Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

033     Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish

Oydinniso. Serenada

Ashampoo_Snap_2017.11.08_20h16m26s_004_a.png      Истеъдодли шоира ва таржимон Ойдиннисони туғилган куни билан сайтимиз номидан чин  юракдан қутлаймиз. Шоирага  янги ижодий ютуқлар тилаб тақдим этилаётган  туркумдагидай ҳаяжонли шеърлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Oydinniso. Sen qaylarda eding, baxt qushi?

Ashampoo_Snap_2017.10.13_19h32m33s_002_a.png     Ҳар янги шеъри ёки туркуми чиқишини кутадиган шоиралардан бири Ойдиннисодир. Бугун унинг куни-кеча «Шарқ юлдузи» журналининг Самарқанд вилояти ижодкорларига бағишланган сонида эълон қилинган шеърларини тақдим этаман. Davomini o'qish

Oydinniso. Yuragimda bir buyuk sog’inch

004    Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Oydinniso. «Qoralama» to’plamidan she’rlar

034  Кеча истеъдодли шоира Ойдиннисонинг «Қоралама» номли шеърий тўплами нашрдан чиқди. Шоирани чин дилдан табриклаймиз. Адабиётшунос олима  Муҳайё Йўлдошева ёзганидек,  «Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради.  (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласи билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Tansiq taom

001   Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* хизмат қилганини билишнинг ўзи кифоя. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. A-ba-ba-ba-ba

001   Бу воқеадан икки ой ўтиб кейинги йилнинг январи кириб келди. Аёл тўсатдан қаергадир ғойиб бўлди. Бир неча кунгагина ғойиб бўлгани йўқ. Ясукити қачон дўконга кирмасин, ғилай хўжайин эски печга суянганча ёлғиз зерикиб ўтирарди. Нимадир етишмаётганини ҳис этган Ясукити аёлнинг йўқолиб қолиши ҳақида ўзича турли хил шуб-ҳаларга бора бошлади. Аммо жўрттага ўзини қўрс тутувчи хўжайиндан: “Рафиқангиз?…” деб сўрашга ботинолмасди. Аслида эса у нафақат хўжайин билан ҳеч қачон ҳеч нарса ҳақида гаплашмаган, ҳатто унинг тортинчоқ аёлига муомалада ҳам “уни беринг, буни беринг”дан нарига ўтмаганди. Davomini o'qish

Oydinniso. Hayot daraxti.

08

Мен бу дарахт ниҳолини тушларимдан ўғирлаб олган эдим…Ўша кезлари қайсидир бир китобда “ҳаёт дарахти”, деган иборани ўқиган эдим. “Ҳаёт дарахтининг ниҳоли” деб номладим топилдиғимни. Келинг, ҳозирча шундай бўлақолсин. Униб кетса, эҳтимол, номини ўзгартирарман. Davomini o'qish

Muhayyo Yo’ldosheva. «Yasha meni,olam…»

03

    Кеча кечқурун  қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон)  сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу янги сонда босилишини  билардим. Мақолани  синчиклаб  ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу  сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумидагиларда)  акс этган мулоҳазаларимга уйғун  фикрларни ўқиб, таниқли  адиб  билан  фикрдошлигимдан қувондим. Davomini o'qish