27 сентабр — Устоз Рауф Парфи (1943-2005) туғилган кун
Рауф Парфи ҳар қандай тузум мустабидлигига, зўравонлигига, ҳар қандай тузумнинг тимсоли бўлган ахмоқ кимсаларга қарши эди. У даҳшаткор ором ухлатган империяда беором яшади, унинг умри тарих чорраҳасида кечди.У чорраҳадаги қизил, яшил, сариқ ранглар билан эмас, ҳар дақиқада ҳалокат юз бериши мумкин бўлган кўчадан одамлар ўтадиган оппоқ чизиқлар орасида яшади… Davomini o'qish









Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир.
Тасаввуримда, “Шаҳардаги олма дарахти” бугун бор бўйи-басти билан олис-олислардан кўриниб туради. Бу дарахтнинг япроқларини ҳилпираб туриши, бу дарахтнинг шивирларини, бу дарахтнинг эзгулик қўшиқларини айтаётганлигини мен ҳар қадамда ҳис этиб тураман. Кундузми, тундами ё саҳарда бу дарахт шовуллашларидан илҳомланиб, мен ҳам ўзимча қўшиқлар битаман.