Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (1).

22Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680  ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 625 йиллиги олдидан

    Азиз ёш китобхон дўстим, Сизга Амир Темур ва Мирзо Улуғбек ҳақида ҳикоя бошлашдан аввал асардаги воқеалар кечган жўғрофий ҳудуд, тарихий давр ва шахслар хусусида қисқача сўзлаб бермоқчиман. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Yoniq deraza & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ziyoli

01Таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига

Деразаларимиз рўбарў: биримизники кўчанинг бериги бетида, биримизники нариги томонда. Кечалари ўқтин-ўқтин ўша ёққа кўз тушади. Деразада шуъла кўринса, кўнгилга бир илиқлик киради. Чироқ ёниқ, демак, домла уйда. Ишлаяпти. Домла уйдалик чоғлари тун-алламаҳалда ҳам, субҳи козибда ҳам чироғи ёниқ бўлади.
Davomini o'qish

Ibrohim Haqqulga bag’ishlov

021    Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилаётган бугунги саҳифада устоз шоирлар Рауф Парфи, Жамол Камол, Усмон Азим, Хуршид Даврон ва шоира Лайло Шарипованинг таниқли адабиётшунос олимга бағишлаб ёзилган шеърлари ва мақолаларини мутолаа қиласиз. Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. Tarjimai hol & Ulug’bek Dolimov. Hamza Hakimzoda Niyoziy & Toshkentga sayohat. Spektakl

0876 март — Атоқли шоир ва драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий  таваллудининг 130 йиллиги

   Ҳамзанинг ижодига, айниқса Исмоилбек Гаспралининг «Таржимон», Фотиҳ Каримийнинг «Вақт» газеталари, Ризо Фахриддиннинг «Шўро» журнали, шу билан бирга, ўзбек тилида Тошкентда чиқа бошлаган Исмоил Обидийнинг «Тараққий», Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг «Хуршид», Абдулла Авлонийнинг «Шуҳрат» газеталари кучли таъсир кўрсатди, улар билан алоқа ўрнатди. Ҳамзанинг илк шеърлари ва мақолалари мана шу газета ва журналларда босилди. Davomini o'qish

Taniqli olim Omonulla Madayev vafot etdi

011    Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев кеча, 2 март куни 76 ёшида вафот этди. Инна Лиллаҳи ва инна илайҳи ражиун. Узоқ йиллар менгаям халқ оғзаки ижодидан сабоқ берган домламизни Аллоҳи Карим раҳматига олсин. Davomini o'qish

Hamza Hakimzoda Niyoziy. Jum’a qandoq kun? & Tohir Malik. Hamza

086 март — Ҳамза таваллудининг 130 йиллиги

Ҳамза 1928 йил 25 сентябрда бир дўстига йўллаган мактубида ҳаётининг хавф остида қолганлигини айтиб, «пичоғимнинг гулдастаси синмасун эди. Ул иғвогарларнинг тегишлик чораларини кўрмасликлари яна бир зарба бермай қолмас», деб ёзади. Кўп ўтмай, 1929 йил 18 мартда эса Ҳамза ваҳшийларча ўлдирилади. Бу ишда сиёсий кучлар ҳам иштирок этганига шубҳа йўқ. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayriliq. «Sohibqiron nabirasi» qissasidan & Temur tuzuklari. Hujjatli film va 1-bob audio matni

0818 февраль – Соҳибқирон Амир Темур хотираси куни

   Амир Темур минг бир машаққат билан Ўтрорга етиб, шаҳар ҳокими Бердибек саройига қўнди. У қишни Ўтрорда ўтказиб, баҳорда Хитойга ҳамла қилиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Аммо унга баҳорни кўриш насиб этмади. Ўтрорга етган кундан икки ҳафта ўтиб, Соҳибқирон бетоб бўлиб қолди… Davomini o'qish

Javaharla’l Neru. «Dunyo tarixiga nazar» kitobidan. Bobur. Akbar.

Ashampoo_Snap_2016.10.12_01h02m10s_001_.png        Буюк сиёсат ва давлат арбоби, Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш раҳбарларидан бири ва унинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Неру қаламига мансуб “Дунё тарихига назар” асари унинг “Ҳиндистоннинг кашф қилиниши”, “Таржимаи ҳолим” каби асосий китоблари сирасига киради…Жавоҳарлаъл Неру асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida ikki badia

0819 январ — Жадидчилик ҳаракатининг  йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

    Маҳмудхўжа Беҳбудий ўн тўққизинчи асрнинг охирги чораги ва йигирманчи асрнинг дастлабки ўн йилликларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирган сиймолардан бири. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qoyalardan balandda

0778 январь — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад   туғилган кун

       Қоя тошнинг камгак еридан қуёшнинг беозор тилларанг нури кўринди-ю, ҳаво совиб кетди. Қуёш ўзидан совуқ пуркаётгандек бўлди, ундан таралаётган заррин изғирин қоя тошни ёнлаб-ялаб ўтиб, қоя ёқасида турган бургутнинг қанотига, бўйнига қадалаётган эди. Бургутнинг оёғи остида ғўдир тошга тегай-тегай деб осилиб қолган қўнғир қаноти елпиғичдай оҳиста тебранди.

Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov bilan hayot va adabiyot haqida suhbat

067Саҳифа Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади

    Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Davomini o'qish