Япон адибининг бу ҳикоясини илк бор 1987 йилда ўқиган эдим. Ўқиб тугатган онимдан то шу кунгача уни ҳар замон соғиниб-соғиниб ўқийман. Ҳикояни ўзбекчага ўгирган Жаббор Эшонқулдан миннатдорман… Davomini o'qish
Teglar: Jabbor Eshonqul
Jabbor Eshonqul. Ustoz haqida so’z & E’tiqod va soflik ovozi. Akademik To’ra Mirzayev tavalludining 85 yilligiga bag’ishlangan to’plam
Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига
Кўнгилга яқин одаминг ҳақида, айниқса, ўзинг меҳр кўрган, меҳр қўйган устозинг ҳақида ёзиш жуда ҳам оғир бўлар экан. Устоз ҳақида айтмоқчи бўлганларинг шунчалик кўпки, қайси бирини қоғозга тўкиб солишни билмайсан. Тўкиб солмоқчи бўлганинг шунчалик кўпки, бироқ “тўкила” олмайсан, кўнгилдаги, ўйлаганинг кутганингдай тилга чиқавермайди. Davomini o'qish
Tasavvurning siniq ko‘zgusi (Folklorshunos olim Jabbor Eshonqul bilan shoir Faxriyor gurungi)
Бир бастакор, ҳар бир товуш аслида мусиқа, фақат унинг мусиқа эканини эшитиш қобилияти борлар ҳис қилади, деган эди. Агар шу фикрни шеър томон бурсак, атрофимизни ўраб турган барча нарса – аслида шеър… Davomini o'qish
Kobayassi Issa. Xokkular. Jabbor Eshonqul tarjimalari
Япон шеърияти қиёфасини биринчи навбатда хокку жанри белгилаб беради. XIV асрдан мавжуд бўлиб (XIX асрдан бошлаб шоир Масаока Сики ташаббуси билан хайку деб атала бошланган), дастлаб бир сатр шаклида ёзилган, ХХ аср бошларидан бошлаб уч сатр тарзида ифода этила бошланган бу ихчам ва гўзал шеър тури япон миллий руҳиятини бадиий жиҳатдан мукаммал акс эттира олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бу жанрда самарали ижод қилган Матсуо Басё (аслида Башо десак тўғрироқ бўлади), Кобаяши Исса қолдирган мерос нафақат япон халқининг, балки бутун инсониятнинг ноёб бойлигидир. Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul: “Folklor – millatning boqiy tarixi”
Фольклор барча санъатнинг бошланиши, сарчашмаси, шу сабабли ҳам бошқа кўпгина санъатлар билан уйғунликка эга, шунинг билан бирга ҳеч бирига ўхшамаган ўзига хослиги билан ажралиб турувчи алоҳида санъат туридир. Бу соҳа ўз ичига мусиқа, рақс, ҳунармандчилик, тасвирий, бадиий ва бошқа санъатлар билан боғлиқ тасаввурларни қамраб олади. Бошқача айтсак, оғзаки ижод халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида ифода этувчи, унинг тақдири билан чамбарчас боғлиқ ижодий жараёндир. Шунинг учун ҳам алломаларимиз уни эл адабиёти деб атаган. Бирор бир халқнинг қандай халқ эканлигини билиш учун даставвал унинг фолклорига назар солиш лозим бўлади. Davomini o'qish
Matsuo Basyo. Xokkular. Jabbor Eshonqul tarjimalari
Хоккулар Басёгача ҳам ёзилган, Бироқ бу жанр айнан Басё ижодида ўзининг энг мукаммаллигига етди. Исса, Кикакку, Бусон каби кўплаб етук япон шоирлари унинг шогирдлари ҳисобланади. Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul. Eposdan romanga. Birinchi maqola
Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа бошлади. Бу табиий, албатта. Чунки, кейинги ўн йил ичида шунчалик кўп роман чоп этилдики, бу китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳам бир оз шошириб қўйди. Шу пайтгача энг «мураккаб» деб ҳисобланиб келинган бу жанрда ёзувчиларнинг бунчалик самарали ижод қилиши, албатта, ноодатий ҳодисадир. Энг ачинарлиси, сохта кечинма, майда-маиший масалаларни юмалоқ ёстиқ қилиб, атайлаб шишириб, уч-тўрт юз бетга келтирилган ёки кичик бир ҳикояга ҳам арзимайдиган кечинмалар тасвирланган қораламани ҳам «роман», «мини роман» деб эълон қилаётганлар ҳам учрамоқда. Davomini o'qish
O’zbek folklorining Yevropadagi «elchi»si
Бу суҳбат анча йиллар олдин — адашмасам, 2003 йилларда бўлиб ўтганди. Ўша пайти “Моҳият” газетасида чоп этилди. Кейин бу суҳбатни йўқотиб қўйдим. Излаб юриб тополмай, яқинда ҳужжатлар орасидан чиқди. Гарчанд Карл Райхл бугун етмишдан ошган бўлса-да, у ҳали ҳам элчилигини давом эттирмокда. Мен Карл Райхлнинг уйида бўлганман. Рейн дарёси бўйидаги вилласида уйнинг йўлагидан тортиб, иккинчи қаватга кўтариладиган зина деворлари ҳам, юқори қаватдаги хоналарнинг ҳаммаси китоб билан — Ўрта Осиё фольклорига оид китоб билан тўла эди. Ўшанда бу олимгу жуда ҳавасим келган. Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul. Ikki maqola.
