Maxdumi A’zam Dahbediy (Mavlono Xojagiy Kosoniy). Risolai Boburiya.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m44s_002_.png   Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган.

06

01    МАХДУМИ АЪЗАМ (асл исми Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедий; 1463/64, Косон ш. — 1542) — мовароуннаҳрлик аллома, йирик диний арбоб, нақшбандийлик раҳнамоси. Илк таълимни Косон ш.да олган. Мадрасани битиргач, Шайх Мир Саййид Алига шогирд тушади, сўнг Тошкентга келиб, Хожа Ахрорнинг шогирди Муҳаммад Қози (1516 й.в.э.)га халифа бўлади. Устози б-н Ҳиротга сафар қилади, Абдураҳмон Жомий б-н учрашади. 1503 й. Бухорога кўчиб келади. Бир оз вақт ўтгач, Ахсикатга бориб нақшбандийлик тариқатини тарғиб эта бошлайди. Муҳаммад Қози вафотидан сўнг тариқат шайхлари Махдуми Аъзамни ўз пешволари сифатида эътироф этишди ва унинг шуҳрати Мовароуннаҳр ҳамда унинг атрофидаги мамлакатларга ёйилди. Бобур Махдуми Аъзамга бағишлаб рубоийлар ёзди. Махдуми Аъзам ҳам шоир ҳақидаги «Бобурия» рисоласини ёзиб, Ҳиндистонга жўнатган.

Шайбоний султонлари ва ҳокимлари Махдуми Аъзамни ўзларининг пири деб билганлар.

Махдуми Аъзам тасаввуф назарияси ва амалиёти, хусусан, нақшбандийлик таълимотини ривожлантирди. Унинг «Асрор унникоҳ» («Никоҳ сирлари»), «Ганжнома» («Бойлик ҳақида рисола»), «Рисолат унсамъиййатун» («Самоъ рисоласи»), «Баёни зикр» («Зикр баёни»), «Рисола-и силсила-и Хўжагон» («Хўжагон силсиласига оид рисола»), «Меърож-ул- ошиқийн» («Ошиқлар меърожи»),«Муршиду-ссоликийн» («Соликлар муршиди»), «Рисола-и Нақшбандиййа», «Рисолат ун-вужудиййатун» («Вужудлар ҳақида рисола») каби 30 дан ортиқ рисоласи бор. Бу асарларида уламолар, суфий шайхлар ва давлат арбоблари орасидаги муносабатларга тўхталган. Тариқат одобу қоидаларида мурид ва шайх муносабатлари ўзаро ҳурмат-иззат асосида қурилмоғи лозимлигини уқтирган. Махдуми Аъзам фикрича, тариқат аъзолари халққа яқин бўлиб, унинг дардлари ва эҳтиёжларига қайғудош бўлса, бу ҳам тариқатга, ҳам халққа фойдалидир. Махдуми Аъзам асарлари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланади (Ўзбекистон миллий энциклопедиясидан).
Махдуми Аъзам ҳақида мана бу саҳифадан ҳам маълумот олишингиз мумкин.

091

011МАХДУМИ АЪЗАМ МАЖМУАСИ — Самарқанд вилояти Даҳбед қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (16—19-а.лар). Мажмуа машҳур шайх, суфийлар намояндаси Махдуми Аъзам номи б-н боғлиқ. Асли фарғоналик бўлган ул зот Самарқанд ҳокими Жонибек Султон томонидан Самарқандга таклиф этилган. Ўғли Искандар Султон уни ўзининг пири деб эъзозлаган. Махдуми Аъзам 78 ёшида шу Даҳбед қ.да вафот этган. 1610 й.да Ялангтўш Баҳодир бошчилигида хонақоҳ ва дахма қурилган. 17-а.да эса катта масжид қад кўтарган. Кейинчалик Махдуми Аъзам авлодлари ҳам шу ерга дафн қилинган. Нодир Девонбеги томонидан атрофи девор (бал. 1,4 м) б-н ўралиб, таъмир ипшари олиб борилган.
012Мажмуа шимолида ҳазира, жанубида кенг айвонли катта масжид, ёнида кичик масжид, шарқида дарвозахона, чиллахона ва ҳужралардан ташкил топган. Катта масжидхонақоҳ 6 устунли, 12 гумбазли, айвони 2 қаторли 14 устундан иборат. Кичик масжидга узун йўлак орқали ўтилган. Масжид 2 устунли, васса шифтли, айвони 4 устунли, пой-устунлари тошдан ишланган. Ҳазирадаги Махдуми Аъзам сағанаси (бал. 1,7 м) кулранг мармар б-н қопланган. Пастки қисмидаги 9 та мармар тоштахталар Махдуми Аъзам авлодлари, Ялангтўш Баҳодир ва унинг қизи Иқлимга тегишли бўлиб, кейинги йиллардаги таъмир вақтида ҳаммаси бир жойга тўпланган. Махдуми Аъзам мажмуаси яқинида минора ва кенг ҳовуз жойлашган. 1998 й.да мажмуа қайта тикланиб, атрофи ободонлаштирилди (Ўзбекистон миллий энциклопедиясидан).

012МАХДУМИ АЪЗАМ ДАҲБЕДИЙ
(Мавлоно Хожагий Косоний )

РИСОЛАИ БОБУРИЯ
091

Таржима ва изоҳлар муаллифи Комилхон Каттаев

 

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

(285а) (27) Беадад ҳамду санолар ул Худои муаззамгаким, Ҳазрати Одам(а)ни барча махлуқотлардан афзал билдики, қавла таоло:
Валақад каррамна бани Одама ва ҳамалнаҳум фил барри вал баҳри.

Мазмуни: Дарҳақиқат, Одам фарзандини азиз ва мукаррам қилиб яратдик. Ва уларни қуруқликда ва денгизда уловларга миндириб қўйдик.

Ва унинг муборак кўнглига Ўзининг жамоли ва бузурглиги аксини ҳамда жамии исм ва сифатларидан инъом қилиб, дунёда халифа-подшоҳ этиб (285б) сайландиким, қавла таоло:
Ва из қола Раббука лил малоикати инни жаъилун фил арзи халифа.
Мазмуни: Ва Парвардигор фаришталарга айтди: Албатта Мен ер юзида халифа яратмоқчиман.
Унинг жамии амри (натижаси)дан барча яхшилик ва ёмонлик халифаликка мувофиқлаштирилиб берил ди. Байт:

Ҳар чй он меравад аз ҳадди самак то ба само,
Фоилашро натавон гуфт, ки чун асту чиро.
Чу Одамро фиристодем берун,
Чамоли хеш бар саҳро ниҳодем.

Мазмуни:

Ер юзидан то самоъга кетувчи ҳар нарса
Яратувчисига айтолмадики, нега бундай?
Одамни (жаннатдан) ташқари юбориб,
Ўз жамолимни атрофга маълум қилдим.

Ва Ўзининг азалий ва абадий дўстига кўплаб дуруд ва саломлар йўллаб, йўқлик оламидаги Ўзининг энг яхши шарафлик жамолий ва жалолий бузурглигини ҳамда унинг кўнгул оинасида жамии исм ва сифатларини акс эттиради. Байт:

Он кони ҳусн буду набуд аз чаҳон нишон,
Ал она ан арафта ала ма алайҳи кана.

Мазмуни:

Ҳусн маҳзани эдию, жаҳонда нишонсиз эди
«Аввал не булганини ҳозир сен албатта билдинг».

Муҳаммад расулуллоҳ(с)нинг кўнгул оинасида Илоҳий ғайб камингоҳидан ҳеч нарса четда қолмаганидек, у (Одам)нинг кўнгул оинасида ҳам зоҳир бўлмай қолмасди. Байт:

Ба қадри оина ҳусни Ту менамояд рўй,
Дареғ к-оинаи мо нуҳуфта дар занг аст.

Мазмуни:

Тақдир оинасида ҳуснинг юз кўрсатар,
Афсус, кунгил оинамиз пинҳона занг бойлаган.

Шундан сўнг, унинг диний йўли раҳнамолари ва илму яқин пешволари бўлмиш авлоди ва асҳоби киромлари кўнглида барчаларини (Муҳаммад) саллаллоҳи алайҳи васалламга келгусида мутобеат (28) этишга белги беради. Шундан сўнг, тобеъин ва табаа тобеъинлар кўнглида явмина ҳаза (бугунги кунимизга қадар) ушбу келади:
Байт:

Пешвоёне, ки раҳбин омаданд,
Гоҳу бегоҳ аз паи ин омаданд.
Чони худро айни ҳасрат сохтанд,
Ҳамраҳи чон ачзу ҳайрат сохтанд.

Мазмуни:

Йўл билувчи пешволар келишди,
Вақту бевақт бунинг изидан келишди.
Ўз жонларин айни ҳасратга қўйиб,
Жонга ҳайрат ҳамроҳ этиб келишди.

Аммо баъд, ушбу нусха-рисоланинг ёзилишига шул сабаб бўлган эдиким, Ҳазрати салтанат шиор, Худонинг мақбул бандаси, дарвишлар мухлиси ва эътиқодманди, балким уларнинг маҳбубул-қулуби (яъни, Бобур мирзо), Байт:

Онки дорад миёни чони мискин,
(286а) Аз адаб нест номи ў бурдан.

Мазмуни:

Мискинлар кўнглидан жой олганларни,
Номини аташ одобдан эрмас.

Чунки, дин бузурглари ва илму яқин раҳнамолари унинг шариф назарида яхшироқким,
Байт:

Онки зи ҳуррияти фуқаро огоҳ аст,
Хожа Аҳрори Убайдуллоҳ аст.

Мазмуни:

Улким, фуқаро эркидан огоҳдур,
Хожа Аҳрори Убайдуллоҳдур.

дейишганидек, у Оллоҳ назаридагилар назарида эди.

Байт:

Онки ба Табриз дид як назари Шамси дин,
Таъна занад бар даҳа, сухра кунад бар чила.

Мазмуни:

Табриздаги Шамснинг бир назари,(29)
Ўн кунлик таънаю, чилла масхарасидан авло.

Ложарам, бу назар асару аломатининг натижаси– дарди талаб бўлиб, вақт ўтиши билан ул зотга (яъни, Бобур мирзога) пайдо бўлган ҳамда уни беқарорлигу беоромликка солган эди
Чунки, бу дарднинг давосини бу тоифадан (яъни, тариқат аҳлидан) ўзга тополмас эди. Бинобарин, (Бобур мирзо) ўз аҳволини Ҳазрат (Хожа Аҳрор)нинг «Рисолаи валадия» асарида назм даражасига етказган ва назмий таржимани бизга (яъни, Махдуми Аъзамга) ўзининг баъзи рубоийлари ила юборган эди. Шул жиҳатдан, бу тоифанинг камтар ходимларидан бўлганимиз учун биздан бир нусха (рисола) ёзиб юбориш истаги билдирилди, токи ул зот (Бобур мирзо) хотири шарифига таскин берсин ҳамда сармояи саодат бўлмиш талаб дардига дармон бўлсин, иншооллоҳ.
Байт:

Сармояи саодати мо дарди Ёр буд,
В-арна ба саъйи мо гиреҳ аз кор кай кушуд.
Заррае дарди Худо дар дил туро,
Беҳтар аз ҳар ду чаҳон ҳосил туро.

Мазмуни:

Саодатимизнинг кони Ёрнинг дардидур,
Эрмаса, ғайратимиздангина тугунлар ечилмагай.
Худо дардининг зарраси кўнглингда, сенинг,
Икки жаҳондан ортиқ ҳосилингда, сенинг.

Қул ин кунтум туҳиббуналлоҳа фаттабиуни юҳибкумуллоҳ

Мазмуни:

Айтинг, эй Муҳаммад): агар сиз Оллоҳни севсангиз, бас менга эргашинг. Оллоҳ сизни яхши кўради.

Юҳиббуҳум ва юҳиббунаҳу чй иқрор аст,(30)
Ба зери парда магар хешро харидор аст.

Мазмуни:

(Оллоҳни) севиш ва севилишга иқроринг бордур,
(Балки) парда ортида харидоринг бордур.

Чунки, магар Он Ҳазрат саллоллоҳи алайҳи васалламга тобеъ бўлмаса, дард натижаси бўлмиш Оллоҳга муҳаббат ҳосил бўлмайди. Зеро, булар мутобеъатга боғлиқдур. (286б) Мутобеъат нарсаларнинг зоҳирий ва ботиний кўринишида билинадиким, қавла алайҳиссалом:

Аш-шариату ақволи ват-тариқату афъоли вал-ҳақиқату ҳоли

Мазмуни:

Шариат- сўзларимдур, тариқат- амалларим, ҳақиқат эса ҳолимдур.

Шариат ва тариқатда унинг фақат ибодатдагина мутобеъат этиб, ботиний ва зоҳирий кўнгул оинасини сайқаллаши мўъмин бандага камлик қиладиким, (Оят): Ва ма халақтул- жинна вал- инса илла лиябудун
Мазмуни: Инсонлар ва жинларни бекорга яратмадим, магарам Ўзимга ибодат қилиш учундир.
Бу ерда ибодатдан мурод зоҳирий ва ботиний тоатдур. Чунки, одамийлик инсоний ва ҳайвоний руҳлардан иборат мураккаб (нарса)дур. Байт:

Одамизод турфа маъчун аст,
К-аз фаришта сиришта в-аз ҳайвон.
В-ар бад-ин майл мекунад кам аз ин,
В-ар бад-он майл мекунад беҳ аз он.

Мазмуни:

Одамизод ажойиб аралашмаким,
Фариштадан хислатли ва ҳайвондан ҳам.
Ва гар бу ишда ундан кам хоҳиш этса,
У ишда эса бундан яхшироқ бош эгар.

Инсоний руҳнинг суҳбат ва мужоварат (31) воситаси ила такрорланиши ҳайвоний руҳ бўлиб, Пайғамбар алайҳиссалом айтган (ҳадис)ларидек:

Ас-суҳбату таьсирун
(Суҳбат таъсир этувчидир).

Байт:

Аз асари суҳбат аст ҳар чй дар ин олам аст,
В-арна кучо ёфтй беду баҳои набот.

Мазмуни:

Ҳар нимаки оламда бор, суҳбат асаридандир,
Ва гар, наботот баҳосида қаердан топарсан.

Негаким, ҳайвоний руҳ ейиш, кийиш каби ишларга мўҳтожлик сезиб, натижада кўнгул оинасига зангу ғубор юқтириб олади. Чунки, (уларнинг) ғаразу мақсудлари шул эдиким, У (Оллоҳ)нинг Зоти шарифида мавжуд бўлган адлу инсоф, илму ҳикмат, эшитиш ва кўриш каби комил сифатлари у (одам)нинг кўнгул оинасида зоҳир бўлғай; то ким, у халифа бўлиб, халифалик вақтида мувофиқлашсин. Бас, зоҳирий ва ботиний кўнгул оинасига сайқал берувчи — Унинг ибодатидан ҳеч кимга чора йўқким, то унга бир қадар сайқал беришда икки маҳал Зоти шариф зуҳур этгай ҳамда (Оллоҳнинг) жамии Исм ва сифатлари жило этса, зуҳур ортидан зуҳур, маърифат ортидан маърифат, муҳаббат ортидан муҳаббатга эришилиб камолга етишади. (287а) Чунки, одамнинг комиллиги, кўнгул оинасида Дўст-маҳбубнинг зуҳур этиши натижасидир. Негаким, маҳбубнинг Зотига ниҳоя йўқлиги каби, муҳаббат камолига ҳам ниҳоя йўқдур. Байт:

Ҳамчунин мерав бапоёнаш марас,
В-аз чунин дарди бадармонаш марас.

Мазмуни:

Юриб поёнига етмассан,
Дарднинг дармонига етмассан.

Чунки, ибодатли одамнинг ушбу камоли Он Ҳазрат (пайғамбар)нинг афъол (феъли) ва ақвол (айтган)ларининг натижасидур. Ва унинг бу икки сифатга эргашиб, ижозат бериш ва иродатга кириши билангина комилу мукаммаллик ҳосил қилиши мумкин эмас. Бас, шариат ва тариқат бўлмиш бу икки амрга толибнинг узоқ муддат тобеъ бўлиб эргашишидан ўзга чораси йўқдир. Ҳадис:
Хайр ул-аьмали адвамуҳо
(Амалларнинг энг яхшиси давомийлигидир)
Токим ҳақиқат Он Ҳазрат – пайғабаримиз(с)нинг аҳволи экан, у(толиб)нинг ҳам ҳоли бўлғай. Ҳарчанд, тобеълик ва пайравлик зиёда бўлса, демак маърифат ҳам зиёда бўлғусидур; ҳарчанд маърифат ҳам зиёда бўлса, демак комиллик ҳам зиёда бўлғай.
Аммо, пайғамбар(с)нинг ақвол (сўз) ва афъол (феъл-одат)ларига эргашиш шундан иборатким, ҳар нимаки ул зот (пайғамбар)нинг шариатларида хилофдур, ғийбат ва энг расво иш аталиб, зино билан тенглаштирилади. Ҳадис:
Ал-ғайбату ашадду мин аз-зино.
(Ғийбат қилишлик зинодан ҳам қаттиқроқдур)
Ва ёлғон, дашном ва хорлик ала ҳазал-қиёс (32) (шунга қиёсан) этади. Ул зот (пайғамбар) ҳар не деган бўлсалар, бажариш керакки, намозу рўза, закоту ҳаж ва фарзу ғайралар каби амаллар мисолида. Байт:

Ҳар чй Ў гуфт, он кунем ҳама,
Тоати Ў ба чон кунем ҳама.

Мазмуни:

У не деса, барча шуни қилайлик,
Унинг тоатин барча адо этайлик.

Ва барча манъ этилганларни қилмаслик керакким, деганлар: «қилма, хамр (ароқ) ичишни ва зино каби ишларни». Байт:

Ҳар чй Ў гуфт, ғайри он кардан
Нест суде ба чуз зиён кардан.

Мазмуни:

У айтган нарсадан ўзгани қилсанг,
Зиёндан ўзга фойда кўрмайсан.

Ул зот(пайғамбар)га изчил эргашиш – ўзни поклаш демакдир. Ҳайвоний руҳга эргашиш тариқатда ёмон – хилоф йўлдан юриш билан тенгдир. Қисқаси шулким, ўзгача муҳаббат (287б) кўнгулга йўл бермайди. Ундан ташқарида бўлган барча муҳаббат – яъни зикр, фикр, таважжуҳ (33) ва бошқа ботиний ибодатлар ўз кўнглигагина нафъ келтиради.
Байт:

Рўзаи мо нафйи мосувост,
Намози мо кон, ки турост.
Рўзаи хосон на ҳамин асту бас,
Балки буридан бувад аз ҳар ҳавас.

Мазмуни:

Рўзамиз радди бало,
Намозимиз – сенга манба.
Хослар рўзаси шугина эмас,
Балки, ҳар ҳавасни қисқартириш, бас.

Бу инсоний нафс оинасини покловчи мисқол бўлиб, тозалар ва жило берар, токи бу поклик ва жилвагарлик султоннинг (яъни, Бобур мирзонинг) кўнгул нузулига (34) қадар жазаба (35) кўринишида бўлғай.

Ҳадис: Жазабатуҳу мин жазаботил Ҳаққи тавози амал ус-сақалайн
(Кимда жазаба бўлса, Ҳақнинг жазабаларидан тавозию амали зиёда бўлади)

Байт:
Як жазба зи Ҳақ омаду дил бурд ба ғорат,
Мачнун чй кунад, к-ин кашиш аз чониби Лайлост.

Мазмуни:

Ҳақдин бир жазаба келдию кўнгулни ғорат этди,
Мажнун не қилсинки, бу жозибани Лайло этар.

Оят: Ат-туруқу илаллоҳи биадади анфосил-халойиқи
(Оллоҳга элтувчи йўл халойиқнинг нафсларидан сақланиш ададидандур)
Яъни, Ул жанобга келиб кетмоқ ҳар нафс ададидандур.

Байт:

Роҳҳои омадан (ба) ёдат намонд,
Достон бар ту-бар хоҳем хонд.

Мазмуни:

Келиш йўли хотирингда турмас,
Сенга аталган достон ўқилмай қолмас.

Ҳар кишиким, қайси йўлдан келган бўлса, ўша йўлдан кетиши (пешонасига) ёзилади. Чунки, ҳеч ким ўзидан ўзи бу йўлдан кетиши мумкин эмас. Бас, толибга йўл кўрган моҳиру комил киши (муршид)дан ўзгага мурожаат этишни ҳеч чораси йўқдир. Байт:

Пир бояд, роҳро танҳо марав,
Аз сайри умқ дар ин дарё марав.

Мазмуни:

Пир бўлса, йўлни танҳо юрма,
Кўр-кўрона чуқур дарёда сайр этма.

Токим, қайси йўлдан бормасин, уни айнан ўша йўл (тариқат)га элтади.
Байт:

Суҳбати пир беҳ (зи) ҳар амал аст,
Ҳар ки бо ў нишаст, дар амал аст.
Ин амал ҳамчу рози пинҳонаст,
Роҳбарат сўи васли Чононаст.

Мазмуни:

Пир суҳбати ҳар нарсадан авло иши,
У биландур умидвор бўлган киши.
Бу амалнинг ҳам сири пинҳонийдур,
Жонон васли томон йўлга бошлайдур.

Сўнгра, халойиқ нафаси йўл кўплигидан далолат беради, яъни баъзилар хуфий (пинҳоний) ва баъзилар жаҳрий (ошкор) зикр билан ифода этишади

Байт:
Зикр гў, зикр, то туро чон аст,
Бокии дил зи зикри Яздон аст.

Мазмуни:

Зикр айт, то сенда бордир жон,
Кўнгул йиғисига сабаб зикри Яздон.

Ва баъзилар буни тариқий таважжуҳ (34) ва одобга риоя қилиш шароити, деб билишади.
Байт:

Монанди мурғе бош, ҳон, бар байзаи дил посбон,
(288а) Аз байзаи дил з-оядат мастию завқу қаҳқаҳа.

Мазмуни:

Қуш тухумин асрагандек, кўнгулни эҳтиёт сақла,
Завқу шавқ бошланар, кўнгул тухми очилса.

Ва баъзи бошқалар муроқаба (36) йўлида шароитга риоя этиб, унинг одобини асосий йўл деб билсалар, баъзи бошқалар эса тартибли алоқа йўл одобига риоят этиб, унинг шароитига амал қилиш тариқатини авло кўришади.
Билгилким, тартиб-силсилали алоқа шундайким, унда мурид ҳар бир ишида яхшилик ва эҳсонни ҳамиша кўнгул назарида тутади, бу- хоҳ суҳбатда бўлсин, хоҳ пинҳоний ишларда. Суҳбатда адаб ўрни шундайким, унда гўё икки кўзини яхшилик аломатли икки абрунинг ўртасида асрайдиким, файз ўрни ушбу жойдур. Ва ўз кўнглини яхши кўнгулга бойлаб, ҳам пинҳоний мулоҳаза этсин, токим бу алоқа эвазига унда ҳам муносабат пайдо бўлсин; ва яна унинг ботиний эҳсонидан унга файз етаверадиким, хоҳ у зоҳирий халоватда, хоҳ ботиний ҳолатда бўлсин.

Байт:
З-он рўй ки чашми туст аҳвал,
Маъбуди ту- пири туст аввал.

Мазмуни:

Ул юз туфайликим, ғилай кўзларинг,
Пирингдир – сенинг илк маъбудинг.

Ва баъзи бирлари самоъий тариқатга ва шароит риоятига ҳамда одобига майл этадиларким:
Ас-самоъу аҳлун ли аҳлиллоҳи ал-асвоту ат -тайибату ҳия мухотиботул-Ҳаққи илал-абди
(Самоъ қилишлик Аллоҳнинг аҳли учун аҳлдур. Яхши товушлар бандани ҳақиқатга хитоб қилувчидур)

Самоъ, эй бародар, бигўям, ки чист,
Агар мустамеъро бидонем, ки кист.
Гар аз бурчи маънй парад тайри Ў,
Фаришта фурў монад аз сайри ў.

Мазмуни:

Эй биродар самоъ недир, айт?
Гар тингловчини билсак, у ким айт?
Гар Унинг қуши учса маъно буржидан,
Фаришта ҳайрон қолар унинг сайридан.

Ва баъзи бошқалари хизмат этиш тариқи (йўли)га кирганларким, (ҳадис):
Ман иттасала иттасала бил-хизмати ва ман лам яттасил лам яттасил битаркил-хизмати
(Кимки хизмати билан етибди – етибди; Кимки хизматни тарк этиш билан етмабди – етмабди)


Хизмат ту кунй, гўй зи майдон ту барй,
В-ар ту накунй, ҳар кй кунад, ў биҳ барад.

Мазмуни:

Хизматни сен қилсанг, тўпни майдондан олурсан,
Агар сен қилмасанг, ким қилса — ўша олар.

Ва баъзи бирлари давомли суҳбат йўлини афзал билишади.
Байт:

Суҳбати пир беҳ зи ҳар амал аст,
Ҳар, ки бо ў нишаст, дар амал аст.
Ин амал ҳамчу рози пинҳонаст,
Раҳ барат сўи васли Чононаст.

Мазмуни:

Пир суҳбати ҳар ишдан авлороқдир,
Ҳар ким у билан бўлса, умидвордир.
Бу амаллар барча сири пинҳондир,
Жонон васли томон йўлга бошлайдир.

Баъзи бирлари жазаба тариқи одобига, шароитига риоя этишни афзал билишадиким,
(288б) Чазабатун мин чазабатил-ҳаққи тавози амалус-сақалайн
(ҳақиқат жазабалари сақалайннинг тавози амалларидандур)

Як чазба зи Ҳақ омаду дил бурд ба ғорат,
Мачнун чй кунад, к-ин кашиш аз чониби Лайлост.

Мазмуни:

Ҳақдин бир жазаба келдию кўнгулни ғорат этар,
Мажнун не қилсинки, бу жозибани Лайло этар.

Ва ала ҳазал-қиёс (Шунга таққосан)

Чунки, васлу мақсадга эришиш йўли халойиқнинг беҳисоб нолалари туфайли бўлиб, англаб бўлмайди; (сўзимизни) узоқлаштирмай, қисқартирамиз. «Чиройли сўзимизни кўнгул айтсин!»
Аммо, ушбу йўлларнинг ҳар бирини ибтидоси, ўртадаги воситачилиги ва интиҳоси бордир. Агар уларни ҳам бирма-бир баён этсак, узоқ гапириш керак бўлади; ва яна уларнинг ҳар бири шароит ва одобдан ҳам иборатдир.

Ат-тариқу куллуҳо одобун
(Бу йўлларнинг ҳар бири одобдур)

Байт:
Аз одоб пурнур гаштаст ин фалак,
В-аз одоб маъсуму пок омад малак.

Мазмуни:

Одобдан нурга бурканди фалак,
Ва одобдан маъсуму пок бўлди малак.

Ва яна толиби илмлар назарига шул маълум бўлсинким, тариқий йўллар бениҳоя ва ададсиз кўпдир. Аммо, комилу мукаммал кишилар борким, барча йўлларни сайр этишни ниҳоясига етиштирар, токим унинг суҳбатига эришган ҳар бир жамоалар ул зотнинг истеъдодидан муносиб даражаларга сазовор бўлишар эди.
Билгилким, бу ерда келтирилган соликлар сулуки йўли ўзига хос — ўзгача жазаба йўлидир.
Байт:

Чазбае то як замон тайрон кунам,
Дар ҳавои ломакон чавлон кунам.

Мазмуни:

То бир дам жазабада парвоз этай,
Ломакон бўшлиғида жавлон урай.

Бу шундай маънодаким, ҳозиқ табибнинг олдига бемор жамоани келтирсалар, у дарҳол бирларига парҳезни, бошқаларига эса муолажани буюрса, ул жамоанинг ҳалокатига қасд этган бўларди. Ҳақиқий табиб эса аввалига касаллик ташхисини қўйиб, сўнг шунга муносиб парҳезу муолажаларни буюради. Чунки, одамнинг мизож-табиати турличадир. Ҳар мизожга муносиб парҳезу даво буюриш лозим. Худди шу каби, комилу мукаммал (инсон)лар ҳам Илоҳий ҳозиқ табибдурлар. Тариқий йўлга кирмоқчи бўлган маънавий касал толиблар комиллар олдига келиб, (289а) аввало касалликларига ташхис қўйдирадилар. Шундан сўнг, ўзларига муносиб ташхисий давони оладилар.
Уларнинг маънавий касалликларига сабаб бўлган барча емаслик, эшитмаслик, кўрмаслик, айтмаслик, андиша қилмаслик каби касалликлардан халос бўладилар. Бу ерда парҳездан мурод – тавбадир! Тавба – барча қилиб бўлмайдиган нарсалардан тўхташ демакдир. Зеро, пайғамбар(с) буюрганларким, «қила-қилмайди, сўнг ғизои солиҳ тайин этади; ғизои солиҳ – луқмаи ҳалолдур», ушбу ҳадис ҳукми бўйича:
Хайрул-умури авсатуҳо
(Ишларнинг яхшиси ўртачасидир)

Шундан сўнг, тариқат толибларига савдогар бузилган моддага нарх қўйгани каби баҳо қўйиб, тариқат акобирлари ихтиёр этган бир қанча ибодат намозларини буюрадилар. Аввал – намози таҳажжуд(37)ни кечаси олти салом билан 12 ракаат кўнгулда ўқилади. Шундан сўнг, 100 марта тавба ва истиғфор айтилади. Ундан кейин ишроқ (38) намозидур. Кейин, офтоб бир найза ё икки найза баробарида кўтарилгач, ўқиладиган намоз зуҳо (39) аталиб, 12 раакатдан иборатким, ушбулар бузилган моддага нарху ташхис қўйилган тариқат толибларининг муолажасидир.
Ич кетиш давоси, мусҳил (40) калимаси- Ло илаҳа (йўқ ўзга илоҳ) бўлиб, ҳар турли бузилган моддани ичини тозалайди (исҳол этади). Байт:

Ғайри Ҳақ ҳар зарра к-он мақсуди туст,
Теғи ло баркаш, ки он маъбуди туст.

Мазмуни:

Ҳақдин ўзга ҳар зарраким мақсудингдур,
Ло баркаш тиғиким, у маъбудингдур.

Ундан сўнг, шифо берувчи шарбат иллаллоҳ (Оллоҳдан ўзга) калимасидурким, унинг воситасида жамии исму сифатларга жилоланиб, тариқат толибининг шарафли вужуди шифо топишига сабаб бўладики:

Лиқоьул-халили шифоьул-аьлили ҳуваш-шофй
(Дўстнинг йўлиқиши беморнинг шифосидир, У шифо бергувчи)

Бундан маълум бўладики, бу тариқ барчани ўзига сиғдиролмаган ва унга кирган толиблар истеъдодлари ҳам турлича бўлган эканким, ушбу ҳукм ила: (289б)
Ат-туруқу илаллоҳи биадади анфосил-халойиқи
(Оллоҳга элтувчи йўл халойиқнинг нафсларидан сақланиш ададидандур)

Негаким, бу тоифа Илоҳий ҳозиқ табиблар бўлиб, ҳар кишининг муносиб истеъдодига қараб парҳезу даво буюришади.
Байт:

Мо табибонему шогирдони Ҳақ,
Баҳри Қулзум (41) хонда моро фанфалақ.
Дастмузде менахоҳем аз касе,
Дастмузди мо расад аз мақдасе.
Ин табибонро ба чон банда шавад,
То ба мушку анбар оганда шавад.
Ҳин сало бемории носурро,
Доруи мо як ба як ранчурро.

Мазмуни:

Биз табиблармиз, Ҳақ шогирдлари,
Қизил денгиз хаёлида бўлганлари.
Иш ҳақини хоҳламасмиз кишидан,
Ҳақимиз етар бизга муқаддасдан.
Бу табибларга жондан боғланинг,
Токи мушку анбарга булғанинг.
Ярадор бемор чақирган замон,
Малҳам етар озурдага ўшал он.

Шул сабабдан, баланд ҳикмат ва юқори иродат камолотига етишган Ҳазрати Хожагон тариқати муршидлари барча тариқатларни ўзида жамлаган бу йўлни ихтиёр этдиларким, ҳар ким уларнинг мулозаматига етишса, улар ўз истеъдодига яраша парҳезу давони олишарди. Байт:

Дил зи дорухонаи дардат даво дорад умед,
Чашми чон аз хоки поят тўтиё дорад умед.

Мазмуни:

Дилинг шифохонасида даво топсин дер умид,
Жон кўзи хоки пойингни тўтиё этар умид.

Ва яна шулким, ҳар замонда қавмнинг ўзига яраша табиату камоли маҳоратига эга бўлган шахсларнинг келиши тақазо этилади. Чунончи, ҳар-ҳар замон ўша қавм ва даврга муносиб Илоҳий каломларни нозил этувчи пайғамбарлар(а) келиб, халқни хилоф йўлдан асраб, тўғри йўлга солганлари каби, Оллоҳ авлиёлари ҳам ўз замонаси ва қавмига муносиб равишда келиб, уларни тўғри тариқатга бошлар эдилар. Чунки, авлиёлар пайғамбарлар ўринбосарлари бўлиб, бу борада Пайғамбаримиз(с) деганлар:
Ҳадис:
Аш-шайху фи қавмиҳи кан-набийи фи умматиҳи
(Ҳар бир қавм шайхи, умматига пайғамбар кабидур)

Демак, ҳар замонда қавмига муносиб тарзда азиз (муршид)лар ўзларини изҳор этдириб, олдингилар ишларига амал қилишади. (290а) Улар қачон хоҳласалар тасарруф этишади. Агар эътироз этилса, суҳбатларига етолмай, уларнинг ҳолу кайфиятларидан завқу шавқсиз, юриш-туришларидан эса хабарсиз қолурлар; бу уларнинг жаҳлу нодонликлари, эътирозу инкорликлари туфайлидур.
Байт:

Бўи гули сурх ҳар касеро набувад,
Ин чозиба ҳар булҳавасро набувад.

Мункир чй шавй ба ҳолати зиндадилон,
Чун ҳар чй туро нест, касеро набувад.

Эй, авлиёи Ҳақро аз Ҳақ чудо шумурда,
Гар занни нек дори бо авлиё чй бошад.

Зад шайхи шаҳр таъна бар асрори аҳли дил,
Ам-марьу ла язалу адуввун лимо чаҳала .

Бас кунам, худ зираконро ин бас аст,
Бонг ду кардам, агар дар деҳ кас аст.

Мазмуни:

Қизил гул ҳиди ҳар кимда йўқ,
Бу жозиба ҳар ҳавасмандда йўқ.
Кўнгли бедорлар ҳолига нечук мункирсан,
Гар сенда ҳар не йўқ, бошқаларда йўқ.
Эй, авлиёларни Худодан ажратувчи,
Ўзингга гумон тутсанг, авлиёни иши йўқ.
Шаҳар шайхи дил аҳлига таъналар отар,
Ва барчага ўз жоҳиллигин намойиш этар.
Қисқартирдим сўзимни, аҳли фаҳмга шу етар,
Қилдим икки нидо, деҳада биров эшитар.

