Xorxe Luis Borxes. «Funes El Memorios» hikoyasining ikki tarjimasi & Xurshid Davron. Bir og’iz gap

Ashampoo_Snap_2017.01.25_23h59m01s_001_.png Бугун сизга Хорхе Луис Борхеснинг 1942 йилда ёзилган ва аслиятда «Funes El Memorios» аталмиш ҳикоянинг икки таржимасини тақдим этиш билан рус тилидан ва аслиятдан таржима қилиш орасидаги фарқ борми-йўқми, саволига жавоб изламоқни ўйладик. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tilla baliqchalar

099     Ижодий фаолиятининг самарали қисмини икки буюк адиб Хорхе Луис Борхес ва Хулио Кортасар асарларини ўзбек китобхонига яқинлаштиришга йўналтирган Шарифжон Аҳмедовнинг янги таржимасини тақдим этамиз. Шарифжонга ҳам таржимачилик, ҳам ҳикоячилик ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Averroes izidan

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h43m34s_009_.png    Борхес каби адиблар маҳсуллари сукунатни маъқул кўради. Бу асарлар маълум бир даврда урфга кириб, фурсат ўтгач урфдан чиқадиган муваққатликдан бегона. Шу маънода ҳавола этилаётган ушбу дастлабки “ўзбекча Борхес” ўтган асрнинг 90-йилларида тайёрланган эди, аммо маълум сабаблар йиғиндиси айни натижани ҳозирга қадар олиб келди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. O’z labirintida halok bo’lgan Ibn Hoqon Al-Buxoriy.

067

    Буюк адиб Хорхе Луис Борхес ижодини ўзбек китобхонига таништириш йўлида тинимсиз изланаётган таржимон Шарифжон Аҳмедов ҳақида гапирмасак хато қилган бўламиз. Шарифжон  узоқ йиллардан буён олис Европадаги мамлакатлардан бирида яшаб, жаҳон адабиётининг нодир намуналарини она тилига таржима қилиш билан жиддий шуғулланмоқда. Бугунгача  у машҳур адибнинг ўнлаб ҳикояларини ўзбекчага ўгирди.Борхесни англаш осон эмас,илло уни таржима қилиш ҳам шунчалик машаққатлидир.Мен Шарифжонга келгуси ижодий ишларига муваффақиятлар тилайман,келажакда унинг таржималари нашр этилиб, китобхонлар қўлига етиб боришини орзу қиламан, Яратгандан ўзига,оиласига эминлик ва хотиржамлик сўраб қоламан. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Qisqa hikoyalar.

Ashampoo_Snap_2016.11.04_10h36m09s_001_.png    Мен Буэнос-Айрес бўйлаб кезарканман, йўл-йўлакай, шунчаки йўлаклар пештоқи ва ровотлар нақшларига разм соламан; почта қутисида пайдо бўладиган хатлар ва дорилфунун мударрислар рўйхати ёҳуд таржимаи ҳолларда учрайдиган исмгина Борхеснинг мавжудлигини ёдимга солади. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Ikkiyoqlama shamshir ibodatxonasi

012   Борхеснинг «Астерий гўшаси» ҳикоясига монандликка даъво қилиш қусурларидан ҳоли бўлмаган ушбу ҳикоя ўз табиати ва хусусиятларига кўра ўзбек туркийсидан батамом ўзга тилда битилган асар оҳангларини таржима тилида сақлаб қолиш истак ва интилишлари туфайли атай йўл қўйилган бир номутаносиблик теграсидаги изланишлардан униб етилди. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Porlockdan kelgan odam

034

   Қишлоқнинг бир четида кимдир аксирса, нариги тарафидагилар эшитадиган, эшитибгина қолмасдан, паб айвонида пивохўрлик қилаётган шинавандалар бу аксириқ эгаси ким эканини бехато айтиб бера оладиган чоғроққина ва бегоналар деярли йўламайдиган овлоқ бир манзил эди у вақтлар бу Porlock деганлари. Йиллар кечса-да, ҳеч бир янгилик йўламайдиган шу қўрғонда чориғини судраб, бир маромда умргузаронлик қилаётганлар орасида ё Жон ва ё Олдус Вебстер исмли кўримсизгина маҳаллий майда тужжор ҳам бор эди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Kolrij tushi & Sharifjon Ahmedov. «Kolrij tushi»ga ikkinchi ilova

022

Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис кўкнор ичишга мажбур бўлган эди; у шу алфозда Пэрчэс қаламига мансуб Қубла Хон ҳақидаги асарни, Марко Поло Ғарб ўлкалари узра шавкатини тараннум этган ҳукмдор ҳақидаги асарни мутолаа қилишга тутинди; Қубла Хоннинг сарой барпо этиши ҳақида сўз борган жойга етгач, мудроқ уни ўз забтига олди. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Ayniy siymolar muvoziyligi ( Borxesning «Xaroba doiralari»ga bog’lama)

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h42m59s_007_.png     Борхеснинг ушбу ҳикояси манзарасида хусусий хотиралардан сўзланадиган бўлса, хаёлларда дастлаб олис толиблик йиллари собит бўлади. Толиблик йилларидан олиб чиқилган ёрқин хотира эса, адабиётга кўникилмаган ва бошқача назар билан ҳам қараш мумкинлигини, эҳтимол кўпларга илк бор, уқдирган закий инсон қиёфаси билан боғлиқ. Мен жаҳон адабиёти ва фалсафасининг тенгсиз билимдони, нафақат билимдони, балки бутун борлиғидан бадиийлик ёғилиб турган марҳум устоз Талъат Солиҳовни назарда тутаётирман. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Uch hikoya.

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h42m59s_007_.pngМашҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллудининг 115 йиллиги олдидан

     Бева қайғуга ботиб, хаёл сурарди. Осмонда ва зангор сувда ой тўлишгач, воқеа поёнига етган туйилди. Тулкининг пешонасига гуноҳларидан кечиш ва ё даҳшатли жазо битилгани қоронғу эди, аммо муқаррар ниҳоя яқинлашиб қолганди. Бева англаб етди. У икков шамширини ҳам дарёга улоқтириб, палубада тиз чўкди ва ўзини император кемасига олиб боришларини буюрди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2016.11.03_23h56m48s_011_.pngМашҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллудининг 115 йиллиги олдидан

     Бу одам 1877 йил қиш тонгларидан бирида Жанубий Англиядан ташриф буюрди. Қизил юзли, бақувват гавдаси келишган бу одамни кўплар чиндан ҳам Жон Булнинг ватандоши деб ўйлади. Унинг бошини баланд тоқли шляпа безаган, эгнига эса ғалати ёпинчиқ ташланган эди. Уни бир тўда эркак, аёл ва ёш болалар сабрсизлик билан кутишаётган, кутувдагилар баъзиларининг бўйнида қонталаш чандиқ кўринар, бошқа бирлари эса бошсиз бўлиб, улар чайқалган кўйи эҳтиёткорлик билан қадам ташлар эди. Davomini o'qish