Buyuk adib Chingiz Aytmatov tavalludining 90 yilligini keng nishonlash to‘g‘risida

1033322184.jpgБуюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Askar bola & «Qiyomat» romanida ostiga chizib o’qiladigan satrlar

Ashampoo_Snap_2016.08.04_15h51m49s_001_.png      10 июнь — Чингиз Айтматов хотираси куни

   …одам нега туғилади-ю нега ўлади ва нега ўлим доим сен билан бирга, сендан нари жилмайди ва ўлгандан сўнг ўлим йўқ, лекин ҳаёт ўлимдан юқори, дунёда ҳаётдан кўра юқори ўлчов йўқ — шунинг учун тирик жонни маҳв этма, лекин элингга ёв бостириб келса, дарҳол ҳимояга отлан, севганингнинг номусини асра, худди она Ерни ётлардан асрагандай; айрилиқни ҳеч тотиб кўрганмисан, биласанми айрилиқнинг душворлигини, худди елкангга чўнг тоғларнинг юклари ортилгандай...

Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Jamila. Qissa

055 12 декабрь – Чингиз Айтматов таваллуд топган кун.     

    Атоқли адиб Луи Арагон томонидан рус тилидан ҳам аввал француз  тилига таржима қилинган ва  ХХ аср жаҳон адабиётидаги севги ҳақидаги энг гўзал асар деб баҳоланган Чингиз Айтматовнинг «Жамила» қиссасининг  мутолаа қилинг . Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim. Qissaning 3-qismi

09  Чингиз Айтматов таваллуд топган кун олдидан

Уни танидим. Бу йўл тузатувчи уста, довонда машинани шатакка олганимда учрашган ўша Бойтемир эди. Мен жуда уялиб кетдим, лекин шунга қарамай, севиндим ҳам, энди узр сўраб, ташаккур изҳор этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган ҳам эдимки, шу пайт полга бир нима тарақлаб тушди. Мен қайрилиб қарадим ва елкаларимдан улкан тош босиб тургандек ўрнимдан хиёл кўтарилдим. Остонада, сочилиб ётган ўтинлар олдида тошдек серрайиб қотиб қолган Асал турарди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim. Qissaning 2-qismi

045 Чингиз Айтматов таваллуд топган кун олдидан

      Бу бахтсизликка қандай йўлиқиб қолганимни ҳозир қайтадан баён этиш анча мушкул. Ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб, чигаллашиб кетди… Ўзим-ку, биламан-а, аммо бундан нима фойда… Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim. Qissaning 1-qismi

002 Чингиз Айтматов таваллуд топган кун олдидан

   …Буларнинг ҳаммаси ҳеч кутилмаганда юз берди. Ўша кезларда мен моторлаштирилган қисмда ҳарбий хизматни ўтаб бўлиб, армиядан эндигина қайтиб келган эдим. Ҳарбий хизматга боргунимча ўн йилликни тамомлаб, шофёрлик қилардим. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov: Shunchaki, har kuni yoza olmayman

034   Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди.Биз улуғ адиб Чингиз оға хотирасини ёд этарканмиз, эътиборингизга ёзувчи ижодининг авж гуллаган пайти “Неделя” газетасида чоп этилган суҳбатни ҳавола этмоқдамиз. Зеро, ушбу суҳбат бугунги ўқувчи учун ҳам аҳамиятли деб ўйлаймиз. Davomini o'qish

Современники о Чингизе Айтматове

08

   По данным ЮНЕСКО, Чингиз Айтматов является одним из самых читаемых авторов современности. Его назвали классиком литературы ещё при жизни. Романы Айтматова переведены более чем на 176 языков и изданы в 128 странах мира тиражом более 100 миллионов экземпляров. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Baydamtol sohillarida

087

Пишқириб, қутуриб оқаётган дарё ўзини қўйишга жой тополмай, дара бўйлаб шовқин соларди. Қош қорайиб қолган бўлса-да, аҳён-аҳёнда ўркач-ўркач ваҳимали қора тўлқинларнииг жон-жаҳди билан қирғоқ томон ташланишини кўриш мумкин эди. Шиддаткор тўлқинлар куч билан тошларга урилар ва парча-парча бўлиб, яна шовуллаганича қайтиб кетарди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Hayot-mamot

060

12 декабрь — атоқли адиб Чингиз Айтматов таваллуд топган кун

  Муайян инсон ҳаётининг қадр-қиммати кундан-кунга пасайиб кетмаётганмикин? Ёки ҳамиша шундоқ бўлгану, бизга – бугун яшаётганларга ҳам шундай туюлаётганмикан? Инсоният бу ҳақда ҳар куни, ҳар лаҳза ўйлаши зарурми? Ёки «бошига иш тушганда» бош қотирадими? Балким муайян инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмас, унинг учун ҳаммасини «тепада» ҳал қилиб қўйишгандир? У кимнингдир қўлида «буюк режалар» амалга ошиши учун бир ўйинчоқдир?  Чингиз Айтматовнинг ҳикояси – ана шулар ҳақида.… Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Oq yomg’ir

27
Онанинг кўнгли тинчиди. Ётиш вақти ҳам бўлди. Кўзи энди уйқуга кетган эди, қандайдир шитирлаган овоз эшитилди. Зайнаб опа кўзини очди ва Саодатнинг туриб сокин дераза томон бораётганини кўрди. Ойнинг кўкимтир нури қизнинг боши ва елкаларигача ёритиб турарди. Саодат безовталаниб онасига қаради, сўнгра секингина дераза олдига борди-да, тиззасини қўллари орасига олиб сукут сақлаб ўтираверди. Афтидан, у нималарнидир ўйлаётгандай асабийлашиб, кўксига тушиб турган сочларини юлқиб тортарди. Davomini o'qish