19 февраль — Устоз Мақсуд Шайхзода хотираси куни
Шоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари қандайдир шоирона тарзда тўзғиган, ўзбекча сўзларни жиндай озарбойжонча оҳангда талаффуз этадиган бу одам — Шайхзода Мақсуд эди. Davomini o'qish






