Гулчеҳра бировдан сўз ўғирламайди. У ишлатган сўзларнинг шундай иссиқ қиёфаси борки, у қаерда бўлмасин Гулчеҳрани эслатиб туради. “Товонимни куйдириб ўсган”, “Кўзимда соғинчнинг қўллари”, “Ёзнинг дамгир кечаларида Мен кезгандай муножот бўлиб”… тавсифлаб келса бу ҳолатнинг ўзини бутун бир шеър қилиш мумкин… Davomini o'qish
Teglar: Zebo Mirzo
Zebo Mirzo. Ko‘zlarim ko‘zingda tursin jaranglab…& Men nima uchun yozaman? & Zebo Mirzo «Qaqnus»da she’r o’qiydi
Бугун таниқли ўзбек шоираси Зебо Мирзо таваллуд топган кун
Сўзлар ҳам осмондан тушади, агар кўнглингиз осмонга етган бўлса… Ижод бу Илоҳ билан сирлашувдир. Шеър бу тазарру, кўз ёши, муножот ва ҳатто исён ҳам бўлиши мумкин, кўнглидан енгилган инсон учун. Бироқ бу ҳол шу лаҳзада, шу сонияда Илоҳ ва Инсон қалби ўртасидаги ҳол, сир.
Davomini o'qish
Zebo Mirzo. She’rlar
15 декабрь — Шоира Зебо Мирзо таваллуд топган кун
Кўнгил камдан-кам уйғонади. Уйғонгандами, инсонга янги бир ҳаётни туҳфа этади. У бояги сизни қолипингиздаги шаклни барбод қилиши мумкин, лекин руҳингизга илоҳий муҳаббат олиб келганини ўзингиз сезмай қоласиз (Зебо Мирзо билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Zebo Mirzo: She’r — eng katta ozodlik & She’rlar
Шеър — кўнгил озодлиги, руҳнинг озодлиги. Шеър, масалан, кичкина бир ҳаёт бўлиши ҳам мумкин. У қанча кучли бўлса, ўша сўзлар орқали катта бир озодликни намоён қиласиз.Нима учун биз сўзга эргашамиз. Чунки ўша сўзда эркинлик бор… Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar. Zebo Mirzo tarjimasi
Анна Ахматова шеърлари жаҳон шеърияти хазинасидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган. Унинг шеърларини ўзбек шоиралари ҳам севиб таржима қилишади. Бугун сизни таниқли шоира Зебо Мирзо таржималари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Yoshlik she’rlari
15 декабрь — шоира Зебо Мирзони таваллуд топган куни билан қутлаймиз
«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз саҳифаларида бугунги шеъриятнинг таниқли вакилларининг нафақат янги шеърларини, шу билан бирга, уларнинг адабиётимиз майдонига кириб келган йилларда адабий нашрларда эълон қилинган илк туркумлари билан ҳам таништириб келмоқда. Бугун сизнинг диққатингизга ёрқин шоираларимиздан бири Зебо Мирзонинг чорак аср аввал, 1989 йили «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида чоп этилган шеърларини тақдим этамиз. Айни ўша йиллари Шавкат Раҳмон бир суҳбатда «Зебо Мирзо – мунис дард шоири» деб эътироф этган эди… Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Bu — ming yillik ishqdir mukammal..;.
Шоира умр бўйи битта шеърни — “Ишқ” сарлавҳали шеърни ёзаётгандай.Ҳар бир шеър олдинги шеърнинг давомидек туюлади,уни тўлдиради,уни янада кучлироқ порлашига қувват беради… Минг йиллик муҳаббат Зебо юрагида янгиланади,унинг кўнгил мулкига айланади.Комил ишонч билан Ҳоди Тоқтошнинг “Муҳаббат эски нарсадир,ҳар бир юрак уни янгиртар” деган ҳикматини эслаган ҳолда шоиранинг ишқ дафтари ўзбек шеъриятининг кўҳна дафтарига янги саҳифалар қўшди деб айта оламан (Хуршид Давроннинг «Ишқ ёғдуси ёритган сатрлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Dilda ishq pinhon chayqalur…
СЎЗ КЕЛАДИ. Сўзлар ҳам осмондан тушади, агар кўнглингиз осмонга етган бўлса… Ижод бу Илоҳ билан сирлашувдир. Шеър бу тазарру, кўз ёши, муножот ва ҳатто исён ҳам бўлиши мумкин, кўнглидан енгилган инсон учун. Бироқ бу ҳол шу лаҳзада, шу сонияда Илоҳ ва Инсон қалби ўртасидаги ҳол, сир. Уни ўзгалар ўқиши шарт эмас! (Зебо Мирзонинг «Мен нима учун ёзаман?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Yoningizga xayolan borsam…She’rlar
Шеър тили эса рамзлар, тимсоллар тили. Худди туш каби, тасвирий санъат каби… Образлилик, маъжоз — шеърнинг юраги… Инсон ақли етиб бормаган жойга ижодкор ўз руҳи билан етиб боради. Шу боис, тилга келган айрим мисраларни баъзан ақл билан изохkаб беролмайсиз (Зебо Мирзонинг «Мен нима учун ёзаман?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ishq yog’dusi yoritgan satrlar. Zebo Mirzo. She’rlar.
15 декабр — Таниқли шоира Зебо Мирзо таваллуд топган кун
Бу шеърларда Зебонинг қалбини кўргандай,унинг қалбидаги дарду шодлик билан юзма-юз келгандай бўлдим. Шоира жуда кўп шеърларида ўз-ўзини жасорат билан тафтиш этади,гоҳ муҳаббатдан телба бўлгандай,юрагида энг мубҳам қатламларгача дунёга очади. Бу шеърларда “нур билан соя қўшилган”,”майсалар титроғини яширганбкичик бахтни сиғдиролмаган улкан юрак” намоён бўлади. Davomini o'qish
Taqdimot: Zebo Mirzoning «Ishq» kitobi nashrdan chiqdi
Зебо Мирзо. Ишқ. Шеърлар; Сўзбоши муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.Тошкент — Аkademnashr, 128 бет
Мен бу китобни ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида Зебонинг матбуотда эълон қилинган илк шеърий туркумларини, дастлабки китобларини эсладим. Унинг мураккаб ва сирли ҳаёти бу китобда жамланган шеърларда нечоғли акс этмасин,бари бир мен учун сирли бўлиб қолганини ҳам пайқадим. Шеърнинг ўзи,ижоднинг ўзи сирли бўлгандан кейин унинг одами ҳам сирли бўлиши керак деб ўйладим. Davomini o'qish