Begali Qosimov. Milliy uyg’onish & Xurshid Davron. Adabiyot — oinayi millatdur.

Ashampoo_Snap_2016.09.27_18h50m22s_004_.png  Хабарингиз бор, «Тафаккур» журналида «Жавондаги жавоҳир» рукни остида ўзбек адибларининг мутолаа қилаётган китоблари хусусидаги мулоҳазалари мунтазам бериб борилади. Журналнинг  2012 йил, 4-сонидан камина  мутолаа қилаётган китоблари,уларнинг муаллифлари ва таржимонлари ҳақидаги ўй-фикрлар  «Мувозанат йўли» сарлавҳаси билан ўрин олган.  Биринчи таассурот атоқли ўзбек олими Бегали Қосимовнинг 2002 йилда нашр этилган «Миллий уйғониш» (Тошкент, “Маънавият”) китоби ҳақида. Davomini o'qish

Hoji Muin. Yetti maqola & Begali Qosimov. Hoji Muin qismati

033     Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Cho’lpon haqida xotiralar.

033   Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Afg’on sayohati.

023

    Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (5.Yakuni).

008 Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллигига

    Бугун ислом аҳли ўртасидаги ихтилофлар душманлик тусини олган, турли мазҳаб тобеълари бошқа мазҳабдагиларни «кофир» дейди. Лекин уларнинг ҳаммалари мазҳабидан қатъи назар, «ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ» дейди. Ажабо, уларнинг ўртасидаги бу душманликни йўқотиб, қандай қилиб биродарликни ўрнатиш мумкин? Менинг назаримда, бу иш жуда ҳам қийин эмасдек кўринади. Масьалани шиа ва сунний мазҳаблари мисолида кўриб чиқамиз.. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (4).

008  Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан

Муқаррарки, салим ақл доимо соғлом баданда бўлади. Бинобарин, сиҳат ва офият дунёвий саодатнинг асоси деб айтиш мумкин. Фақат бу дунё саодати учунгина эмас, балки охират саодати учун ҳам сиҳат ва офият лозим. Зеро, биз сайъ-ҳаракатсиз икки дунё саодатига эришиб бўлмайди, деб такрор ва такрор айтдик. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (3).

007Абдурауф Фитрат  таваллудининг 130 йиллиги олдидан

    Банда то нафас олар эканман, фарёд уриб таҳсил усулимиздаги нуқсонларни эътиборли арбоблар назарига ҳавола этаман, лекин, билмадим, бахтимга қарши ҳозиргача бирорта одам гапимга қулоқ солмади. Бунинг устига, айтсам, баъзи «ҳақиқатшунослар» мени кофир ҳисобладилар, баъзи соддадиллар эса девона дедилар. Davomini o'qish

Ismoilbek G’asprali. Bog’chasaroydan Toshkentga sayohat & Tohir Qahhor. Ismoilbek G’asprali va uning Turkiston sayohatlari

044     Улуғ маърифатпарвар Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллигига

Исмоил Ғаспралининг 1893 йилда битилган “Боғчасаройдан Тошкентга саёҳат”и қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Аввало саёҳат сабабини айтишмиз лозим. И. Ғаспралининг барча ўлкаларга сафар қилишидан иккита мақсади бўлган: биринчиси – янги усулдаги мактаблар очишни ташкил этиш, иккинчиси–“Таржимон” газетасининг тарқалиши билан боғлиқ масалалар. Туркистонга ҳам айни икки ниятни амалга ошириш учун келган. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (2).

007Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан

    Шуни билиш лозимки, Аллоҳнинг энг буюк неъмати ҳам, икки дунё саодатига бошлагувчи ҳам ақлдир. Юқорида биз батафсил баён қилганимиздек, одамзод махлуқлардан жисман кичик ва куч жиҳатидан заиф қилиб яратилган бўлса ҳам, аммо ҳазрати Холиқи ҳаким инсонни улардан улуғ ва қувватли қилиб яратган. Чунки инсонга ҳаёт майдонининг ягона қуроли бўлган АҚЛни берган. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (1).

007Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан

   …Маълумким, бизнинг ота-боболаримиз ҳар бобда, айниқса, илм ва маърифатда олам аҳли учун ибрат ва намуна бўлганлар. Бориб-бориб замон ўзгарди, саъйу ҳаракатлар, илмга бўлган интилишлар сусайиб, талқинчиликка айланди, «ижод қилмоқ» (деган тушунча) зарарли ва алоқасиз манзумалар чордеворида қолиб кетди.Мамлакатимизда бундай тушкунлик давр узоқ муддат давом этди…Ушбу ахлоқия мажмуасини тартиб бериб, «Раҳбари нажот» («Нажот йўли») деб номладим. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Oila

09815 май — Бутунжаҳон оила куни

   Фитратнинг “Оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма бўлувчи тарбиявий асардир. Лекин унда педагогик-дидактик услуб эмас, жанговар чорлов услуби устун. Фитрат учун юксак ахлоқийлик эрк ва эрксеварлик билан мустаҳкам боғлиқ. Туркистон ва туркистонликни озод кўриш, яъни миллий мустақиллик мафкураси китобнинг руҳига сингдириб юборилган. Уни ўқиган киши нафақат ахлоқий фазилатлар нималардан иборат ва уларга қандай эришиш кераклигини, балки миллий озодлик, шахсий эркинлик нима-ю, уни қандай қилиб қўлга киритиш мумкинлигини англаб олади. Davomini o'qish

Ismoil Gaspirali: Sultonlar suhbati — Mukolamai salotin

04421 март – Жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский (1851-1914) таваллудининг 165 йиллиги

Қалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish