Gi de Mopassan. Alivido

003

     Уни нақадар севар эдим! У шунчалар гўзал, латофатли ва навқирон эди-ки! У ёшлик, нафислик ва софликнинг тимсоли эди. Авваллари аёл зотининг бу қадар зебо, нозик, мафтункор, жозибали ва ҳурмат-эъзозга сазоворлигини ҳис этмаган эканман. Ёноқлардаги бурумлар, лаблар ҳаракати, қулоқдаги қизғишликлар, аҳмоқона шаклдаги тана аъзоси бўлмиш бурундаги ажиб гўзаллик олдинлари мени ҳеч қачон ўзига жалб этмаганди. Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. Tolstoy va u sevgan adiblar

034    Даҳо с анъаткор Лев Толстой Европа адабиётини, айниқса француз адабиётини юксак даражада ўрганган ва ўзлаштирган эди. XVIII- XIX асрларда бу адабиёт ўзининг юқори бо сқичига кўт арилгани, жаҳондаги миллионлаб китобхонлар дилини забт этгани маълум. Davomini o'qish

Avetik Isaakyan. She’rlar. Oygul Suyundiqova tarjimalari

046

31 октябрь – атоқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Улуғ рус шоири Александр Блок Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ҳайратланиб мактублар йўллайди: « … Бу ажойиб шоирни таржима қилиш – ўта машаққатли. Меҳнатим қай даражада чиққанлигини муҳокама қилиш – менинг ишим эмас. Бироқ шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…» Davomini o'qish

Frans Kafka. Ikki hikoya: Tush & Muttaham

02ХХ аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франс Кафка дунёдаги энг ғаройиб ва тушунарсиз тақдир эгаси бўлган ижодкордир, дейиш мумкин. Асли яҳудий, немис тилида ижод қилган Кафка ўзи учун кўпроқ ёзган, дейишади. У ўз асарларини яхши кўрмас, уларни чоп эттиришга қизиқмас, ҳатто ўлими олдидан дўсти Макс Бродга ўзининг чоп этилмаган барча қўлёзмаларини тезда ёқиб ташлашни васият қилган эди. «Менда адабий қизиқишлар йўқ, мен ўзим адабиётдан иборатман», — деганди Франс Кафка дўстларидан бирига. У ўз асарлари ҳақида: «Мен уларни яратган онларнигина ҳурмат қиламан, холос — дерди. Кафканинг ёзганлари тамомила кутилмаган ва ўзига хосдир. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Harakatdan to’xtagan jarayon qissasi. Frans Kafkaning «Jarayon. Otamga xat» kitobiga muqaddima

049Франц Кафка, Жараён, Отамга хат: Роман ва хат. Таржимон Вафо Файзуллоҳ, — Сўзбоши муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад. Тошкент: «Шарқ», 2015. -416 б.

   «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни «Жаҳон адабиёти дурдоналари» туркумида XX аср Европа адабиётида фавқулодда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган, модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг «Жараён» романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликларидан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган «Отамга хат» биографик асарини нашр этди. Бугун китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб Хуршид Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Ҳаракатдан тўхтаган жараён қиссаси» эссе-муқаддимасини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Zuhra Mamadaliyeva. Modernizm tushkunlik in’ikosimi?

044     Модернизм ўзбек адабиёти ихлосмандлари учун анча таниш бўлса-да бу услуб (ёки услублар мажмуаси – оқим)да бир қатор ўзбек адиблари ижодий тажрибаларни амалга оширган ва ошираётган бўлсалар-да барибир бу оқим ўзбек китобхони учун ҳамон сирлилигича қолиб келаётир. Davomini o'qish

Qaysi Turk xalqlari bir birlarini juda qisqa vaqtda tushuna oladilar?

09    Қайси турк халқлари ўзаро бир бирлари билан 1 соат ичида, 60-80 % орасида осон гаплаша/сўзлаша оладилар? Бу маълумотлар илмий тажрибалар натижаси эмас, балки менинг ўз шахсий кузатувларим эканлигини унутманг. Бу кўрсаткичлар албатта бошқаларга сизлардан кўра фарқли бўлади. Davomini o'qish

Hermann Hesse. Ilk sarguzasht

002    Қизиқ, бошдан ўтган воқеалар вақт ўтиши билан одамнинг хаёлидан ҳам кўтарилиб кетаркан! Ҳатто минглаб турфа кечинмаларга гувоҳ бўлган бутун бош- ли йиллар ҳам аста-секин унутилиб кетиши мумкин экан. Болаларнинг мактаб томон боришаётганини кў- риб туриб, ўзимнинг ўқувчилик давримни бир эслаб қўйиш хаёлимга ҳам келмайди. Борди-ю, гимназия та- лабаларига кўзим тушгудек бўлса, ўзимам бир вақтлар шуларга ўхшаган талаба бўлганимни эслаёлмайман ҳам. Davomini o'qish

Nikolay Rubtsov. To’kilmoqda daraxtdan yaproq

034    Никопай Рубцов (1936-1971) истеъдодли рус шоири. Унинг ажойиб шеъриятида Ватан туйгуси, она табиат манзаралари содда ва ранг-баранг шаклларда намоён бўлади. Рубцов шеърларини она тилимизга илк бор истеъдодли шоир Аъзам Ўктам (1960 – 2002)  таржима қилган эди. Davomini o'qish

Nurilla Chori. Qizg’aldoq

055    Эридан эрта ажраган Турдихол есир боши билан кўзининг оқу қораси – бир ўғил, бир қизини элга қўшаман, деб ёшини яшамай, ялмоғизнинг синглисидай қариди-қолди. Бу орада очиқ боши не бир маломатларга қолиб, тақдирнинг иссиқ-совуғи юзига чанг солиб, изғирин шамоллари сочини юлди. Елкасидан қамчи еб, товони ёрилди. Аммо кимсанинг эшигидан мўраламади, бировнинг ўнгирини ушламадиям. Davomini o'qish

Agar so’zi chindur — ko’rinur yuzi (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat)

0013    Ўзбек адабий тилининг бошқа халқлар тилларидан қолишмаслиги, унда ҳам исталган жанрда беназир, бадиий, етук илмий асарлар яратиш мумкинлигини Алишер Навоий ўзининг ижодий меросида исботлаб берди. Шу боис шоир асарлари неча асрдан буён адабиётимиз хазинасини бойитиб келмоқда.
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг Навоийнинг шахсияти, дунёқараши, ижодининг бадиий жозибаси ҳақида олиб борган илмий тадқиқотлари ва мақолаларини мароқ билан ўқимаган китобхон бўлмаса керак.
Davomini o'qish

Halima Ahmad. Sen borsan

055    Ҳалима Аҳмедованинг шеърлари ҳам оҳорли ўхшатишларга бойлиги, турли таққослашларга тўлалиги билан мафтун этади.Унинг шеърларида ўхшатиш, қиёс қўлланмаган сатр йўқ. Бу қиёс, ўхшатишлар янги, оҳорлилиги баробарида, чуқур, теран маъноларни мужассамлаштиради (Абдулла Улуғовнинг «Ҳур гулсан,ҳаёт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish