Oydin Hojiyeva. She’rlar & Shom shu’lalari & Abdug’afur Rasulov. Oydin she’riyat & Shoira tavallud kuniga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi

0_14c226_e9a72ac9_orig.png22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Ҳеч ким қўлламаган қиёс, тимсолни кўриш, тасвирлаш – шоирликнинг муҳим синовларидан. Ўзбек шеъриятида нозик дидли, бетакрор кўриш қобилиятига эга шоирлар кўп. Шулардан бири ҳозирги ўзбек шеъриятининг истеъдодли вакиласи Ойдин Ҳожиевадир… Davomini o'qish

Xurshidbonu Notavon. G’azallar.

09    Бугун  — 2020 йил 8 ноябрь куни қадимий озарбайжон шаҳри, шоира Хуршидбону Нотаон  туғилган маскан душман ишғолидан  озод этилди.

Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Davomini o'qish

Oydin Hojiyeva. Malikaday ulug’vor, onaday mehrli (Zulfiya haqida xoiralar)

Ashampoo_Snap_2017.01.05_22h34m19s_002_.png    Мен уни юрагимда шеър куртаклаган кезлари топгандайман. Кенг пешонали, жайрон кўзли, сочлари чиройли турмакланган мулойим нигоҳли сиймо — китобдаги Зулфия сурати мени сеҳрлаб олган эди. Барча қизиқувчан, содда, беғубор ўсмирларга ўхшаб унга ҳавас қилганман, хаёлан хатлар битганман. Уни бирор марта кўриш насиб этармикин, деб орзулаганман. Davomini o'qish

Hayron xonim. G’azallar.

055
Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Бу уч шоира созида инсон гўзаллиги, юрак туғёнлари ва ҳаёт завқлари ажиб оҳангларда янграйди. Биз аввал Маҳсатий Ганжавий рубоийлари ва Хуршид Бону Нотавон ғазалларини Ўзбекистон халқ шоири  Ойдин Ҳожиева таржимасида сизга тақдим этган эдик. Бугун эса шоира Ҳайрон хоним ғазаллари билан танишасиз Davomini o'qish

Mahsatiy Ganjaviy. Ruboiylar.Ikkinchi bo’lak

055
(Давоми. Боши мана бу саҳифада) Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Бу уч шоира созида инсон гўзаллиги, юрак туғёнлари ва ҳаёт завқлари ажиб оҳангларда янграйди. Биз икки ойча аввал Маҳсатий Ганжавий рубоийларидан бир бўлагини, кейин таваллуд куни муносабати билан Хуршид Бону Нотавон ғазалларидан  айрим намуналарни  атоқли шоира Ойдин Ҳожиева  таржимасида  эълон қилган эдик. Бугун шоиранинг рубоийларини сизга тақдим этишда давом этамиз. Яқин кунларда эса Ҳайрон хоним ғазаллари билан ҳам сизни таништириш режамиз бор. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. She’rlar & Oydin Hojiyeva. Ko’ngil kishisi edi

099   Мақсуда Эргашева ХХ аср ўзбек шеъриятидаги энг дардли шоира эди, десам хато қилмайман. Мақсуда Эргашева ўша цензура кучли 80-йилларда ҳам мана ман деган эркак ижодкорлар айтишга журъат қилмаган шеърлар ва мақолалар муаллифи эди, десам ҳам адашмайман. У пойтахтда яшамади. Аммо, Тошкентдан анча узоқдаги қишлоғидан туриб шивирлаб айтган шеърлари  бизгача етиб келарди, юракларимизда сурон соларди десам ҳам, менга ишонинг. Бу гапларни ёзар эканман,  «Мақсудадай шоира яна қачон туғиларкан», деб ўйлайман, қайғураман, дил сўзим қиёмат кунига етиб боришига ишониб «Мақсуда,Яратганнинг ҳам, халқингизнинг ҳам олдида юзингиз оқ кетдингиз», дея шивирлайман. Davomini o'qish

Oygul Suyundiqova. She’rlar & Oydin Hojiyeva. Oygulning ko’ngil vatani.

01117 сентябрь — шоира ва таржимон Ойгул Суюндиқова таваллуд топган кун.

     Ҳар бир шоира ижоди ҳақида ўйлаганда ҳаёлга ҳар хил сифатлар келади. Баъзиларини «жўшқин», баъзиларини «ҳаёлчан», бошқаларини эса «ўйчан» дея таърифлаймиз. Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Davomini o'qish

Oydin Hojiyeva. She’rlar va suhbat

Ashampoo_Snap_2017.01.05_22h07m03s_001_.png22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуди куни.

   Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева ўзининг нафис ва майин шеърлари, туғёнли достонлари билан китобхонларга яхши таниш. Унинг асарларида жўшқин ёшлик ҳис-туйғулари, она юртимиз, гўзал табиат манзаралари, аёл қалби туғёнлари ўзининг ёрқин ифодасини топган.  Бугун — туғилган кунида шеърият ихлосмандлари номидан Ойдин опани чин юракдан табриклаймиз,узоқ умр,қаламларига қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish