7 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кун
Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев (1945-2021) билан мени узоқ йиллик ижодий ҳамкорлик боғлаб туради. Баҳодир ака, том маънода, менинг ҳаётдаги ва ижоддаги маънавий устозларимдан бири. Бизнинг муносабатларимиз ака-уканинг муносабатига айланиб кетган. Бир суҳбатда Баҳодир ака мени энг яқин дўстлари қаторида санаган ва бу ҳаётимдаги энг қувончли лаҳза эди.
Davomini o'qish




Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир.
Тасаввуримда, “Шаҳардаги олма дарахти” бугун бор бўйи-басти билан олис-олислардан кўриниб туради. Бу дарахтнинг япроқларини ҳилпираб туриши, бу дарахтнинг шивирларини, бу дарахтнинг эзгулик қўшиқларини айтаётганлигини мен ҳар қадамда ҳис этиб тураман. Кундузми, тундами ё саҳарда бу дарахт шовуллашларидан илҳомланиб, мен ҳам ўзимча қўшиқлар битаман.
Мозийга сайр Хуршид Давронга мавзу ва ғоя берибгина қолмади, балки унинг шахс сифатидаги маънавий қиёфасини ҳам шакллантирди. Боболардан қолган қилич шоир шеърларида кескир сўз бўлиб жаранглади…
Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.

