Яна баҳор келди. Яна далалар, яйловлар, сен қадам қўйган йўлаклару сўқмоқлар узра чаппар уриб нозланди. Сен ҳам баҳор каби эмасмидинг, онам? Йўқ, сен тупроқ каби эдинг. Бағридан анвойи чечакларни ўстириб юборган ва теваракни гўзаллигу латофатга буркаган, инсонлар учун турли меваларни етиштириб ғарқ пиширган, болаларинг ҳамда яқинларингнинг хоки пойига ясланиб, ўзини инсонлар учун харж айлаб юборган хоксор тупроқ! Davomini o'qish
Teglar: Isajon Sulton
Isajon Sulton. Bog’i Eram. Bir tomosha tarixi
Исажон Султон. Боғи Эрам (Қисса ва ҳикоялар). Тошкент. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, 2015 / Isajon Sulton. Bog’i Eram (Qissa va hikoyalar). Toshkent. «Sharq» nashriyot-matbaa kontserni, 2015
Иқтидорли ёзувчи Исажон Султоннинг «Онаизор» қиссаси ва бир туркум ҳикояларини жамлаган янги китоби «Боғи Эрам» номи билан нашр этилди. Биз куни-кеча туғилган кунини нишонлаган ёзувчини чин юракдан табриклаб, унинг янги китобидан бир ҳикояни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Yog’och kovush
Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яъни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган.Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Tosh kelinchak
Таниқли ёзувчи Исажон Султоннинг шу кунларда қоғозга тушган яп-янги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳикояда севгининг кучи, унинг инсон тақдирини, характерини нечоғли ўзгартириб юбориши акс этган. Биламизки, ишқ-муҳаббат тоғларнинг белини букади, кўкка мағрур бўй чўзган азамат дарахтларни ерга энкайтириб қўяди, ишқ дардига чалинган дарё ўзанини ўзгартириб юборади. Хуллас, севгига дуч келган инсон гўё бошқатдан яралгандек бўлади (Раҳимжон Раҳматнинг FB саҳифасидаги ёзувдан). Davomini o'qish
Isajon Sulton. Hazrati Majoz
Бугуннинг насрида учта қувватли тамойил яққол кўзга ташланиб турибди ва, айтиш мумкинки, ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз истеъдодлари, ўз усталари бор. Биринчиси, миллий руҳни, халқ руҳини миллий усулларда янада ранг-баранглаштириб тақдим этиш, иккинчиси – халқ шуурида узоқ йиллар яшаб келаётган ўлмас тимсолларни олам аҳлига намоён қилиш ва учинчиси – бутун дунё адабий тафаккурида рўй бераётган, аммо бизнинг адабиётимиз учун янги ҳисобланган шаклларни олиб кириб, ўз руҳимиз билан тўлдиришдан иборат. Менимча,ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз ўрни, ўз ўқувчиси бор. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Uzuk
Узук тақилганида ҳамма қийқириб юборарди.Йўқса, аллақачон никоҳ ўқилди, элга маълум қилинди, халқ келиб даврани тўлдириб ўтирибди, этакроқдаги тозаланган экин ерларига қурилган катта ўчоқда шўрва қайнаб, ош пишмоқда… узук тақилганида униси куёв, буниси келин бўпқолармиди? Ким билсин, одамларга шуниси маъқулроқмиди? Davomini o'qish
Isajon Sulton. Otamga nimadir bo’ldi…
Ўша кундан бошлаб уйимиз иссиқ бўлмай қолди. Отам борлигида ҳароратли бўларди. Тўнига ўраниб чой ичиб, телевизор кўриб ўтирар, гоҳ тиззасига уриб, бақириб-бақириб кулар ҳам эди. Мен бағрига кириб олардим. Гоҳо туриб печкадаги оловга ўтин ташлаб қўярди. Қутидаги нонларни печка устига қўйиб илитса, иси ҳаммаёқни тутиб кетарди. Davomini o'qish
Isajon Sulton. O’rmondagi kulba
Ичимдаги сурур қайдан пайдо бўлганини билмасдим. Бу ўрмон менга ёқар, кечагина минг хил ташвиш билан пешона тириштириб юрган бўлсам, энди ҳаммасини унутгандек, хаёлимга «Қара-я, ўрмон жонга роҳат бахш этаркан-ку» деган ўй ортидан «Нима бўлганда ҳам инсон табиатнинг фарзанди, бағрига тортаверади-да» дегандай «жиддий фикр»лар ҳам келмоқда эди. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Nurli-nurli, nurga to’lgan bir xayol bo’l…
Хотира ва қадрлаш куни деганда ҳар гал ўзим йўқотган кишилар ҳақида нимадир ёзмоқчи бўламан, қарасам, эслаганим ҳар бир инсон ўз умри, истеъдоди, турмуш тарзи билан турли маъноларни англатиб турган бўлади, уларнинг кўп экани ақлни ҳайиқтиради, дўстларим десам улуғларим, улуғларим десам яқинларим, яқинларим десам – жигарларим… бирма-бир эсимга келаверади… Davomini o'qish
Isajon Sulton. Bo’ri.Hikoya.
У виқорли, кўкраги кенг, панжалари пайдор, одам боласи билан ўйнашаётган зурёдига индамай қараб турарди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам ҳайбатли эди, аммо туришида таҳдид сезмадим. Шундай бўлса-да,қўрққаним эсимда. Салдан кейин паст овозда ириллаган эди, боласи талпанглай-талпанглай қошига чопиб борди. Сўнг икковлон бамайлихотир ортга бурилишиб. ўз йўлларига кетишди. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Iste’dod — kashf qilish demak («Yoshlik» jurnali savollariga javoblar).
6 апрел – истеъдодли ёзувчи Исажон Султон таваллуд топган кун.
Биз инсон ўзлигини англаб етиши учун аввало ватан, миллат, халқ нималигини англаб олиши зарур деб гапиришни хуш кўрамиз, менимча, булар – ўзликни англаш йўлининг бошланиши бўлса керак. Давомида яна анча-мунча ҳикматлар турибди. Шулардан бири – ҳар инсоннинг сира такрорланмас, ғоят улуғ ҳодиса бўлиб дунёга келишидир. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Hikoyalar
“…У тоғ тарафларга боришни анча йиллардан бери орзулаган бўлсам-да, шу маҳалгача сира насиб қилмаган эди. Қаерлардадир, жануби-шарқда эканини билардим… Лекин шу – О ғ р и қ т о ғ и, ўзи эмас, номи анчадан бери сира тинчлик бермай келарди. Нима учун айнан О ғ р и қ т о ғ и деб номланган экан деб ўйлар эдим… Davomini o'qish