Ал-орифу якфиҳил-ишорату
(Ориф кишига (бир) ишора кифоя қилади)

Билгил, эй толиби содиқким, ибодат вақтида кўнгул оинасини поклаш мумкинлиги ҳақида уламолар очиқ айтишган. Баъзилар Лияьбудуна калимасини Лияьрифуна деб тафсир қилганлар ва деганларким, Афьолуллоҳи муьаллалун бўлмайди. Ва гумон қилдиларким, гўё бу муаллал деганидур.
Ҳақиқатда эса бундай эмас. Чунки кимгаки, (яъни, пирга) ибодат қилиш амр этилган бўлса, ўз фойдаси учун эмас, балким бошқаларнинг фойдаси учундир. Негаки, у (яъни, пир) хоҳлайдики барча оламларни Яратувчиси (жамоли)га эришиш мақсуди унинг асосий мақсади бўлиб, қолганларни ҳам шу йўлдаги камоли маърифат ва муҳаббатга чорлайди. Ва бу саодатга бошқаларни ҳам мушарраф эттиради; зеро У — Субҳона таоло жамии нуқсонли сифатлардан покдир. У Ўз камолида ҳеч кимга ва ҳеч кимнинг мададига биз каби муҳтож бўлганимиздек, муҳтож эмасдур. Бунга Ҳазрати Мавлавий Румийнинг ушбу абьёти шоҳиддир,

Байт:

(290б) Ман накардам амр то суде кунам,
Балки то бар бандагон чўрй кунам.
Ман нагардам пок аз тасбеҳашон,
Пок ҳам эшон шаванду дурфишон.
Мо барй аз поку нопокй ҳам,
Аз гарончонию чолокй ҳам.

Мазмуни:

Бир иш қилмадим, фойда кўрай деб,
Балки, бандаларга жўр бўлай деб.
Тасбиҳларидан хавф қилмадим ҳар он,
Чун пок бўлсинлар деб, ҳам дурафшон.
Покликдан нопоклик учун биз,
Оғир жондан тетикин тузармиз.

Бас, маълуму онгимизга фаҳмли бўлдиким, Ҳақ Субҳона ва таолонинг барча зоҳирий ва ботиний ибодатлардан мақсади шулким, кўнгул оинасини поклаш, Ўз Зоти шарифини англатиш, Ўз бандаларини бу бениҳоя саодатга эриштириш ва бундай шарафга Унинг инояти ила дўстларидан бошқа ҳеч кимса эришмаслигини англатишдир. Байт:

Бе иноёти Ҳақу хосони Ҳақ
Гар малик бошад, сиёсаташ варақ.

Мазмуни:

Ҳақ иноятисиз ва пирлар ҳимматисиз,
Гар подшоҳ булса-да, сиёсати эссиз.

Мо лит-туроби ва Раббул-арбоби
(Нимаики тупроқ учун бўлса, Парвардигор уни беради)

Негаки, тупроғу чангнинг ҳадди йўқким, ўзидан ўзи бу саодатга эришса; магар Ҳақ Субҳона ва таоло Ўзи лутфу карами туфайли ботиний сифатларидан бирини иродат этса ва талаб дардини унинг кўнглига уйғотсагина, ижобат бўлғай. Ва дўсту ёронларни дўст суҳбатига тортиш, уларни қидириб топиш Оллоҳ ҳозиқ табибларининг вазифасидур. Байт:

Гар кашишест ногаҳон то набарй ба худ гумон,
Ба як қабули мост он к-он сўи мот мекашад.

Мазмуни:

Ногаҳоний жозибадан ўзингга гумон этмасанг,
Биз мақбул этсак фаравонлик йўқотурсан.
Ё дўстнинг ўзи дўстларини сўроқлаб келади.

Байт:

Гар давлати дарди дин туро даст диҳад,
Ё боди иродати талаб дар ту чаҳад.
Ё мўйкашон туро бари шайх барад,
Ё шайхдуаспа рўй сўи ту ниҳад.

Мазмуни:

Дин дарди давлати сенга қўл берса,
Ё иродат талаби сенда тиришса.
Ё тортувчи сени шайхга элтар,
Ё тезкор шайх сенга юзланар.

Худди шунингдек, ул беморким, ҳар вақт унинг касаллиги ғолиб келса-ю, табибнинг хизматига эҳтиёж сезса, табиб шафқат юзасидан ўз оёғи билан бемор ёнига келади. Оллоҳ паноҳ берсин, агар толибда талаб пайдо бўлишидан сўнг чорасиз қолгач, даво истаб табибликни даъво этувчи ёнига ёки шунга ўхшаш муқаллидга (291а) ёки меросий шайхларга ёки бу тариқатни устози, муаллими ва китобдан ўрганувчи шахсларга дучор бўлади.

Байт:

Эй мурид, ар толибй, қуфли дари дилро калид,
Сидқпеш ору иродат чу, аз чон шав мурид.
Суҳбати марде гузину нест шав дар амри ў,
Хештан бар шайх банду биксил аз ғайраш умед.
Аз китобу номаву пайғом накшояд туро,
Он чй ўро аз забони орифе бояд шунид.
Дардам нуҳуфта беҳ зи табибони муддай,
Бошад, ки аз хизонаи ғайбаш даво кунанд.

Мазмуни:

Эй мурид, кўнгул эшигига истасанг калид,
Сидқилик қил, иродат эт, жондин бўлгил мурид.
Лойиқ мард суҳбатин излаб, амрида ғойиб бўл,
Ўзни шайхга боғлаю малҳамдин қилғил умид.
Китобу номаю хабардан ҳеч етмаса сенга,
Маъқул бўлар хабар айтса бир орифи шоҳид.
Дардим ичимда, ношуд табибдан кўра,
Ғайб хазинасидин даво келар, бўлма ноумид.

Негаким, улардан ўрганиладиган тариқат етилмаган ва кўкармайдиган тухм сингаридир; қиёс учун, султоннинг тирдонида ўқ-ёй бўлсагина ҳимоятга умид бор бўлгани кабидир. Яъни, қачонки ўзи ҳам бошқа бир комилу мукаммал тариқатдан келиб чиққан бўлса, шундагина ушбу тариқат комилу мукаммал бўлади. Чунончи, толибнинг талабидан сўнг пайдо бўладиган жиҳатлар тўғрисида Он Ҳазрат (пайғамбар) саллаллоҳи алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари ҳукми (тўғри келади):

Ман талаба шайьан ва жадда важада
(Ким нимани талабида ҳаракат қилса шуни топади)

Тариқий изланишларни катта эҳтиётлик ила дуруст олиб бориш лозимки, то шум жамоатнинг суҳбатига алданиб қолмаслик керак, чунки уларнинг суҳбати заҳри қотилдан ҳам ёмонроқдур. Бу заҳарнинг қатлига ҳеч чора йўқ; чунончи қушнинг тагидаги бузилган тухумни ҳеч бир бошқа қуш чорасини тополмагани кабидур. Бу борада Ҳазрати Мавлавий Румий буюрганким, Байт:

Гирди ҳар дарвеш макард аз гизоф,
Чун нишон ёбй, ба чид мекун тавоф.
Чун басе иблисй одамрўй ҳаст,
Бас, ба ҳар дасте нашояд дод даст.

Мазмуни:

Ҳар дарвишким, беҳуда амал қилмаган,
Гар нишони топилса, тавофга шошил.
Иблиснинг юзи ҳам одам кабидир,
Бас, ҳар қандай қўлга иродат берилмас.

Ботиний дард талаби пайдо бўлгандан сўнг, қайсиким бири жазабадан иборатдур, толибга лозимким, тавфиқи Илоҳий бўлган бу улуғ неъматни ушбу ҳукм ила:
(291б) Ат-тавфиқу шайьун аъзимун ла юъта-илла биабдин азизин
(Тавфиқ улуғ нарса, у берилмайди, магар Оллоҳ азиз этган бандаларгагина берилур)

Ғанимат билиб, бу тоифа жустужўйларига ҳам ушбу ҳадис ҳукми ила:
Ман талаба шайьан ва жадда важада
(Ким нимани талабида ҳаракат қилса, шуни топади)

Жадал саъю кўшиш қилсин, агар уларнинг хабарини мағрибу машриқдан эшитса, шитоб ила мулозаматига борсин. Агарда тамоман монеълиги бўлса, ул зотлардан қай бирини топгач, тобеълик қўлини ул зотнинг этагига урсин (яъни, қўл бериб иродатига кирсин) ва узоқ муддат тариқат йўлидан юрсин (яъни, ўргансин):

Кал майити байна ядайил-ғассоли
(Ғассолнинг икки қўли ўртасидаги ўликка ўхшайди)
Мисли, жасад тобут юзида ҳаётдан бирор ихтиёри қолмаган каби ётганидек,

Байт:

Ихтиёре нест моро, гар Ту мегўйи, ки ҳаст,
Мо ба дасти Ёр додем ихтиёри хешро.

Мазмуни:

Ихтиёр йўқдур бизда, гарчи Сен дейсанки, бор,
Ихтиёрни қўлга бердик ва олди уни Ёр.

Емади, ичмади, бормади, олмади ва магарким, токи пир айтмаса. Шунингдек, пир ҳар ишни буюрса, чунон эътиқод қилсинким, унинг мақсуди шу ишдан ҳосил бўлғай. Ва жону дили билан буюрилган ишни қилсинким, ҳеч кечикмасликка уринсин. Чунончи, узоқ муддат пири уни таважжуҳ суви ила машаққатли ювинтириш йўли билан (кибру ҳаводан) тозалайди. Шундан сўнг, иродат кафанига ўраб, фанолар қабрига қўяди. Сўнг, фанои комилгаким, Муҳаммад(с) расулуллоҳнинг махсус ва хос (мақом)ларидир, унга мушарраф этишади. Байт:

Бе фанои мутлақу чазбу қавй,
Кай ҳарими васлро маҳрам шавй.

Мазмуни:

Мутлақ фаною қувватли жазабасиз,
Қачон васл ҳарамига маҳрам бўлурсиз.

Бир муддат шу ҳолда бўлса, бу сифати унга мулк бўлғусидир. Ундан кейин, агар хоҳласа ҳақиқий ато этувчи Дўстга мушарраф этилади. Фанолар фаноси ушбу мақомдан иборатдирким, Байт:

Онро, ки фано шеваву фақроин аст,
Не кашфу яқин, на маърифат, на дин аст.
Рафт ў зи миён, ҳамин Худо монд, Худо,
Ал-фақру изо тамма ҳуваллоҳи инаст.

Мазмуни:

Фано равишу фақрликни одат қилганлар,
На ҳақиқат, на маърифат ва на аҳли динлар.
Ўртадан бари кетгай, ягона Худо қолар,
Ал-фақру изо тамма ҳуваллоҳи инаст.

Шундан сўнг, ҳар нимаики сўзлайди, (292а) эшитади, боради– У билан дейди, эшитади ва боради:
Би ясмаъу ва би юбсиру ва би юбтишу
(Мени эшитади ва мени кўради ва мени ушлайди)

Унинг ҳолининг васфи шундай бўлса, қўлини пирдан қайтариб олмайди. Бу олий мақомга етишгач, унга лозимки, шароит одоби ва пир суҳбатини авайлаши керакким, ушбу ҳукмга мувофиқ:

Ат-тариқату куллуҳо одобун
(Шу йўлнинг ҳар бири одобдур)

Ишни шунга мувофиқ қилиб, имконияти борича бажарса, одоб баракасига амал қилганидан пирининг мақбул назарига тушади. Бу муносабатлар пирининг ботинига таъсир кўрсатса, ҳар лаҳза пирнинг ботинидаги файзлар унга файзбахш фойдалар бергусидир. Унинг ботиний истеъдодига келиб етаётган ҳар файз қувватлашиб ва қобилиятлашиб мустаҳкамлана бораверади. Байт:

Ту мустаидназар шав, камолу қоили файз,
Ки мунқатеъ нашавад файз ҳаргиз аз файёз.

Мазмуни:

Сен сазавор назар бўл, камолий файз айтувчи,
Ким файз ҳаргиз фаёздан ажралмасин.

Худо паноҳ берсин, агар пирнинг ҳузурида ё орқасидан беодоблик сўзлари воқеъ бўлса, муносабат воситасида пир томонидан ҳосил этилган файз йўли ёпилади ва пирнинг ботинидан ҳеч бир файз энди келмайди. Не қилсинким, фақат тавба ва истиғфор орқали узр сўраш орқалигина файз йўли унга қайта очилади:

Ат-тоибу миназ-занби каман ла занба лаҳу
(Гуноҳлардан тавба қилувчи-гўё бегуноҳдур)

Пир уни бу олий мартабага етказганидан сўнг, айтилганидек, у бу мақсадда узоқ муддат фаолият кўрсатгач, нафсоний малакасини йўқотади; чунончи, сўз ва қулоққа доир кўриш ва эшитиш сифатлари кўз ва қулоққагина алоқадордир. Ҳарчанд, буларни ўзидан узоқлаштириб ҳам бўлмас ва қанча хоҳлагани билан ҳузур ва огоҳликдан ўзга сифатларни топа олмай, пирдан қўл олиш ва суҳбатига эришишга қайтадан мушарраф ҳам бўлолмас.

Байт:

Бе пир марав ту дар харобот,
Ҳарчанд Сикандари замонй.

Мазмуни:

Ҳаётда пирсиз юрмаким,
Гарчи замон Искандари бўлсангда.

(292б) Муриднинг ботинида талаб дарди пайдо бўлгач, тавфиқ учун пирнинг мулозаматига боришнинг ўзи бўлмайди. Кўп монеъликларга учраб тавфиқ йўлига кирмоқчи бўлган бечора толиб нима ҳам қилсинким, пирининг кайфиятини билмай туриб ҳаракатларга машғул бўлсин?
Байт:

Чораи ин чист дар хун омадан,
Аз вучуди хеш берун омадан.

Мазмуни:

Қон билан киришида не чора,
Танадан жон чиқишида не чора.

Муридга фақатгина пирининг исми шарифини узоқдан эшитиб юришдан ташқари яна тилда ва хотирида қайтариши, исми шарифини ҳам тилида, ҳам дилида такрорлаб, ҳолу кайфиятини хаёлу назаридан узоқлаштирмаслиги лозим. Байт:

Азбаски ду дида дар хаёлат дорам,
Дар ҳар чй назар кунам, ту мепиндорам.

Мазмуни:

Шул сабаб икки кўзим хаёлингдаким,
Ҳар нимага назар қилсам, сени кўраман.

Улар пирнинг феълу кайфиятига мулозамат қиладилар, ўз ҳолларини пир хоҳласа ўхшатгилари келади; пирнинг исму шарифини ҳар дам хотира ва тилларида жорий этадилар ҳамда бу тариқат ушбу ҳадисдагидек давомлидур:
Хайрул-аъмоли адвамуҳо
(Амалларнинг яхшиси унинг давомийлигидур)

Муҳаббат уларнинг кўнглини ҳар вақт тозалайди. Усиз муҳаббат эса, унинг кўнглидан эзгуликни узоқлаштиради. Чунончи, иш шу жойга бориб етадики, ўзга муҳаббат кўнгулда сир бойлайди. Пирга муҳаббат эса кўнгулда ғалаба қилиб, дилни эгаллайди ва пирга бўлган муҳаббатдан ўзгани топмайди, кўрмайди ва билмайди. Ва ҳарчанд, энди пирга бўлган муҳаббатни, хоҳлаган тақдирда ҳам, кўнгулдан чиқара олмайди. Бу замонда унинг учун ҳамма нарса – пирдир; ва бу замонда унинг маъбуди пирдан ўзга ҳеч ким эмас. Унинг бу замондаги ҳолати тилга кирса ушбу тараннумга хониш этардиким,
Байт:

Пири ману Худои ман,
Аз ту ба Ҳақ расидам.
З-он рўй, ки чашми туст аҳвал,
Маъбуди ту- пири туст аввал.

Мазмуни:

Менинг пирим ва менинг Худойим,
Сен туфайли Ҳақга етишдим.
Ул юздан кўзинг ғилай бўлди,
Аввало маъбудинг – пирингдур.

Чунонким, Ҳазрати Эшон (яъни, Хожа Убайдулло — Аҳрори Вали, сирлари муқаддас бўлсин) ўз асарлари «Рисолаи волидия»да бу борада (293а) дуруст ва қимматли баён берганлар.
Шунингдек, Ҳазрати салтанат шиор, мақбули Илоҳий, дарвишлар мухлиси ва эътиқодманди, балки уларнинг қалблари маҳбуби (яъни, Бобур мирзо) Оллоҳ унинг мулки ва салтанатини абадий қилсин, ўзининг таржима асарида ҳам бу ҳақда росту дуруст айтган; камолу латиф баён шул бўлса керак, Байт:

Ёр гуфтаст: манам Хусрави хўбони замон,
Нек гуфта аст, бубинед, зиҳй лутфи баён.
Бас кунам худ зираконро ин бас аст,
Бонг ду кардам, агар дар деҳ кас аст.

Мазмуни:

Ёр дер: мен замон яхшилари хусуриман,
Ва деди, бу гўзал лутф баёнин маъқул кўринг.
Қисқартдим сўзимни, аҳли фаҳмга шу етар,
Қилдим икки нидо, деҳада биров эшитар.

Ал-орифу якфиҳил-ишорату
(Ориф кишига бир ишора кифоя қилади)

Яна сўзимизга қайтамиз! Баъзи уламолар айтган эканларким, нега баъзи ибодатни алоҳида жинлар учун ва алоҳида одамлар учун махсус қилганлар. Чунки, малоикалар ҳам обиддурлар.
Улуғ махдумлар ходими, ушбу камтарин ва нотавоннинг (муаллиф ўзларини назарда тутаётир) хотирига келганким, азизларнинг остоналари тупроғига бош қўйиш шундайким, бул икки мукаммал махсус ибодатдан мақсад рукуъ, сажда, қиём, қаъда ва бошқалар каби ибодат аркони бўлгани учундир. Негаки, малоикаларнинг ҳар бири ушбу рукнларга машғулдирлар. Чунончи, демишлар: -малоикаларнинг баъзилари рукуъда, баъзилари саждада,
Ала ҳазал-қиёси (Шул каби)

Ва яна шулким, тўла мукаммал маърифат мукаммал ибодатдан ҳосил бўлғай. Бул жиҳатдан мукаммал ва тўлиқ маърифат ушбу икки махсусиятдан иборатдир.
Билгилким, агарчи Ҳақ Субҳона ва таолода сифатлар бениҳоя бўлса-да, аммо аслида ушбу икки- лутф ва қаҳр сифатларидан иборат. Инс ва жинс ушбу икки сифатда бўлганлардандир. Малоикаларда Ҳақнинг жалолий (бузурглик) сифатларини эгаллашда тоқату бардошлари етишмайди. Чунки, улар камолу назокатда белангандир.
Байт:

Кори нозукдилон раъно нест,
Санги зерини осиё будан.

Тоқати семурғ н-орад булбуле,
(293б) Булбулеро бас буд ишқи гуле.

Мазмуни:

Нозик кўнгуллар ишин раъно деб бўлмас,
Ҳар қандай тош тегирмонга ярамас.
Семурғ тоқатига булбул чидамас,
Булбулга гулнинг ишқи етар, бас.

Ҳақ Субҳона ва таолонинг башар (Одам)ни вужудга келтирганидан мурод ва мақсади шулким, Ўз муҳаббатини изҳор этиш эди. Чунонким, демишлар,- башарни пайдо этилишидан мақсад Раббул-оламиннинг муҳаббатидур, Байт:

Ғараз аз ишқи туам чошнии дарду ғам аст,
В-арна зери фалак асбоби танаъум чй кам аст.

Мазмуни:

Ишқдан мақсад- дарду ғам мазасин тортишдур,
Зеро фалак остида роҳат сабабини нимаси кам.

Ишқнинг асоси дарду ғамдир ва яна махсус одамизодга хос хусусиятдир. Байт:

Қудсиёнро ишқ ҳасту дард нест,
Дардро чуз одамй дархурд нест.

Мазмуни:

Покларга ишқ бору дард йўқ,
Лойиқ одамлардан ўзгага дард йўқ.

Инсон жамии махлуқотдан шарафлисидур. Анбиё ва авлиёларнинг бир-биридан ортиқлиги улар дардидаги ортиқликдадур. Байт:

Зарраи дарди Худо дар дил туро
Беҳтар аз ҳар ду чаҳон ҳосил туро.

Мазмуни:

Худо дардининг зарраси кўнглингда, сенинг,
Бу-ҳар икки жаҳондан яхши ҳосилинг, сенинг.

Ҳақиқий маҳбуб васлига ҳақиқий ошиқларни етказувчи асосий манба – дарддур. Байт:

Сармояи саодати мо дарди Ёр буд,
В-арна ба саъйи мо гиреҳ аз кор кай кушуд.

Мазмуни:

Саодатимизнинг кони Ёрнинг дардидир,
Фақат ғайратимиз билангина тугун ечилмагай.

Абу Бакр Сиддиқнинг фазилатлари бошқа ёронларга нисбатан шул тарзда эдиким, ҳадис:
Ма фаззалакум Абу Бакр(р) би касрати салотин вала савмин вала кин бишай ин вақара фи садриҳи
(Абу Бакри Сиддиқ(р) намозни кўп ўқиши ва рўзани кўп тутиши билан эмас, балким қалбида бўлган виқори билан сизлардан афзал бўлди)
Ушбулар камоли ишқ ва муҳаббатдан иборат нарсалар эдиким, шарафли ботинда муҳаббат оташи муборак жигарини куйдирар, ҳар гоҳ «оҳ» тортса, етти маҳалла куйган жигар ҳиди ва овозини эшитар; Субҳоноллоҳ, ул зотнинг ёронларига кўрсатган фазилатларининг сабаби ушбу эди. Байт:

Ишқи он шуъла аст, к-ў чун барфурўхт,
Ҳар чй чуз маъшуқ, боқй чумла сўхт.
Ишқ он чо оташ аст, ақл – дуд,
Ишқ чун ояд, гурезад ақл зуд.

Мазмуни:

Унинг ишқи шўъладир, қаерни ёритар,
Маъшуқдан ўзга барчаси йўқолар.
Бу ерда ишқ оташдир, ақл эса дуд,
Ишқ келса гар, ақл қочар зуд.

Чунки, комиллар суҳбатидан ташқарида бўлган ишқ, муҳаббат, дард ва ғам мукаммал бўлмайди. Кейин, тариқат йўлини билувчи комилу мукаммаллар суҳбатидан ошиқларнинг четга чиқишига чора йўқ.
(294а) Энг комилу мукаммал киши – Он Ҳазрат пайғамбар(с)дур; ул зотдан сўнг Оллоҳ авлиёлари- пайғамбар(с)нинг ўринбосарларидур,

Аш-шайху фи қавмиҳи кан-набийи фи умматиҳи
(Қавмга шайх бўлиш, умматга пайғамбар бўлиш каби)

Чунки, Ҳазрати пайғамбаримиз(с) жамии олдин ўтган пайғамбарларнинг сарвари, энг яхшиси ва муҳри ҳисобланадилар. Ул зотнинг(с) сўзлари жамии анбиёлар сўзларининг жамланганидур. Ул зот тариқатни ихтиёр айладиларким, бу жамии анбиё ва авлиёлар тариқатлари жамламаси бўлиб, «Силсилат уз-заҳаби Нақшбандия» (Нақшбандия тариқати уланган олтин занжир) деб аталган, шарафли аҳли байт мақсуди ва тариқатига пайвандланган. Байт:

Силсилаи Хочагон ҳалқаи доми балост,
Ҳар кй дар ин ҳалқа нест, ғофил аз ин мочарост.

Мазмуни:

Хожагон силсиласи гўё бало тўри ҳалқасидур,
Ким унга илинмас экан, бу можародан ғофилдур.

Ҳазрати Хожагон тариқати арбоблари (арвоҳлари муқаддас бўлсин) камоли баланд ҳиммат ва юқори мақсадлар соҳиби бўлганларидан бу тариқатни ихтиёр этганлар. Чунки, уларнинг мукаммал, шарафли истеъдоди ушбу тариқатда кўринганлигидан шу нисбат ила номлангандир. Қавла таоло:
Ваз кур Роббака тазарруьан ва хуфятан
(Махфий ҳолда ёлвориб Парвардигорни зикр қилинг)

Бу оят ҳукмидан Ҳазрати пайғамбар(с) ушбу тариқатни ихтиёр этганлар; яъни, зикрни хуфия айтганлар. Ва ул зотнинг тобеълари ҳам ҳаттал-имкон (имкон борича) шул тарзда айтганлар. Гарчи, тобеъинлар ва табаа тобеъинлар талаб этувчиларнинг маслаҳатларига бинобарин ҳамда ўша замон тақозосига кўра зикрни жаҳрия айтишга рухсат берган бўлсаларда. Аммо, бу тариқ азимат (ирода) ва шариат йўлидур. Байт:

Зикр гў, зикр, то туро чон аст,
Покии дил зи зикри Яздон аст.
Чун ту фонй шавй зи зикр ба зикр,
Зикри хуфй, ки гуфтаанд, он аст.

Мазмуни:

Зикр айтгил, то сенда бордир жон,
Кўнгул йиғисига сабаб зикри Яздон.
Зикрдан зикрга бўлурсан фоний,
Дедилар, ушбудир зикри хуфий.

Шундайким, Ҳазрати Хожагон акобирлари (Оллоҳ арвоҳларини муқаддас қилсин) бу хуфия тариқини ирода этдилар. Баъзилар, Ҳазрати Хожа Аҳмади Яссавий ва бошқалар каби (сирлари муқаддас бўлсин), ўша замон тақозоси ва ўшал қавм истеъдодидан келиб чиқиб, зикрни (294б) жаҳр ҳам айтдилар. Улардан олдин ва кейин, уларнинг тобеълари ҳам айтдилар, ила явмина ҳаза (бу кунимизгача).

