Murod Muhammad Do’st. Ajdodlarni tinch qo’yaylik.

033   Олдинги саҳифаларнинг бирида ёзиб ўтганимдек, 2-3 кун олдин қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумида) акс этган айрим мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat.

shavkat-rahmon

   Инсон қалби ҳақидаги ҳар қандай китоб ўқилишга муҳтождир. Шубҳасиз,у Инсон ҳақидаги билимдир. Бу билимдан бебаҳра яшаш инсон ўз исмини билмай яшаш билан баробардир. Адабиётнинг қисмати ижодкорнинг қалами қудратига,салоҳиятига,онгу шуури даражасига,қалби кенглиги ва албатта,виждонига боғлиқ.»Шоирлик – қисмат» эканлигини эрта англаб улгурган Шавкат Раҳмон учун шеър тирикликнинг мазмунига айланган эди.
Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammadning javobidan keyin tug’ilgan savollar (1)

89

Баҳром Рўзимуҳаммаднинг бу жавобидан кейин менда айрим саволлар туғилди. Бу саволларни ошкор қилишдан мақсадим уларга жавоб олишдир. Улар жавобсиз қолса,бу уларнинг тўғрилигини,Баҳром уларга жавоб беришдан ожиз эканини билдиради. Davomini o'qish

Muhayyo Yo’ldosheva. «Yasha meni,olam…»

03

    Кеча кечқурун  қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон)  сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу янги сонда босилишини  билардим. Мақолани  синчиклаб  ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу  сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумидагиларда)  акс этган мулоҳазаларимга уйғун  фикрларни ўқиб, таниқли  адиб  билан  фикрдошлигимдан қувондим. Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Tilovat. Doston

karim bahriyev

Карим Баҳриев 1962 йилнинг 2 январида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач,дастлаб Самарқанд Давлат Университетининг рус филологияси факультетида,кейинчалик Москва Давлат Университетининг журналистика факультетида таълим олди.
Карим Баҳриев “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида фаолият юритганда  унинг номи ўша даврнинг энг долзарб мавзулари бўйича ёзган мақолалари билан халқимизга танилди. Davomini o'qish

Bugun iste’dodli o’zbek adibi Nazar Eshonqul 50 yoshga to’ldi.

nazar eshonqul

Ўзбек бадиий прозасининг истеъдодли вакилларидан бири Назар Эшонқулни муборак 50 ёши билан унинг чинакам мухлислари номидан самимий муборак этамиз. Бугун  ёзувчининг номи янгиланаётган адабиётимизнинг ёрқин тимсолларидан бирига айланди. Миллий маънавиятимиз заминидан узилмай,дунё адабий тажрибаларини ўрганишдан қўрқмай ижод қилаётган дўстимизга узоқ умр,янги-янги асарлар яратишни тилаб қоламиз.
Davomini o'qish

Nodir Normatov. Kamoliddin Behzod. Hikoya

беҳзод

Нодир Норматов

КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД
ҳикоя

     Шоҳ Исмоил вафотидан сўнг, унинг ўрнига ўғли шаҳзода Тухмасп тахтга чиққан кезларда ҳам устоз Камолиддин Беҳзод сарой кутубхонаси сардори эди. Аммо, кейинги вақтларда сарой нигористонига кам қадам босар, борганида, дарҳол ўзининг содиқ шогирди Қосим Алига китобат сайқали юзасидан баъзи юмушларни юклаб, ўзи Табриз шаҳридан бир уй сотиб олган жияни Рустам Алиникига қайтар, ўша ерда тасвир такмил қилмоқ ила машғул бўлар эди. Рустам Али ҳам мусаввир, шу боис унинг ҳовлисида ижодга тегишли не лозим бўлса, барчаси муҳайё. Рустам Али шу кунларда хасталаниб қолган онасидан хабар олгани Ҳиротга кетган эди. Davomini o'qish

Mashur turk shoiri Abdurrahim Karakoch vafot etti.

korakoch

Kecha mashhur turk shoiri Abdurrahim Korakoch uzoq xastalikdan keyin vafot etdi.Shoir va yazar sifatida nom chiqargan Abdurrahim Korakoch 1932 yılda Kahramanmarash yaqinidagi Ekinozu (Ekinözü) qishlog’ida dunyoga kelgan va juda erta she’r yozishni boshlagan. Shu paytgacha uning juda ko’plab she’riy va nasriy kitoblari nashr etilgan. Shu jumladan, Hasan’a Mektuplar (1965), Hasan’a Mektuplar ve Haberler Bülteni (1967), El Kulakta (1969), Bütün Şiirleri (1973), Vur Emri (1975), Kan Yazısı (1978), Şiirler (1981), Suları Islatamadım (1988), Dosta Doğru (1988), Gökçekimi (1991) nomli she’riy, Düşünce Yazıları (1990), Beşinci Mevsim (1990) nomli nasriy kitoblari chop etilgan. Davomini o'qish

Ra’no Mullaxo’jayeva. Shavkat Rahmon she’rlarida yurt mavzusi (Şevket Rahman Şiirlerinde Yurt Konusu)

Ashampoo_Snap_2017.09.18_22h22m59s_001_.png   Şevket Rahman’ın sevgi şiirlerinde kendisine has bir gelişme mevcuttur. Şairin tarzının ilk döneminde şiirlerde ayrılık motifi, hayali visali arzu etmiş lirik kahraman tipi boy gösteriyorsa da, son dönemde lirik kahramanın sevgisi daha güçlenip, büyüyerek Yurt sevgisine dönüşüyor ve geniş anlamlı sosyal konular ön plana çıkıyor Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlaridan namunalar.

Ashampoo_Snap_2017.05.04_14h23m39s_002_.png6 июн — Атоқли  рус шоири Александр Пушкин туғилган кун

   Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда. Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish