Алишер Навоий «Хамса»си ўша даврда мавжуд бўлган Шарқ хамсанавислиги анъанасида улуғ бир адабий кашфиёт эканининг шу соҳада ўзи ҳам қалам тебратган буюк шоир ва аллома устоз Абдураҳмон Жомий биринчи бўлиб эътироф этган эди. Ҳусайн Бойқаронинг «Хамса» муаллифига кўрсатган буюк ҳурмати ўзи минадиган оқ отга миндириб, жиловдор бўлганлиги, Алишер Навоийни назм мулкининг соҳибқирони ва қаҳрамони деб аташини туркийгўйларнинг эътирофи сифатида қабул қилиш мумкин. Демак, Шарқда-форсий ва туркий тилларда сўзлашувчилар Алишер Навоий «Хамса»сини буюк адабий ҳодиса-кашфиёт деб билганлари диққатга сазовордир. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy.
Botirxon Valixo’jayev. Nizomiddin Mir Alisher Navoiy (davri, zamondoshlari, hayoti, faoliyati, merosi).Ikkinchi qism.
Алишер Навоий ҳаёти, шахсий фазилатлари, фаолияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Чунки улуғ ўзбек шоири, носири, мутафаккири, давлат арбоби, маърифатпарвари, ижод аҳлининг мураббийси, фуқаро ғамхўри, мамлакат яхлитлиги, тинчлиги ва осойишталигининг толмас курашчиси Низомиддин Амир Алишер Навоий ўзининг кўпқиррали фаъолияти билан мамлакат ва халқ тақдири, илм-маърифат, шеърият ва маънавият тарихида алоҳида мавқега эга бўлган беназир сиймодир. Davomini o'qish
Botirxon Valixo’jayev. Nizomiddin Mir Alisher Navoiy (davri, zamondoshlari, hayoti, faoliyati, merosi). Birinchi qism.
Закий аллома Ботирхон Валихўжаевнинг кўпқиррали фаолиятида Навоий даҳосига садоқат сермазмун саҳифаларни ташкил этади. Ўзбек навоийшуносларининг ўрта авлоди борасида гап кетганда, шубҳасиз, рўйхат бошида бу заҳматкаш олимнинг ҳам номи тилга олинади. Унинг “Хамсачилик анъанасининг баъзи-бир хусусиятлари”, “Мажолис ун-нафоис” типидаги бир тазкира ҳақида”, “Навоийнинг поэтик миниатюралар яратиш маҳорати”, “Навоий ва Шайхим Суҳайлий”, “Навоий ва унинг издошлари ижодида туюқ”, “Навоийнинг мўътабар дастхати” каби мақолаларида улуғ ўзбек шоири ижодининг кўпгина масалалари ёритилган. Профессор Б.Валихўжаевнинг илмий изланишлари туфайли Алишер Навоийнинг автограф-дастхати топилди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. V. Alisher Navoiy Samarqandda & Botirxon Valixo’jayev. Navoiy Samarqandda
Самарқанд… Шаҳарнинг қадим кўчаларидан юрилар экан, уларда Жомий ва Навоий овозлари эшитилгандек бўлади, табаррук пойқадамларининг излари тасаввур этилади ва бу заминда юриш нақадар шарафли эканини ҳис қилади киши. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy & Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy
Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi
Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher
23 йил аввал — 1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастурни Ўзбекистон радиосида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган эди. Дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. I. Muqaddima & Dasturning paydo bo’lishi tarixi
1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастур Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида Ўзбекистон радиосида тайёрланган эди. Илк маротиба уни 2016 йилда улуғ бобокалонимизнинг 575 йиллиги нишонланганда сайт саҳифасида эълон қилган эдик. Davomini o'qish
Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov
5 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.
Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади. Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan g’azallar va ruboiylar & «Devoni Foniy»dan tarjimalar.
Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida dard va bedardlik tazodi
Навони бенаволикдан, муродни номуродликдан, қувончни ғамдан топа билиш Навоийнинг дард ва изтироб тушунчасига янада ойдинлик бағишлайди. Davomini o'qish
Hayot yo’li, Alisher Navoiy, tasavvuf haqida atoqli olim Najmiddin Komilov bilan suhbatlar. Video
САҲИФА УСТОЗ ВА МУАЛЛИМ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНАДИ
Нажмиддин Комилов, энг аввало, исми, руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди. Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish