Инсондаги эътиқод туйғусини жуда қадрлайман. Ғаламислик, иккиюзламачиликдан нафратланаман… «Тоғларда куз», «Тутқун», «Туннинг қора сукунатин…», «Чингиз Аҳмаров», «Аёл жангга кирса…», «Қуёш ботар пайти…», «Соғинч», «Вола» каби шеърларим, «Қадимги Нурота қўшиқлари» туркумим, «Замин тақдири» достоним ўзимга ардоқлироқ («Шарқ юлдузи» журнали саволларига жавоблардан). Davomini o'qish
Teglar: Azim Suyun
Azim Suyun. Hayot va adabiyot haqida qayirmalar & Azim Suyun “She’r sehri” teledasturida
22 февраль — Атоқли шоир Азим Суюн туғилган кун
Ҳар бир миллат шоири қалбининг гўзаллиги, эзгулиги ўзгача, шеърининг фусуни ўзгача! Чин адабиёт, чин шеърият юракдан яратилган бўлса — умумбашарийлик касб этган бўлса — у инсониятники! Ҳар кандай тамаддун даврида ҳам Қалб ва тафаккур ҳосилалари яшайди. Davomini o'qish
Azim Suyun. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Jim-jim bulut ichidan chaqin
22 феврал – Шоир Азим Суюн таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Ҳаёт учун кураш деган иборанинг мазмунини шоир ва журналист Азим Суюннинг бугунгача босиб ўтган умр йўлини бир бутун ҳолда кўз ўнгингда гавдалантирганда, чуқур тушуниш мумкин. Davomini o'qish
Azim Suyun. She’rlar & Vatan. Badiadan parcha
22 февраль — Атоқли шоир Азим Суюнни таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Азим Суюн менинг Тошкентга келганда илк таниган шоирим, курсдошим, ўша йиллари шеърларимни кўриб беришга ишонган акам ва жўрам. Саъдулла Ҳакимнинг Хастимомдаги ижара уйида бир муддат (бир ҳафтача) бирга турганда сиру синоатларимизни билиб олган сирдошим. Вафоти арафасида менга тез-тез занг уриб, узоқ-узоқ ёшлик йилларини кулиб-кулиб эслашган суҳбатдошим. Ҳозир ҳам ғайбдан «Ҳа, Хуршид укам-а!» деб хотирамнинг шуурли қатламларида яшаб турган инсон! Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Davomini o'qish
Ustoz Erkin Vohidov xotirasiga bag’ishlov
30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни
Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish
O’ljas Sulaymonov. «Aylanayin» kitobidan she’rlar
style=»text-align: center;»> Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish
Azim Suyun. Suygan ko’ngil faryodi va yoki bir do’st yodi & Mahmud Tojiboyev. She’rlar
Инсон тақдири, хусусан шеър ёзган инсон тақдири қизиқ. Қизиқлиги шундаки, ана шу шеър ёзадиганларнинг айримлари саноқсиз китоблар чиқаради, турли йўллар билан китобларига мақтов тақризлар ёздиради, машҳур ҳофиз ортидан тавозе билан югуради, аммо, бир донагина шеъри эл оғзига тушмайди, инсон юрагига кирмайди. Бошқа бир шеър ёзган инсон бир донагина китоб ҳам чиқаролмай оламдан ўтади, ёзганлари 12 варақлик юпқагина дафтарларда қолиб кетади, Кўзларига қарай десанг, унинг бир суратини ҳам тополмайсан. Аммо, торгина бир даврада ўқиган шеъри, мусиқага солиб нола қилган бир шеъри йиллар ўтса-да, тилдан тилган, дилдан дилга ўтиб юраверади. Маҳмуд Тожибоев ана шундай биргина шеъри билан халқ юрагида яшаб келаётган шоирдир (Хуршид Даврон). Davomini o'qish
Ardoqli va atoqli shoir Azim Suyun vafot etdi
Бугун, 9 март куни, таниқли шоир, кўп йиллик сафдошим, акам ва дўстим, курсдошим Азим Суюн оламдан ўтди. Азиз биродаримни Аллоҳи Карим раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish
Azim Suyun. Tillaburamashox. Nasriy manzuma & Azim Suyun. Vatan fasllari
Бу тиллабурамашох алқор қўчқорини Нур тоғларида тоққа алоқадор кимсалар биларди. Хусусан, биринчи галда тоғ бегилари, кейин овчилар, чўпон-у чўлиқлар, йилқичилар, ба’зи ўтинчилар у ҳақда турли афсоналар-у эртаксимон гапларни тўқиб юришарди. Тиллабурамашох бу макондаги энг катта сурувнинг етакчиси эди. Davomini o'qish
Azim Suyun. Ey do’st yoxud Azimnoma & Azim Suyun «Uyga qaytib» teleloyihasida
Азим Суюн. Эй дўст ёхуд Азимнома. Шеърий ва насрий қайирмалар. Тўлдирилган ва қайта ишланган тўртинчи нашри – Тошкент: Akademnashr, 2018.448 б. / Azim Suyun. Ey doʻst yoxud Azimnoma. Sheʼriy va nasriy qayirmalar. Toʻldirilgan va qayta ishlangan toʻrtinchi nashri – Toshkent: Akademnashr, 2018.448 b. Davomini o'qish
Azim Suyun. Yangi va eski daftarlardan & Qozoqboy Yo‘ldoshev. Ko’ngilga yaqin she’riyat
Саҳифа шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллигига бағишланади
Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим Суюннинг муҳаббат лирикаси ҳам ўзгаларнинг битикларидан бу муқаддас туйғуга том ўзбекча ёндашилгани билан ажралиб туради. Davomini o'qish
Azim Suyun. O’ldirsang ham o’zing o’ldir, muhabbat & To’lapbergan Qayipberganov. Dasht to’rg’ayinig parvozi.
Атоқли шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Азим Суюн ижодиётидаги Ватанни севиш, аёлга муҳаббат ва уларни эмин-эркин ёниб куйлаш — шоир илҳомининг икки қаноти. Бу қанотлар парвозининг барча савлати-салтанати, биринчидан, эл-юртга бўлган содиқликда кўринса, иккинчидан, аёл гўзаллигига бўлган ишқ шеъриятида кўзга ташланади. Ишқ-муҳаббат мавзуси Азим Суюн ижодиётида ширали шева, ўтли завқланиш, авжли тўлқинланиш билан тасвирланади. Davomini o'qish