Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935— 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944). Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» (1949). «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўқилган дардларим» (2001), «Шафақ» (2007) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи. Кўплаб достонлар («Аср баҳси», 1985), болаларга аталган шеър ва эртаклар («Юлдузлар, 1964) ҳамда шеърий драмалар («Ҳасрат боғи», 2004) ёзган. «Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, катағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Тирик рухлар» (1999) роман-хроникаси ҳам бор. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган. Davomini o'qish