Сирожиддин дўстим, менга ёзган хатингиздаги «Мени шеър ёзиш завқи тарк этиб кетганига ҳам кўп вақт бўлаяпти» деган сўзингиз мени ўйлантириб қўйди. Дастлаб бу гапни ёшликка хос максимализмга йўймоқчи бўлдим. Аммо, кейин бундай таъкиднинг сабаби бошқа деган ўйга бордим. Сизга бир фикр (насиҳат) айтишдан тийилдим. Аввало, нима бўлгандаям, бирон қарорга келиш мутлақ сизнинг ҳаққингиз. Пешонангизга нималар битилгани эса ёлғиз Яратганга аён. Қарор сиздан, аммо ҳукм Оллоҳдандир. Унинг ҳукмини вақт айтади. Бугун сиз ўз йўлини излаётган одамсиз, мақсадингизга шеър ёзишни тарк этиш билан етмоқчи экансиз, ихтиёрингиз. Зеро, комилликка элтгувчи йўллар кўп. Ана шу машаққатли йўлдан олис нур томон кетаётган сиздек ёш дўстимга Парвардигордан қувват ва мурувват сўрайман. Davomini o'qish
Oy: Июль 2015
Xurshid Davron. Yana o’sha chala tug’ilgan tarjima haqida
Бу муаммога яна қайтишимга «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифасида «буюк воқеа» тарзида тақдим этилган чала таржиманинг ҳанузгача ўзгармай тургани, ҳанузгача ўқувчини чалкаштираётгани сабаб бўлди. Эсингизда бўлса, салкам уч ой аввал мен сайтда эълон қилинган «Соҳибқирон, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Алининг «Алтойир юлдузи» ҳикояси ҳақида» номли мақоламда жумладан, мана бу гапларни ёзган эдим… Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. A-ba-ba-ba-ba
Бу воқеадан икки ой ўтиб кейинги йилнинг январи кириб келди. Аёл тўсатдан қаергадир ғойиб бўлди. Бир неча кунгагина ғойиб бўлгани йўқ. Ясукити қачон дўконга кирмасин, ғилай хўжайин эски печга суянганча ёлғиз зерикиб ўтирарди. Нимадир етишмаётганини ҳис этган Ясукити аёлнинг йўқолиб қолиши ҳақида ўзича турли хил шуб-ҳаларга бора бошлади. Аммо жўрттага ўзини қўрс тутувчи хўжайиндан: “Рафиқангиз?…” деб сўрашга ботинолмасди. Аслида эса у нафақат хўжайин билан ҳеч қачон ҳеч нарса ҳақида гаплашмаган, ҳатто унинг тортинчоқ аёлига муомалада ҳам “уни беринг, буни беринг”дан нарига ўтмаганди. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Maktub
Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Sohildagi uchrashuv & Olim Otaxon. Sarhadlar
Ҳикоянинг сарлавҳаси асл нусхасида, яъни испан тилида “ЕL Роtго”деб аталади (Аслида “El otro”. ХДК изоҳи), бу сўз рус тилига тушунарли, аниқ, бир сўз билан таржима қилинган (“Другой”). Биз уни “Соҳилдаги учрашув” деб ўзбек тилига ағдардик. Ҳикоя қаҳрамонлари айнан денгиз бўйида учрашиб қолганликлари учун бўлса керак. Айтганча, соҳилда қаҳрамонларгина эмас, икки давр, бир ижодкорнинг ўтмиши — ёшлиги билан ҳозирги пайти — кексалиги учрашади, ғайрат, шижоат, жўшқинлик билан эҳтиёткорлик, салобат, лекин журъатсизлик учрашади. Боз устига учрашиб қолганларнинг ҳар бири шу учрашувни тушида кўраётган бўлади. Ҳикояни ўқиганингизда шуни ҳис қиласиз, бу эса кўп нарсаларга ўзгача назар лозимлигини кўнгилга солади. Муаллиф ўтмиши, бугунги кун, туш ва ҳаёт деган иплардан шундай ажойиб, нафис буюм — асар яратган, тўқиганки, кўнглингиз яйрайди. Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. She’rlar
Бахтинисо Чироқчида туғилган. Бугун Тошкентдаги шифохоналардан бирида даволанмоқда. Дўстим Шуҳрат Дарё ўша шифохонага бориб концерт берганида бу шоира синглим билан танишган экан. Мана шу воқеа сабаб бўлиб, Бахтинисонинг фейсбукдаги саҳифасида қўйилган шеърларини ўқиб чиқдиму улардаги маҳзун туйғулардан осонликча қутулолмай турсам-да, юрагим шодланди. Ёшликда бўладиган ҳали нотамом сатрларига қарамай ҳаётга бўлмиш буюк муҳаббат туйғулари бор эди бу шеърларда. Яна бу шеърларда мен соғинган гўзал, шоирона ҳикматлар бор эди. Ҳали ёш қалбнинг Буюк тажрибаси бор эди. Davomini o'qish
XX asr uyg’ur she’riyatidan
ХХ аср уйғур шеърияти табиий равишда умумтурк шеъриятининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Ўтган асрда атоқли ёзувчи Эмин Усмон ва бошқа ижодкорлар томонидан таржима ва табдил қилинган уйғур шоирлари шеърларини тақдим этамиз. Яқин кунларда эса бугунги уйғур шеъриятининг ёш авлоди ижодига саҳифаси ҳам эълон қилинади. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Tavalloning iztiroblari.
Тавалло тахаллуси билан ижод қилган Тўлаган Хўжамеёров 1883 йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида туғилган.Унинг ҳаёти оқ ва қизил мустамлакачилик ҳукм сурган даврга тўғри келгани боис, озоб-уқубатлар билан ўтди.Тавалло ўзига тўқ, мулкдор отаси Хўжамеёр Жиянбоевнинг ер-сувидан фойдаланиб, савдо ташвишлари билан ҳаётини ўтказиши ҳам мумкин эди.Шу тарзда умри бойваччаларникидек ўтмаса-да, ўртаҳол замондошлариники каби бир маромда кечган бўларди.Аммо Яратган Эгам унга туғма ижодий қобилият туҳфа қилган эди. Ижодга ошнолик, халқ ҳаётига яқинлик эса ижтимоий турмушга фаол аралашишга ундади.Қорасоч, қўйкўз, бўйи атиги бир ярим метр бўлган бу инсон фидойи бўлмаганида, балки умри кузатув остида ўтмас, 1938 йилда отилиб кетмасди… Davomini o'qish
Muhammad Salomning «Xonadon» va «Amal havosi» asarlariga bag’ishlangan radiodastur
Таниқли ёзувчи Муҳаммад Саломнинг ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси ва “Пахта иши” деб ном олган мудҳиш воқеаларга бағишланган “Амал ҳавоси” номли асарининг нашр этилиши муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тақдимот ва суҳбат асосида тайёрланган радиодастурни тақдим этамиз.
Davomini o'qish
Amerika shoiralari: Sara Tisdeyl, Edna Milley, Doroti Parker, Emili Dikinson
Америка (АҚШ) шеъриятида шоираларнинг, хусусан, 19 асрда яшаб ижод қилган Сара Тисдэйл, 20 аср шеъриятида из қолдира олган Эдна Миллей,Дороти Паркер ва дунё шеъриятининг энг ёрқин вакилларидан бири сифатида эътироф этилган Эмили Дикинсоннинг алоҳида ўрни бор. Бугун сизга бу шоираларнинг таниқли шоир ва таржимон Карим Баҳриев томонидан ўзбекчалаштирилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Hasan Qudratullaev. Bobur mirzoning qilichi
Агар эътибор берсак, шарқлик саркардалар, шоҳ ва султонлар, бек ва оддий аскарларнинг портретлари, муҳораба майдонидаги ҳолатлари чизилган cуратларда улар кўпинча қилич билан бирга тасвирланган. Бошқача айтганда, қилич жангчи қиёфаcининг яхлит бирлиги cифатида у билан бирга акс эттирилган. Қиличнинг катта-кичиклиги, қилич соҳибининг уни ушлаб турган қўли ҳолати билан бирга бу қуролнинг зеб-зийнати, ғилофининг нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилгани ҳам бундай cуратларда акc этган. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Yangi she’rlar
Замонамиз шоирларидан ўқийдиганларим бор. Номма-ном санашга имкон йўқ. Машҳур шоирларни ўқишимиз табиий. Лекин матбуотда тез-тез кўринмаса-да, гўзал шеърлар ёзаётган ижодкорларимиз, масалан, Фароғат Камолова, Ибодат Ражабова каби шоира опаларимизни севиб, излаб ўқийман. Одам ёши ўсавергани сайин негадир ҳайқирибмас, ичида ўқиладиган шеърларга, қалб қироатига мойил бўлаверар экан (Шоира Гулжамол Асқарова билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish