15 февраль — атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун
Шеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish


14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун
“Суюнчи” лойиҳасининг 10-сони Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг “Танланган асарлар” китобига бағишланди.
Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади.


Бибихоним ҳақида ёзиш шартми? Темур билан бир тўшакда ётган бўлса, ётгандир-да, шунинг учун ҳам у ҳақда ёзиш керакми? – деди бир дўстим… Мен унга ҳеч нима демадим. Дўстимнинг қатъият ва кибр тўла кўзларига қараб туриб, ҳар қандай даъвом барибир унинг ишончидан қайтаролмаслигини англаганим учун унга ҳеч нима демадим.