Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish
Teglar: Nodirabegim Ibrohimova
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki esse
Олтинчи қаватдан ташқарига боқаман: узоқдан қорли чўққилар кўзга ташланади. Ўпкамни ўраб тургандек ҳиссиёт қолдирадиган юпқа пардани олиб ташлагим келиб қўлим билан кўксимни ғижимлайман, бу ғалати парда доим тўйиб нафас олишга ҳалал беради. Кўнглим ҳам, ўпкам тоза ҳаволарни истаяпти… Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya: Adibning vafoti & Yonayotgan yurak
Ўлганнинг орқасидан ўлиб бўлмайди. Кунлар ўтиб бу шумхабарни одамлар унутди, ой ўтиб мухлислари бошқа китоблар ўқий бошлашди, йил ўтиб оиласи ҳам ўз орзу-ташвишлари билан бинойидек яшаб кетишди. Фақат ўша кимса унинг қабрини ҳар куни зиёрат қилишдан, ҳаққига дуо ўқишдан тўхтамади. Қўлидан унинг китоблари тушмасди, ёзган асарлари ёд бўлиб кетганди. Адибнинг руҳи ҳам буни сезди: уни тушларида кўп йўқларди. Davomini o'qish
O. Henri. Oktyabr va Iyun
Капитан деворга михлаб қўйган қиличига ғамгин назар билан тикилди. Деворга ўрнатилган жавонда эса турли об-ҳаво шароити ва хизмат қилинаверганидан униқиб, доғ-дуғ босган эски ҳарбий формаси илинганди. Гарчи орадан кўп вақт ўтган бўлса-да, бу кийим урушнинг хавотирли лаҳзаларини ёдга солиб турарди. Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Mitti hikoyalar
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади! Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya
Нодирабегимни илк ҳикоялар тўплами билан қутлаймиз
Нодирабегим Иброҳимованинг ҳикоялари тўплам ҳолида хулоса чиқариш учун Кенгашга келиб тушганида даставвал папка устидаги ёзув диққатни тортди: “Ёнингдаги бахт”. Ҳолбуки, мазкур тўпламдаги ҳикояларда бахт деган сўзнинг ўзи учрамайди. Davomini o'qish