Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.22_22h51m14s_001_.png30 сентябрь – Зарифа Саидносирова таваллуд топган кун

     Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish

Stiv Jobs. Xayolga oshno bo’l, xatodan qo’rqma!

Ashampoo_Snap_2016.09.24_15h00m38s_001_.png      Ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири Стив Жобс Стэнфорд университети талабалари ҳузурида сўзлаган ғаройиб нутқида мақсад ва амал ҳақида ҳикоя қилади. Бу нутқда нотиқлик ва драма санъатининг барча қоидаларига риоя қилинган. Бу нутқ замонамизнинг энг илҳомбахш ва кишини мақсад сари дадил одимлашга ундовчи нутқларидан бири сифатида тан олинган. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Majolisi sab’a (Yetti majlis). Ikkinchi va uchinchi majlis

05430 сентябрь — Буюк мутафаккир ва тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий  таваллуд топган кун.

    Румий асарларига тадрижан боқилса, “Мажолиси сабъа ” энг сўнгги асарларидан бири эканлиги аён бўлади. Асар “Ичиндаги ичиндадир ”дан фарқли ўлароқ, расмий ваъзлардан ташкил топган. Шунга қарамасдан, ифода шакллари ўта халқоналиги билан умумийлик касб этади (Таржимон сўзидан. Унинг матни ва асарнинг биринчи мажлиси мана бу саҳифада.). Davomini o'qish

Migel de Servantes. Don Kixot sarguzashlari & Yozuvchi va romani haqida

Ashampoo_Snap_2016.09.28_22h02m54s_008_.png29 сентябрь — Мигель де Сервантес (1547–1616) таваллуд топган кун

    Aтоқли испан адиби Мигель де Сервантес (1547–1616)нинг қаҳрамони Дон Кихот ёзувчининг ўзидан ҳам машҳур, десак муболаға бўлмайди. Ўз даврининг машҳур рицарлик романларига пародия тарзида ёзилган “Дон Кихотнинг саргузаштлари” асарида реаллик улуғланади. Бу боқий китоб яратилганидан сўнг рицарлик романларининг умри тугаб, реалистик насрга кенг йўл очилди. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Rubob bilan vals

Ashampoo_Snap_2016.09.17_21h51m42s_005_.png     “Истеъдод билан учрашиш байрам!” деган ибора топиб айтилган. Машҳур санъаткор Ботир Зокиров рассом Рўзи Чориевга ёзган шахсий мактубида таъкид этганидек: “Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқа-ю, уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай киши ўзини унинг дўсти деб ҳисоблаши бутунлай бошқа гап. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ikki hikoya

043 29 сентябр — Шукур Холмирзаев хотираси куни

   Чалқанча, осмонга қараб ётибмиз. Осмон тўла юлдуз. Кўз қамашади, жимир-жимир. Сомон йўли юлдузлари бошимиз устидан ўтиб, оёқ томонимиздаги қоп-қора тоғнинг орқасига эгилган. Осмоннинг гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида юлдуз учади. Учига кичкинагина тош боғлаб отилган бир қатим оқ ипакдай. У учиб бораётганида, гўё думидан бир аланга тушади-ю, то манзилига етгунча уни ёндириб кул қилади… Davomini o'qish

Ja’far Muhammad. Abulma’oniy ma’naviyati (Bedil hayoti va falsafiy qarashlariga chizgilar)

043    Бедил Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг инқирозга юз тутган таҳликали пайтида яшади, у бу феодал жамиятнинг сиёсий тузумини инкор этиш билан бирга, ҳинд ва мусулмонларнинг ўзаро бирлашуви зарурлиги ҳақида қайғурди. Ўз-ўзидан маълумки, у ўзининг фалсафий фикрлари ва қарашларини очиқ айтиш имкониятдан маҳрум эди, шунинг учун ҳам ўз фикрларини хаспўшлаб, турли ишоралар, мажоз ва рамзу киноялар орқали баён этишга мажбур эди… Davomini o'qish

Rauf Parfi haqida yetti xotira & Rauf Parfi. Sakina

045     Яхши одамдан яхши хотира қолади. Яхши шоирдан яхши шеър қолади. Яхши шоир ва яхши устоздан шеър ва меҳр қолади. Рауф Парфи ана шундай, ёшларнинг шеъру шуури, ижодкорлар ғурури, дарвишлар пири, хуллас, ҳаммабоп улуғ шоир эди. Ҳамма ижодкорлар гулга талпинган асаларидай унга талпинишарди, сабаби, Рауф ака уларнинг ёши катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳаммага бир хил, самимий муносабатда бўларди… Davomini o'qish

Rauf Parfi. 1963 yil she’rlari & Bahodir Sodiqov. Ko’zlardagi dunyo

002  Муҳаббат жасорати ўзининг ғамгину шўх, ожизу қудратли, беқарору сокин, ҳорғин сифатларига соҳиблик қилади. Кундалик маъно доирасида жасоратнинг ожизлигига , ғамгинлигига ва сокинлиги-ю ҳорғинлигига кўникиш қийиндай туюлади. Ахир, гўзаллик нимаси биландир янги бўлиши керак-ку. Янгилик гўзалликда доя ва эгизак ҳам, у гўзалликни туғдирар экан, қўшилиб ўзида туғилади. Шунга кўра, жасорат янгими, демак, у гўзал ҳамдир. Ана шу ҳолатни ўзбек шеъриятининг туйғулар рассоми Рауф Парфи ижодида кўрамиз ва ундаги овоз тасвирини тинглаймиз. Davomini o'qish

Usmon Azim. Rauf Parfi. Esse & Rauf Parfi. Karvon yo’li (onlayn)

03327 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллуд топган кун

   Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи… Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар. Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди… Davomini o'qish

Bobur Elmurodov. She’rlar va badialar

Ashampoo_Snap_2016.09.23_23h45m13s_002_.png       Бугун ўзбек шеърияти жуда кўп янги номлар билан бойиди. Уларнинг изланиш ва тажрибалари кўзга кўринмоқда. Ана шундай ўз йўлини топишга уриниб, қаламини турли жанрларда синаб кўраётган ва бағоят маъқул томони, бугунги шеъриятимиз пасту баланди ҳақида фикрлашга, уларга диққатни қаратишга уринаётган Бобур Элмурод ижодидан  айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Kengurular mamlakatida va Malay-yurt hangomalari

Ashampoo_Snap_2016.09.25_00h23m28s_001_.png       Охирги уч йил ичида Австралияга бир неча марта боришимга тўғри келди. Қуйидаги дастлабки туркум ҳикояларим ўша сафарларим таасуротлари хақида бўлса, кейингилари яшаб, ишлаб турган Малайзияда кечаётган ҳаётимдан айрим ҳангомалардир. Davomini o'qish