Уч йил аввал атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим бағишлаб, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўраган эдим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. Davomini o'qish
Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Abdulla Qodiriy. Mehrobdan chayon & Odil Yoqubov. Abdulla Qodiriyni o’qiganda
Xurshid Davron. Sohibqironning boqiy merosi
9 апрель — буюк ватандошимиз Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун
Мустақиллик унитилган, қораланган аждодларимизни, улар қаторида Соҳибқирони Акбарни яна миллат заминига қайтарди. Боболаримиз билан бирга уларнинг тенгсиз мероси ҳам қайтди ва ўксик дилларимизни ёрита бошлади. Шунинг баробарида, елкамизга бу меросни авайлаш масъулиятини ҳам юклади (Мақоланинг «Алтойир юлдузи» ҳикояси таҳлили билан боғлиқ қисми яқин кунда эълон қилинади). Davomini o'qish
Isajon Sulton. Oftob chiqdi olamga…& Ibrohim G‘afurov. Yozuvchi, tabiat va tabiiyot
6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон туғилган кун
Ёзувчи кўпроқ болалик зеҳнига мустаҳкам ўрнашган таассуротлар, кечинмалар, фикр шуълалари устида серманзара картиналар чизади. “Ҳар гувалак қисматдан дарак” деб , нарса-ашёлар, кимсалар, воқеалар, қисматларнинг таназзулларини қаламга тортиб боради. Унинг бутун ижодий онгини “Бил ва унутма” деган содда, аммо инсон учун беҳад қимматли сўзлар бошқараётгандек туюлади. Davomini o'qish
A’zam O’ktam. She’rlar & Olloyor Begaliyev. A’zam O‘ktam: Bir yo‘l ko‘rinur…
Аъзам Ўктам бу дунёда кўп эмас, 42 йил яшади. Аммо шоирдан ибратли фаолият ва яхши ижодий мерос қолди.Фарғонанинг Бувайда туманида таваллуд топган шоирнинг шеърларидан замондошларидан бири айтмиш «самимий ибодат» насими тараларди… Davomini o'qish
Sobir O‘nar. Kitob ifori & Dunyo shunday tururmi?
У пайтда ҳозиргидай ахборот оқими кўп эмасди. Китобнинг ҳам тури кўп бўлмаган. Бу – аниқ. Лекин у китобларни севмай бўлмасди. Ҳидламай бўлмасди. Ичидаги Лайлини Мажнунга ўхшаб севмаслик ҳам мумкин эмасди. Китоб шунга мажбур қиларди. Ажабо! Davomini o'qish
Farog’at Kamol. «Holatlar kitobi»dan she’rlar & Sanobar Mehmonova. Mening daraxtlarim. Esse
27 март — истеъдодли шоира Фароғат Камолова таваллуд топган кун
«Мен сизнинг китобингизни ёстиғим остида авайлаб, тобутимгача олиб бораман»,- деб ёзади Марина Цветаева Анна Ахматовага мактубларида. Мен ҳам сизнинг китобингизни ўғирлатиб қўйишдан қўрқаман, Фароғат опа!
Davomini o'qish
Qutlug’xon Shokirov-Ediqut. Turkiston g’ururi & Alixonto‘ra Sog‘uniy “Unitilmas siymolar” teleloyihasida
21 март — Улуғ ватандошимиз Алихонтўра Соғуний туғилган кун
Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Nur vasli.
Бугун устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Абдулла Орипов ижод қилган кезларда таъқиб сиртмоқлари бир мунча бўшаштирилган, таъқиқ каҳратонлари номига бўлса ҳам, озми-кўпми юмшатилиб, об-ҳавода бир қадар илмилиқлик пайдо бўла бошлагандек эди. Бу кайфият Абдулла Ориповнинг фикрлаш тарзига ҳам шу қадар сингиган эдики, озодликнинг ҳатто ғира-шира эпкинлари, зим-зиё рутубатли қишларнинг ҳаттоки субҳи козиблари ҳам уни астойдил қувонтирар эди. Davomini o'qish
Navro’z ayyomi qutlug’ kelsin!
Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимизни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Navoiy yaratgan kuy
Олийҳазрат амир Алишер мусиқа илмида ҳам шу қадар маҳорат ҳосил қилган эдиларки, агар Муаллими соний Абу Наср Форобий ҳаёт бўлганларида Навоийга шогирдлик сирғасини қулоғига тақиб оларди. У зот қонун ва удда зўр таълим олгандилар… (Хондамирдан) Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз
Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish

