 йилча аввал ёзилган бўлса-да, Davomini o'qish

Temirpo’lat Tillayev. Voris & Yozganlarim va yozmaganlarim. Yozuvchi bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.07.13_13h37m39s_001_b.png    Бугун умрининг темир ва пўлат даврларидан ўтиб, тилла даврида яшаётган, узоқ қишлоқда туриб, дунё адабиётига даъво қилаёттган катта ёзувчи Темирпўлат Тиллаев туғилган кун.Соғлик ва омонлик, Умрниинг тилла даврида олтинга тенг асарлар яратиб қолишини тилайман (Назар Эшонқулнинг фейсбуки саҳифасидан). Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo…& Xurshid Davron Turkiyaning TRT AVAZ telekanalida. (31.08.2019)

Ashampoo_Snap_2018.03.06_18h55m23s_002_.png   Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Javzo tashrifi & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Shoira Shams. Ustozni eslab

Ashampoo_Snap_2017.08.04_16h42m38s_002_b.png    Матназар Абдулҳаким  шеър истаган юракларга гўзал қўним айлайди. Фақат юрак чорласа бас, кўнгил соғинса бас…  Шоир қўнган юраклар яшнаган,  ёшарган чаманзордир. Бу чаманзор  чечакларини гўзал, меҳрли сўзлар ёмғири  ювади… Davomini o'qish

Aziz Said. Paganining so’nggi konserti. Shoirning o’zi o’qigan

044Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Hayot, adabiyot va ijod haqida & Sakina. She’rlar kitobi

09    28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун

Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми…

Davomini o'qish

Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videodoston (1997) & Kitob

037 28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун

  Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Davomini o'qish

Mirzo Aliakbar Sobir. «Xo’p-xo’pnoma» devonidan she’rlar

011Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Soqiynoma – Hayot va shodlik manzumsi

084ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Мақсуд Асадовнинг “Соқийнома: тарих ва поэтика” монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Соқийнома – ҳаёт ва шодлик манзумаси” номи билан сўзбоши ёзган. Ушбу саҳифада сўзбошини эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish