Қизиқ, инсон ўзи яратган нарсага ўхшайди. Баъзи электр чироқлар кичкина хонани базўр ёритади, пешонангни деворга уриб олмаганингга шукр қиласан. Худди шу ҳажмдаги бошқа бир электр чироқ эса ҳайҳотдай хонанинг истаган бурчагида игнага ип ўтказишга имкон яратиб беради. Сабаби оддий: вольтининг оз ёки кўплигида, яъни қувватида! Одамлар ҳам шундай-да! Биров ўз саводини аранг чиқаради, яна биров маънавий олами билан бутун бир авлод учун йўлчи юлдуз бўла олади. Албатта. Худоа берган қобилият билан. Аммо бу қобилиятни тарбиялаб, камол топтириб бориш кўпроқ соҳибга боғлиқ эканлигини инобатга олсак, унга ҳам осон эмас. Зеро, бир нарсага эришиш учун бошқа бир нарсадан воз кечиш керак-ку, ахир.. Davomini o'qish
Oy: Июль 2015
Qosimjon Sodiqov. Bilga To’nyuquq bitigi
Тўнюқуқ асли Табғач(Хитой)да туғилиб, тарбия топган. Табғачнинг иш йўриғига кўра, турк ўғлонлари бу ерда тарбияланиб ўз юртига жўнатилар эди. Ёш Тўнюқуққа ҳам шундай йўл тутилди. Лекин у оталар юртига келиб, табғачга хизмат қилиш ўрнига миллий-озодлик ҳаракатларига қўшилиб кетди. У уч хоқон – Элтариш, Бўгу, Билга хоқон юртни бошқарганда уларнинг кенгашчиси ва қўмондони бўлган. “Ўшанда кенгашчи ҳам менинг ўзим эдим, урушувчиси ҳам мен эдим”, дея хотирлайди бу тўғрида муаллиф. Davomini o'qish
Rasmiya Sobir. She’rlar
Мутахассислигига кўра иқтисодчи олим бўлмиш Расмия Собир бугунги озарбайжон шеърияти дафтарига номи битилган шоира ҳамдир. Унинг ижоди ҳам мумтоз адабиёт, ҳам янги давр шеърияти заминидан қувват олиб барг ёзган. Шоиранинг илк бор ўзбек тилига таржима қилинган шеърлари билан танишинг. Davomini o'qish
Aziz Nesin. Mitti hikoyalar
Таниқли адиб Азиз Несин таваллудининг 100 йиллиги олдидан
Азиз Несин ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб ўзбекларнинг севимли ёзувчиларидан бирига айланган, десам хато қилмайман.Унинг асарлари кўплаб ўзбек ижодкорларига самарали таъсир қилгани, жуда кўп ҳажвчи ёзувчиларимиз унга эргашиб асарлар ёзгани ҳам сир эмас. Шу йилнинг 20 декабрида адиб таваллуд топганига роппа-роса 100 тўлади. Шу муносабат билан «Xуршид Даврон кутубхонаси» сайти Азиз Несинга бағишланган саҳифалар тайёрлашни режалаштирди. Бугун ана шу саҳифаларнинг биринчисини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Herta Myuller. Ikki hikoya
Ҳамкасбларимнинг фикрларига кўра мен рад этилган, кўкрагидан итарилган киши эдим. Агарда мен уларга хиёнат қилганимда, уларнинг муносабатлари қандай бўлишини тасаввуримга сиғдира олмайман. Умуман олганда, улар мени гўё сотқинлигим учун жазолаган эдилар (Ҳерта Мюллернинг Нобель мукофоти маърузасидан). Davomini o'qish
Herta Myuller. Ro’molchangiz yoningizdami? (Nobel mukofoti ma’ruzasi)
Ҳар куни субҳидам онам уйимиз остонасида турганча мендан “рўмолчанг борми?” – деб сўрар эдилар. Менда эса ҳеч қанақа рўмолча бўлмас, шу боис ҳар куни эрталаб, яна бир бор хонага қайтиб кирар ва рўмолчамни олар эдим. Чиндан ҳам ҳар куни менда рўмолча бўлмас, чунки ҳар тонг мен онамнинг савол беришларини кутардим. Рўмолча тўғрисидаги сўроқ онамнинг ҳар тонг менга далдаси бўлиб эшитиларди. Куннинг бошқа пайтларида турли юмушлар орасида бу саволни мен ўзимга-ўзим берар эдим. Рўмолчанг ёнингдами? Бу менга билвосита мулойимлик, нозиклик бахш этар эди. Davomini o'qish
Boysun madonnasi yoxud shaxsi yashirin ayollar haqida afsona
«Дунёнинг ўнлаб мамлакатларида бўлганман, аммо «Бойсун мадоннаси» дунёни менга қараганда кўпроқ айланиб чиқди. Ҳаётимдаги энг машҳур ана шу ишимни яратишга Рўзи (Чориев) сабабчи бўлган, — деб эслайди мусаввир — дўстим мени 1965 йилда Бойсунга олиб борган эди. Ўшанда Рўзи билан бирга болалар уйида катта бўлган дўстимнинг адаши бўлган Рўзибой деган ажойиб инсоннинг уйида меҳмон бўлган эдик. Бойсун мадоннаси ўша Рўзибойнинг хотини. Ҳозир ўзим ҳам бу асарни соғинсам кўргазмага боришимга тўғри келади. Ўшандаям кўргазма Тошкентда бўлса! Бу асар дунёга чиқиб кетганига 40 йилдан ошди. Биргина Парижда 3 марта намойиш этилди (Владимир Бурмакин билан суҳбатдан)» Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. Mening ertaklarim. She’rlar
Шу йилнинг февраль ойида мен ёш шоира Саодат Файзиеванинг бир туркум шеърларини тақдим этар эканман, унинг шеърлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимни ҳам билдирган эдим. Шу ўтган вақт ичида сайтда шеърлари эълон қилинган бошқа ёш ижодкорлар қатори Саодатни ҳам кузатиб боришни унутмадим. Бугун, орадан бир неча ой ўтиб, шоира қизимга яна бир бор далда беришни истаб, аввало яқинлашиб келаётган туғилган куни билан чин дилдан қутлаб, унинг янги шеърларини тақдим этмоқдаман. Шу билан бирга яқин кунларда сайтда эълон қилинган ёш шоирлар шеърлари ҳақидаги фикру мулоҳазаларимни ҳам эълон қилишимни маълум қиламан.
Jabbor Eshonqul: “Folklor – millatning boqiy tarixi”
Фольклор барча санъатнинг бошланиши, сарчашмаси, шу сабабли ҳам бошқа кўпгина санъатлар билан уйғунликка эга, шунинг билан бирга ҳеч бирига ўхшамаган ўзига хослиги билан ажралиб турувчи алоҳида санъат туридир. Бу соҳа ўз ичига мусиқа, рақс, ҳунармандчилик, тасвирий, бадиий ва бошқа санъатлар билан боғлиқ тасаввурларни қамраб олади. Бошқача айтсак, оғзаки ижод халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида ифода этувчи, унинг тақдири билан чамбарчас боғлиқ ижодий жараёндир. Шунинг учун ҳам алломаларимиз уни эл адабиёти деб атаган. Бирор бир халқнинг қандай халқ эканлигини билиш учун даставвал унинг фолклорига назар солиш лозим бўлади. Davomini o'qish
Bahodir Bahrom. She’rlar
Баҳодир Баҳромни юртдоши, таниқли шоир Муҳаммад Раҳмон хотирасига бағишланган шеъри орқали таниганман. Бугун уни сизга таништириш мақсадида бир туркум шеърини тақдим этар эканман, ёш шоир дўстимни яқинлашиб келаётган туғилган куни билан табриклаб, унга Муҳаммад Раҳмон шеърларининг тиниқлиги, ўзига хос оҳанги ва маҳзун ҳаяжони насиб этишини тилаб қоламан. Davomini o'qish
Ijtimoiy media fenomeni & Milliy saytlar nima uchun ommabop emas?
Сарлавҳани ўқиган газетхон, ҳойнаҳой, гап яна ўша ижтимоий медиани қоралаш ҳақида, деган хаёлга боргандир. Шошилманг. Бу гал социал тармоқларнинг тамоман бошқа жиҳатларига – эндиликда инкор этиб бўлмайдиган, XXI аср ҳодисотларида бемисл аҳамият касб этаётган бир қатор тенденцияларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimalari
Бугун тилимизнинг порлоқ юзларидан бири бўлмиш Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Буюк шоир дунёси билан юзма-юз туришга уринаётган ёш ижодкорлардан бири Рафиқ Сайдуллодир. Унинг таржималарига қандай баҳо беришингизни кутиб, унинг дастлабки таржималарини сизга мамнуният билан тақдим этаман. Davomini o'qish