Erkin Musurmonov. Rahimbobo Mashrab faoliyati va ruhiyati talqini. Monografiya

01Эркин Раббимович Мусурманов. Раҳимбобо Машраб фаолияти ва руҳияти талқини. Монография. – Самарқанд: СамДУ, 2015. –160 б.

Эл ардоқлаган шоир Раҳимбобо Машраб Хитой, шунингдек, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Рум ва араб ўлкаларида ҳам фаолият олиб бориб, Осиё халқлари адабий алоқалари ривожига муносиб ҳисса қўшган. Шоирнинг афсонага айланган, саргузаштларга бой ҳаёти ва серқирра ижоди хорижда ҳам диққат билан ўрганилмоқда. Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. Ijodidan namunalar

09     Машраб шеъриятининг ғоявий, фалсафий, ахлоқий замини – тасаввуф. Шоир ижодиётига доир тадқиқотларида унинг шеърлари онгли равишда ўз заминидан ажратилиб, таҳлил қилинган. Натижада, илоҳий ишқ моҳиятини очувчи фикру кечинмалар дунёвий муҳаббатга мансуб тасвирлар сифатида тавсия этилган. Машраб ижодиётидаги «антиклерикал мотив»лар ҳақида айтилган мулоҳазалар ҳам бирёқлама, гоҳо жуда чалкашдир. Бунинг сабаблари изоҳланганда, икки жиҳатга алоҳида диққат қилиш керак бўлади. Биринчиси, давлат ва сиёсат миқёсида динга қарши ҳужумнинг авж олдирилгани, иккинчиси, тасаввуф таълимотининг юзаки ўрганилгани (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar.“Mabdai nur” va kalavaning ikki uchi

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h21m42s_001_.png    Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби шеърлар тўпламига дуч келиб, уларни аниқ ва батафсил тавсифлаш зарурати пайдо бўлди. Иккинчидан, “Мужаддидийларнинг Бухоро хонлиги маърифий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги тадқиқотда Рўзибой Машраб мужаддидийлар сафида учради. Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar. Uch maqola & O’rolboy Qobil. «Mabdayi nur» kimniki?

Ashampoo_Snap_2017.08.07_14h29m15s_001_.png…Абдусаттор Жуманазарнинг чиқишлари мантиқий мулоҳазага асосланиши, далилларининг аниқлиги билан ажралиб туради. Олим мумтоз адабиётимиз тўғрисидаги мулоҳазаларини баён этганда мавҳум, умумий гаплар билан аравани олиб қочмайди, ҳавойи даъволарга берилмайди  (Абдулла Улуғовнинг «Мангу мезон» мақоласидан). Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. G’azallar, murabba’lar, muxammaslar

004   Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб» (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан). Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. G’azallar & Ibrohim Haqqul. Mashrab nafasi.

004
Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб». Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Men tirikman,to olamda so’zim bor.

002
Шуҳрат (Алимов Ғулом Аминжонович) 1918 йили Тошкентда туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1986). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Транспорт техникуми (1932— 33), Ўрта Осиё транспорт инженерлари тайёрлаш институти (1934—36) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1936—40)да ўқиган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг маслаҳат бюросида котиб (1934—36), адабий маслаҳатчи (1955—58; 1960—70), Адабиёт жамғармасида директор (1958), ёшлар газетасида бўлим мудири (1945—48), «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири (1948—50), масъул котиб (1960-70). Шуҳрат 1951 йилда қатағон қилиниб, қамоқ лагерларида бўлган. 1955 йилда оқланган. Davomini o'qish

Munojot Yo’lchiyeva. Suhbat & Qo’shiq (Derman -Mashrab g’azali).

01
Асл нарса доимо бебаҳо ҳисобланади. Бизнинг мақом намуналаримиз, мумтоз наволаримиз инсонни руҳан поклайди, юксалтиради. Тинг­ловчининг қалби ва онггида олижаноблик, ирода, сабр-қаноат, ҳалоллик сингари эзгу фазилатларни шакл­лантиришга хизмат қилади. Ўзбекистонга келган сайёҳ бу ажиб диёрнинг бой тарихи, маънавий мероси, санъати ва маданиятига, албатта, мафтун бўлиб қолади. Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Bir «devon» bahonasida & Boborahim Mashrab. Mehribonim, qaydasan. Devon

Ashampoo_Snap_2017.03.07_17h08m05s_001_.png   Машраб истеъдоди чақмоғи билан ўз замонаси – тунни ёрита билди. Бу ёруғда Машраб кўп одамлар ва кўп нарсаларни кўрди. Бу ёруғда одамларни ва одамлар Машрабни кўрдилар! Бу чақмоқ Машраб истеъдодини замонлар оша ёритиб турибди. Машраб ўзининг оташ тўла ижоди билан “ишқ аҳлига ўтлуғ юрагини даҳан” – дарвоза этди: софдил, покиза, ҳалол ва диёнатли одамлар “Кўнглиға бир ўт қалаб” ўтди, ниҳоят “кечасин ичидаги чақмоғи” бўлди. Ўз замонида одамлар қалбига қаланган бу ўт асрлар оша аланга олиб ҳозирги ёруғ кунларимиз кишиларининг дилларида ёнаяпти, демак яшаяпти. Davomini o'qish

«Mashrab» . Hujjatli-badiiy film.

Ўтмишни атоқли шоири ва файласуфи Бобораҳим Машраб қисмати ҳақида портрет-киноочерк.
«Машраб» — 2 қисмли бадиий-ҳужжатли фильм
Сценарий муаллифи: Иброҳим Fафуров
Режиссёр: Р. Шарипжанова
Оператор: Э. Мамедов
Davomini o'qish