Karim Bahriyev. Badialar & Qozoqboy Yo’ldosh. Porpoq hayratlar chaqini

092 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев (Абдулкарим Баҳриддин) таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!

Абдулкарим Баҳриддин 1979 йилда ёзган илк шеърларидан бирида: «Руҳим, хатарлидир бу қўрқиш, ётаверсин уйқуда титроқ, Орзу – қанотлари учқур қуш – парвоз қилур таборо тикроқ», – дейди. Ана шу иқрорда бўлажак ижодкор шахсиятига хос максимализм, юксак туйғуларни баланд пардаларда куйлашга интилишнинг илк илдизи намоён бўлган. Davomini o'qish

Emili Dikinson. She’rlar & Karim Bahriyev. Emili Dikinson va Rauf Parfi

Ashampoo_Snap_2017.06.15_23h19m21s_003_.png     Александр Блок бир шоира ҳақида бундай деган эди: “У эркак кишининг қошида тургандай шеър ёзади, шеърни Худонинг қошида тургандай, Худо кўриб тургандай ёзиш керак».  Эмили Дикинсон — шеърини Худонинг кўз ўнгида тургандай ёзадиган шоира эди… Davomini o'qish

Amerika shoiralari: Sara Tisdeyl, Edna Milley, Doroti Parker, Emili Dikinson

011   Америка (АҚШ) шеъриятида шоираларнинг, хусусан, 19 асрда яшаб ижод қилган Сара Тисдэйл, 20 аср шеъриятида из қолдира олган Эдна Миллей,Дороти Паркер ва дунё шеъриятининг энг ёрқин вакилларидан бири сифатида эътироф этилган Эмили Дикинсоннинг алоҳида ўрни бор. Бугун сизга бу шоираларнинг таниқли шоир ва таржимон Карим Баҳриев томонидан ўзбекчалаштирилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Avang Abdulloh. She’rlar

0722

  Дунёда нима кўп, мамлакат, эл-элат, миллатлару халқлар, турли рангдаги ва диндаги одамлар кўп. Ўша мамлакату элларнинг, ўша миллатлару одамларнинг шоирлари бор. Биз дунёда ҳукмронлик ўрнатган ахбарот таъсирида Ғарб давлатларини  яхшироқ биламиз, уларнинг шоиру ёзувчиларини кўпроқ ўқиймиз. Аммо, дунёда биз унчалик яхши билмаган мамлакатлару халқларнинг ҳам танилган, ўша элга манзур шоирлари, ёзувчилари бор. Болалигимда индонезиялик адиб Абдул Муис ёзган  «Сурапати» асарини ўқиганманим  ҳамон ёдимда. Индонез халқининг миллий қаҳрамонига бағишланган бу китобни  яна топиб, ўқигим келади. Бугун биз сизга Малайзия шоири Аванг Абдуллоҳнинг шеърларини тақдим этарканмиз, дунё ва унинг адабиёти чексиз эканини эслатмоқчимиз. Тепадаги муқовани ҳам машҳур «Малайзия онаси»  асари билан безадик. Davomini o'qish

Jeyms Joys. She’rlar

09

Ирландиялик буюк ёзувчи Жеймс Жойс ижоди ХХ аср жаҳон адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ҳозирги замон адабиётларига кўрсатган таъсири ғоятда улкан. Э.Хемингуей, У.Фолкнер, Т.Вулф каби дунёга машҳур адиблар унинг ижодидан бениҳоя кучли таъсирлангани ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Жеймс Жойс, аксарият ижодкорларда кузатилгани каби, бадиий ижодни шеър ёзишдан бошлаган ва унинг илк шеърий китоби “Яккахон мусиқа” аталган ва 1907 йилда чоп этилганди. Бугун биз сизнинг назарингизга буюк сўз санъаткорининг насри соясида қолиб кетган назмидан айрим намуналарини ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Ernest Heminguey . She’rlar

01a

Буюк ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби Эрнест Ҳемингуэйнинг аввал шеър ёзганини кўпчилик билмайди. Унинг шеърларида ҳам насридаги мавзулар асарлар марказида туради – бу урушнинг маънисизлиги, инсон қадрининг фожиавий топталишлари, қўмондонларнинг хатоларига қурбон кетган оддий асарларнинг тақдири, хонашинликдан ториқиш ва саргузаштлар иштиёқи чизгиларидир. Davomini o'qish

Ramiz Ravshan she’rlaridan yangi tarjimalar.

рамиз равшан

Рамиз Равшан (Ramiz Rövşən Məmmədəli oğlu) таниқли озарбайжон шоири. У 1946 йилнинг 16 декабрида Бокуда туғилган. Озарбайжон Давлат Университетининг филология факультетида, Москвада Олий сценарийнавислар курсида таълим олган. Унинг сценарийлари асосида ўнлаб бадиий фильмлар тасвирга олинган.
Рамиз Равшан йигирмадан ортиқ шеърий китоблар муаллифи,унинг шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.
Тўрт кунча аввал саҳифамизда Рамиз Равшаннинг шеърларидан қилинган таржималарни эълон қилган эдик. Davomini o'qish