Инсонни унинг кўрган туши орқали билиш мумкинми? Ҳа, билиш мумкин. Билганда ҳам ўзимиз кутгандан ҳам ортиқроқ билишимиз мумкин. Бунинг учун биздан кўп нарса талаб этилмайди, бор-йўғи тушимизга эътиборлироқ бўлишимиз ва ундаги ҳар бир кичик нарсани ҳам эътибордан қочирмай, таъбир қилишимиз лозим. Davomini o'qish
Shabnamdagi oy aksi. Mumtoz yapon she’riyatidan namunalar. Tankalar
Хокку тасаввур уйғотадиган,унга туртки берадиган,ҳар бир ўқувчи қалбида ўзгача кечинма уйғотадиган шеърий жанрдир. Унда ўқувчи шунчаки ўқувчи эмас, хоккудаги ҳар бир образ ва кечинмани ўзича қабул қилиб, ўзи ҳам унинг яратувчисига айланади. Яъни хоккудаги шоир кечинмалари ўзга қалбга кўчиб ўтади, янги кечинма ва туғёнлар ҳосил қилади. (Жаббор Эшонқулнинг «Шабнамдаги ой акси» китобига ёзган сўзбошисидан.).
Jabbor Eshonqul. Folklorda tush ta’biri
Инсон руҳияти жуда кенг олам бўлиб, ундаги ҳиссиёт ва туйғулар икки хил шаклда ўзини намоён этади: биринчиси англанган, маълум мантиққа бўйсунган, ташқи дунёга нисбатан ўзининг қатъий хулоса ва йўналишига эга туйғулар. Бу туйғу инсоннинг жамиятга, одамларга, атроф-муҳитга муносабати ва булар ҳақидаги маълум тушунчага эга бўлган қарашларни ифодалайди; буларнинг барчасини онг синтез қилиб беради, яъни онг бевосита иштирок этади. Иккинчиси, онг ости ҳислари, онгга қалқиб чиқмаган, лекин инсон руҳиятида доимо мавжуд, ташқи дунё билан тинимсиз алоқа қилиб турувчи ҳислар. Бу ҳислар инсон ҳаракати, руҳиятининг асосини ташкил этади. Гарчи гапираётган гапларимиз, фикрларимиз, ўзимизни тутиш ва ҳолатларимиз бизга англанган, маълум бир мантиққа бўйсунгандай туюлса-да, аммо шу ҳисларни юзага чиқарувчи, ушбу тушунчаларга туртки берувчи асосий нарса онг ости ҳисларидир. Davomini o'qish
Тақдимот: Жаббор Эшонқул. Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини. Монография
2011 йилнинг якунида Ўзбекистон Фанлар Академияси «Фан» нашриёти томонидан истеъдодли олим Жаббор Эшонқулнинг «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» монографияси нашр этилди.Мавзунинг кўпчиликка қизиқарли бўлганини эътиборга олиб монографиянинг I бобини (муаллифнинг рухсати билан) сизга тақдим этишни ният қилдик.