Нақл бор, Ҳазрати Хожа Аҳмади Яссавийдан, қачонким ул зотга Туркистонга бориш рухсати берилди- бордилар. Кўрдиларки, Туркистон қавмини ушбу (хуфий) тариқат билан йўлга киргизиб бўлмас; шунинг учун жаҳрни ибтидо қилдилар. Ҳатто, зикри «арра» билан кўп халқни йўлга солдилар ва улуғ саодатларга мушарраф этдилар. Бу – ҳеч айб бўлмай, балким бағоят чиройлидур. Қадимий пайғамбарлар(а) тариқи ҳам шундай эди.
Ҳар-ҳар замонда, ўша замон қавми истеъдодига муносиб Таврот, Инжил, Забур ва Фурқон (Қуръон) каби Илоҳий каломлар нозил бўлган. Уларга амал қилинган бўлиб, бу ишлар ул қавмларга буюрилган ҳамда тариқат йўлига киритилган. Бундан мақсад, жамии тариқатдан жамоатни таъсирлантириб, тўғри йўлга киргизиш эди:

Ихтилафул-ақволи мин ихтилофил-аҳволи
(Сўзларнинг хилофи аҳволнинг ихтилофидандур)

Мақсад ҳам бирдир, ихтилоф ҳам дағал суратда эмасдур. Байт:

Саргаштагони кўи бутонро Туй мурод,
Мақсад якест, Каъба равон агар саданд.

Мазмуни:

Бутлар тоғи саргардонлари муроди Сен,
Каъбага борувчилар юз бўлсалар, мақсад бирдир.

Аммо билгилки, бу тоифадагилар ўз замонаси мужтаҳиди ва илоҳий амр бажарувчилари бўлиб, ўша қавмга муносиб тариқатни изҳор этувчиларидир.
Яна шулки, ҳар не қилсалар ва десалар ҳаққоният вужудидан қиладилар ва дейдиларким, Ҳақ таоло уларни ўз вужудларига лойиқ кўрган. Бу вужудга эътироз бўлмай, магар ким эътироз қилса, ўзини хароб қилиб, икки жаҳон саодатидан маҳрум бўлар. Зеро, ҳар нарсага чора-тадбир бор; аммо, бу тоифа эътирозига (295а) эса ҳеч тадбир йўқдир, Оллоҳ бундан асрасин!
Ҳар нафс ададида тариқ (йўл) бўлар экан, бас, ҳар киши ўз истеъдодига муносиб йўл танлайди. (Бу йўлда) мушкиллик тортсалар, пинҳон этишган. Ҳар-ҳар замонда, давр истеъдодига муносиб тарзда мубтадий йўл кўрсатувчи (раҳнамо) чиқиб, янги тариқат таълими ва талқинини изҳор этади ва толибларни бу ишга машғул бўлишга таклиф этади.

Барча тариқатлар йиғиндиси бўлган йўлни Он Ҳазрат (пайғамбар) ва асҳоби киромлар ихтиёр этишган. Ҳар кишининг истеъдодига қараб шариф суҳбатларига таклиф этиб, янги тариқатда тарбият этар эдиларким, у бу тариқатдан хабар топмаган бўлар ва аммо мақсудига етиштиришар эди. Байт:

Нақшбандия ажаб қофиласолоранд,
Ки баранд аз раҳи пинҳон ба ҳарам қофиларо.
Ҳама шерони чаҳон бастаи ин силсилаанд,
Рўбаҳ аз ҳила чй сон бигсилад ин силсиларо.
Аз дили солик раҳи чозибаи сўҳбаташон,
Мебарад васвасаи хилвату фикри чиларо.
Ҳосиде гар занад ин тоифаро таъни қусур,
Ҳошалиллоҳ, ки барорам ба забон ин гиларо.

Мазмуни:

Нақшбандия ажаб карвонбошидурларки,
Карвонни яширин йўллардан ҳарамга етказгай.
Жаҳондаги шерлар бу силсилага боғланганлар,
Тулки ҳийла ила бу силсила занжирин узолмайди
Суҳбатлари жозибасидан солик кўнглидан
Хилват васвасаси ва чилла фикрига этади.
Ҳасадгўй гар бу тоифага қусурли таъна этса,
Ҳошалиллаҳ, тилимга чиқарарман бу шикоятни.

Барча кишиларга машҳуру маъруфдурким, тариқий йўл кўрсатувчи (мубтадий)ларнинг таълиму талқин ўрганишлари «вуқуфи ададий»дурким, ушбу ҳадис ҳукми иладур:

Афзал уз-зикри ла илаҳа иллаллоҳу
(Зикрларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир)

Буни, толибларнинг «Алиф» ва «бо» (Алифбо)ни ўрганиши, деб аташган. Чунки, тариқ-йўллар турлича бўлиб, ўрганувчи (толиб)лар ҳам турличадир. Зикрга муносиб истеъдодли толибларни узоқ муддат зикр айтишга амр этишар эдилар. Ва баъзиларни эса истеъдодлари таважжуҳ этишга муносиблиги учун таважжуҳ эттиришиб, шу каби одобга риоя этишган, ала ҳазал-қиёси (Бу қиёсга нисбатан).
Барча тариқатларда, ушбу ҳадис ҳукми бўйича:

Хайрул-аъмоли адвамуҳо
(Амалларнинг яхшиси унинг давомийлигидур)

Ҳамма вақт одобга риоя ва унинг шароитларига амал этиш шарт этилган (295б). Чунонким, талқин жиҳатидан тариқат ўргатувчилари бу зикрни ихтиёр этишган.

Бу талқиннинг (мукаммал) баёни лозим топилди: Мубтадий (ўргатувчи) хоҳлайдики, (ўрганувчи) ушбу зикр пайтида ўз нафси билан шуғуллансинким, умрининг сармояси ушбудир. Бу бениҳоя саодат таҳсилини ўзига сингдириб, тилни комга ёпиштиради ва бу нафсни охирги ўз нафасига ақида қилиб, уч ҳаракатда ва уч тўхташда Ло дейди; сўнг бошини кўтариб илоҳа дейишда ўнг томонга ўгирилиб, Ҳақ Субҳона ва таоло муҳаббатидан ташқари барча муҳаббатларни «Ло» шамшири билан кесади ҳамда кўнглидан чиқариб ташлайди.
Ва қачонким, иллаллоҳ дейишда ўз нафсини ушлаб, ҳақиқий кўнгулдан иборат ўз андишаси билан мутаважжиҳ бўлади; сўнг, санавбар шаклли пора гўштким, у (тана)нинг чап тарафидадур, диққатини ўзига тортадики, то нафс ҳарорати оёқларининг тирноқларига қадар етсин.

Учинчи тўхташ замоний ва қалбий ҳисоблар бўлиб, зикрни санаб айтишади; яъни, тоқ айтилиб, учдан то йигирма бир борагача ўқилади. Чунон айтилдиким, агар нафаси вафо қилса (яъни, нафаси чидаса) беш бора айтсин, ала ҳазал-қиёси (бу қиёсга нисбатан). Худди шунингдек, тоқ-тоқ айтиб боради:

Оллоҳу витрун ва юҳиббул-витра
(Оллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради).

То бир нафасда йигирма бир бор айтади. Бу – натижа ўрнидир. Дедиларким, бу ерда натижа маъносида башарият вужудидаги фано назарда тутилади. Яна дедилар,- башарият вужудига таалуқли нарсалар шулким, одамлар хотину фарзандларни бошқалардан кўра яхши кўрадилар. Агар таалуқдор нарсалардан бирортаси унинг кўнглидан қолиб совуқлашса, демак зикри натижа бера бош                                                                                                                                                                                        лабди. Дейдилар: қачонким, унинг кўнглида башариятга таалуқдор ҳеч нарса қолмаса, бу – башарий вужудга фано тариқини мубтадий (296а) томонидан зикр ўргатишнинг ниҳоясидир…

055

ИЗОҲЛАРНИ
ТЎЛИҚ ҲОЛДА ПАСТДА БЕРИЛГАН КИТОБДА КЎРИШИНГИЗ МУМКИН

27. «Мажмуаи-расоил» тўпламида «Рисолаи Бобурия» асари жойлашган саҳифалар тартиб рақами.
28. Мутобеат – тобеълик.
29. Румийнинг пири Шамси Табризийга киноя этилмоқда.
30. “Улар Оллоҳни яхши кўришади” ва “Оллоҳ ҳам уларни яхши кўради”.
31. Мужоварат – яқин ҳамсуҳбат; доим муқим турувчи.
32. Ана шунга қиёсан, таққосан
33 Таважжуҳ – диққат этиш, юзланиш.
34 Нузул – Ҳазрати Исонинг тушиши, охир замон назарда тутилаётир.
35 Жазаба – зикр вақтида ўзни йўқотиш, ўзни билмаслик.
36 Муроқаба – Худо фикри билан дунёвий ишлардан узоқлашиш.
37 Таҳажжуд – кечаси ухламай ўқиладиган намоз.
38 Ишроқ – саҳарда ўқиладиган намозлардан.
39 Зуҳо – чоштгоҳ, то зуҳргача бўлган вақт.
40 Мусхил – енгиллатувчи, сурувчи, ювиб кетувчи.
41 Қулзум- муқаддас Фаластин заминидаги Аҳмар (Қизил) денгизининг номи.

09

(Tashriflar: umumiy 4 967, bugungi 1)

Izoh qoldiring