Ҳурматли ва муҳтарам мўмин ватандошлар, мусулмон биродарлар! Барчанингизни кириб келган Муборак Рамазон – гуноҳлар мағфират қилинадиган, раҳм-шафқат кўрсатиладиган, қадрли ва ғанимат ой билан чин дилдан муборакбод этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Umid Bekmuhammad. Yahyo G’ulomov jasorati
1 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун
Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди.Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st: Moddiy g’arazni yengish juda qiyin
Мурод Муҳаммад Дўстнинг ижоди ҳақида гап кетганда жаҳондан келамиз, ҳали у, ҳали бу ёзувчини, адабий услубларни тилга оламиз. “Дашту далаларда”, “Бир тойчоқнинг хуни”, “Дарвоза ёнидаги ит” ҳикоялари, “Истеъфо”, “Мустафо”, “Галатепага қайтиш” қиссалари, “Лолазор” романини мазмунан тўлдириб турган материал миллий, ўта миллий эканини эътибордан қочирамиз. Яна, адиб жаҳон адабиётидан қанчалик ўқиб-ўрганган бўлмасин, асарларида Эргаш Жуманбулбул, Ислом шоир каби достончилар муҳитида униб-ўсганлиги сезилишини унутамиз. Davomini o'qish
Muhammad Salom. Hikoyalar & Nusratilla Jumaxo’ja. Ijodiy kamolot bosqichi
19 апрел — ёзувчи Муҳаммад Салом таваллуд топган кун
Давримизнинг икки асрлик ҳаётий тажрибасини кўраётган, маҳсулдор, тинч оқадиган сокин дарёдай оғиркарвон ёзувчиларидан бири Муҳаммад Саломдир. Ёзувчининг илк ҳикояси “Мени кечирсанг, бас” номи билан 1961 йилда Самарқанд вилояти газетида чоп этилган. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st. Zamira. Radiohikoya & Nabijon Boqiy. Shaxsiyat
Қирқ йилда ҳам ўзгармайдиган одам бўладими? Амалдор бўлганида ҳам одам ўзармайдими? Товланмайдиган, турланмайдиган, тусланмайдиган битта замондошим борлигидан ич-ичимда фахрланиб юраман. Жони омон бўлсин, дейман. Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi
10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ
Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul haqida: Oxunjon Safarov, Rahim Vohidov, Abdusalom Abduqodirov, Abduvahob Madvaliyev
Саҳифа таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига бағишланади
1981 йилда чоп этилган “Ўзбек адабиётида рубоий” монографиясини ўқир эканман, Иброҳим Ҳаққулнинг мумтоз шеъриятни чуқур билиши ва илмий-назарий билими мукаммаллигидан ҳам ҳайратланган, ҳам у кишига ҳавасим келган эди. Китобни ўқиб чиққач, Иброҳим Ҳаққулни ёши улуғ олим бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Аслида эса у бу пайтда эндигина 32 ёшга қадам қўйган йигит экан… Davomini o'qish
Shogirdlar va hamkasblar Ibrohim Haqqul haqida
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ
Иброҳим Ҳаққул асарларини тўлиқ ўқийман. У киши Навоий ижоди ҳақида ҳам жўшиб, бугунги ҳаётга бевосита боғлаб ёзиш бўйича биз тенги навоийшуносларни ўзига хос тарзда ижодга чорлаб турадилар. Чунки менинг бир орзуим бор: Навоий ҳақида ёзилган нарса худди бугунги адабиёт ва ҳозирги ҳаёт тўғрисида битилган адабий танқид намунаси каби зўр қизиқиш билан ўқилиши керак. Шундай ўқилмаётган бўлса, айб – Навоийда эмас, навоийшуносда. Бунинг учун улуғ шоир ижодини ҳозирги замон кишиси дидига мослаб, ҳаётга бевосита боғлаб таҳлил этиш – шарт… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul bilan suhbatlardan, hangomalaridan, xatga tushgan fikrlaridan
28 март — Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 70 ёшга тўлди
Атоқли ва ардоқли олим Иброҳим Ҳаққулни 70 ёши билан кўпмингли «Хуршид Даврон кутубхонаси» аъзолари ва адабиётнинг чинакам мухлислари номидан чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish
Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana (1994)
22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish
Rajabboy Raupov. O’ttiz yoshli tengdoshlarimga & Ijodiy faoliyatda sukutning o’rni. Yozuvchi Rajabboy Raupov bilan suhbat
21 март – Таниқли ёзувчи Ражаббой Раупов таваллуд топган кун
Ижодкор ўзининг машҳурлигини билмагани маъқул. Назаримда сиз шундайлар сирасига кирасиз. “Она сўз”, “Нур дарвозаси”, “Гуноҳ”, “Осмоннинг эгаси”, “Остона” каби қиссаларингиз, “Арава”, “Ойнинг оддий кунлари ёхуд московлик талаба” номли ҳикояларингизни мухлислар ҳалигача эслашади. Улар сиз ҳақингизда кўпроқ билишни истайди, китобларингизни сўрашади. Демак, мухлисларингиз сизни унутишмаган. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. O’zini o’zi isloh qilish — najot yo’li & Jabbor Eshonqul. Ibrohim akaning haqiqatlari
Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Иброҳим Ҳаққул ўз фикрларини ва қарашларини ошкора билдирадиган, менталитетимизга хос бўлган андишабозликдан бир қарич устунда турадиган 70-йиллар авлодига мансуб. Бу авлод адабиётда ҳам, маънавий-ижтимоий масалаларда ўзларининг қарашларини ва фикрларини журъат ҳамда жасорат билан ҳимоя қилди, ўзларининг хулосаларини маълум маънода ижтимоий фикрларга айлантира олди. Шахсан мен бу авлоднинг шу фазилатига – журъатига, якдиллигига, қатъиятлилигига ҳавас билан қарайман. Улар ўзларининг авлод эканини ана шу якдиллиги билан исботлаб беришди. Davomini o'qish
