1991 йил февралида бўлиб ўтган мазкур суҳбатда адабиётшунос олим Талъат Солиҳов ва ёзувчи Олим Отахонов ҳозирги замон жаҳон адабиётида роман жанри тараққиёти ва ўзбек романчилиги муаммолари ҳақида фикр юритадилар. Davomini o'qish
Teglar: Tal’at Solihov
Xurshid Do’stmuhammad. Beminnat muhabbat
У фақат ўйларди ва ёзарди — ундан бошқа ҳеч нарса қилмас эди, ҳатто бирон тузукроқ мансаб эгаси бўлишга ҳам ҳаракат қилмади, ҳатто ўз ҳаётини таъминлаш, шуҳрат қозониш учун ҳам ҳаракат қилмади… у ҳеч кимдан табрик сўзи эшитмади, унга ҳеч ким далда бермади, унга жуда содиқ бўлган бир неча кишиларгина унинг ўткир ақпига, олижаноб қалбига қойил бўлди… У шуҳрат ҳам қозонмади, лекин у туфайли минг-минглаб киши одам бўлиб қолди. У бутун бир авлодни тарбиялаб етиштирди. Кўп кишиларнинг номини у тилга олганлиги туфайлиёқ улар шуҳратли одамлар бўлиб қолдилар, бошқа кўп кишилар эса унинг бир-икки фикрини тушуниб олганликлари учунгина ном чиқардилар… Davomini o'qish
Tal’at Solihov. Qobiqni yorib chiqish saodati & Ulug’bek Hamdam. Yangilanishlar avvalidagi olim
Талъат Солиҳов бутун бошли адабий йўналиш ёки ёзувчи ижодидан бир-иккита шундай фикрларни суғуриб олардики, кейинча чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрсангиз, ўша йўналиш ё якка ижодкор асарларининг моҳияти айни ўша “бир-икки фикр”га суяниб турганига амин бўласиз. Бу энди катта масштабдаги тафаккур эгасининг, ҳақиқий адабиётшуноснинггина қўлидан келадиган Буюк Ишдир! Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov. Ayniy siymolar muvoziyligi ( Borxesning «Xaroba doiralari»ga bog’lama)
Борхеснинг ушбу ҳикояси манзарасида хусусий хотиралардан сўзланадиган бўлса, хаёлларда дастлаб олис толиблик йиллари собит бўлади. Толиблик йилларидан олиб чиқилган ёрқин хотира эса, адабиётга кўникилмаган ва бошқача назар билан ҳам қараш мумкинлигини, эҳтимол кўпларга илк бор, уқдирган закий инсон қиёфаси билан боғлиқ. Мен жаҳон адабиёти ва фалсафасининг тенгсиз билимдони, нафақат билимдони, балки бутун борлиғидан бадиийлик ёғилиб турган марҳум устоз Талъат Солиҳовни назарда тутаётирман. Davomini o'qish