Aleksandr Blok. She’rlar. Rauf Parfi tarjimalari

034 Саҳифа устоз Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланади

    Устоз  Рауф Парфи улуғ рус шоири ижоди билан жуда эрта, ўсмирлик чоғиданоқ танишган ва 16 ёшида  шеърларини таржима қила бошлаган эди  (Бугун ўша таржималарнинг айримларини сизга тақдим этмоқдамиз). Йиллар ўтиб шоирнинг Блокка бўлган муносабати мана бу шеърида ёрқин акс этди: Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul

07 Уильям Фолкнер туғилган кун  (25 сентябрь олдидан

  Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.

0_15a5da_e7d8a6bb_orig.png

… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish

Hermann Hesse. Nyurnbergga sayohat.

Саҳифа машҳур адиб Ҳерманн Ҳессе таваллудининг 140 йиллигига бағишланади

   ХХ аср адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби, буюк олмон адиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Хусусан, «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Қуйида ёзувчининг «Нюрнбергга саёҳат» сафарномасидан бир парчани ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino adabiy merosidan: g’azallar, ruboiylar, qit’alar, baytlar, «Urjuza» dostonidan parchalar

75922 август — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун

Ибн Сино табибгина бўлиб қолмаган эди, у ўз даврининг буюк мутафаккири, кейинги асрлар фани, адабиётига салмоқли таъсир кўрсата олган буюк сиймо эди. Унинг аниқ фан соҳаларндаги асарлари ҳамда фалсафа ва адабиёт бобидаги катта хизматлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятннинг ажойиб бир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Унинг фалсафий-эстетик ғоя ва қарашлари жаҳон маданияти эришган ютуқлар қаторига кирди. Davomini o'qish

Mark Toutant. Navoiy va Jomiy & Navoiy va Jomiy haqida rivoyat. Video

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_a.png    Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер Навоий шарофати билан ўзбек мумтоз сўз санъати XV асрнинг иккинчи ярмида Ҳиротда, Темурий султон Ҳусайн Бойқаро саройида ўзининг юксак чўққисига етди. Айни пайтда Алишер Навоий форс шеъриятига назиралари билан ҳам форсигўй шоирлар орасида шуҳрат қозонди. Davomini o'qish

Xirosima va Nagasaki qurbonlariga bag’ishlov. Yaponiya she’riyatidan.

Ashampoo_Snap_2018.02.26_16h11m15s_002_.png
Саҳифа 1945 йил 6-9 август кунлари  Япониянинг Хиросима ва Нагасаки  шаҳарларига АҚШ томонидан қилинган атом ҳужуми  қурбонлари хотирасига бағишланади

Менинг япон халқига бўлган чексиз меҳру муҳаббатим Сайгё, Басё, Ишикава Такубоку шеърларига, Акутагава,  Кавабата ҳикоялари ва Куросава филмларига бўлган муҳаббатимдан бошланган.Кун чиқиш диёрининг мамлакат бўлиб шаклланиш тарихи менинг ватаним ўтмишига ўхшаб кетиши мени ҳайрон қолдирган.Бутун умрим мобайнида япон халқининг юксак матонати ва маънавий маданияти ҳамиша мени мафтун қилиб келганини қайта-қайта такрорлагим келади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur: Qalb — yagona manzil & She’rlar

09    5 август — Шоир Эшқобил Шукур туғилган кун

   Агар одам ўз руҳида кечаётган ҳамма гапларни ифода этиб бера олса эди, бу камида бир карвон китоб бўларди. Кўнгил дунёсида нималар содир бўлмайди дейсиз. Одам жамиятда, хаётда қанча илгарилаб боргани сайин, ўз қалби ичига шунчалик чекиниб бораверади. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Dunyoning ishlari. Asardan osti chizilgan parchalar & Adib haqida videofilm

045   5 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун

Қисса ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад шундай деганди: “Дунёнинг ишлари” асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради”. Davomini o'qish

Rajab Hifziy. Naqshlandi ming alvonga chechaklar

11Бу йил атиги йигирма беш йил яшаган шоирнинг ўлимига юз йил тўлмоқда. Шаҳид шоир қўлёзмалари тўпланиб, турли йилларда нашр қилинган. “Бечора бойқуш” марсиясини шоир ўн беш ёшида ўлган амакисининг қизи Зиёда (айрим тадқиқотчиларнинг айтишича, хотини Сўнанинг вафоти)га бағишлаган. Қуйида шоирнинг илк бор ўзбекчага ўгирилган шеърлари билан танишасиз. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Tasadofiy o‘q

0_1be207_7ea47394_orig.png   Йиллар бир-бирини қувлаб ўтаверди. Колька кўркам, чайир йигитга айланди. Энди қўлтиқтаёқлар унга халал берадиган бўлди. Тенгқурлари моҳпораларни клубдан уйларига кузатиб қўйишганда, у жонига теккан икки «ҳамроҳ»ини ғирчиллатиб, тор кўчада бир ўзи кетарди. Davomini o'qish