Bahodir Yo’ldoshev. Tafakkur to’lqinlantirgan qalb…

027 сентябрь — таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев таваллуд топган кунга 70 йил тўлди. Устоз санъаткорни чин дилдан қутлаймиз.

    Истеъдодсизлар ўз йўлини топиб олаверади, сиз истеъдодни ҳимоя қилинг, асранг, деган фикрда катта ҳикмат бор. Чунки истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди, кўнгли жуда бўш бўлади. Шу учун истеъдодли одамлар ҳамиша бой бериб келишган. Гўзалликнинг иродаси мўрт. Курашувчанлик эзгулик учун мисоли бир бегона ўт, у бу дағалликни ўз бағрига сиғдиролмайди. Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан ўз хаёли, ўзлиги билан банд. Унга орзусидаги мукамалликка интилишига халал беришмаса бўлди. Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида — карьера, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало деб тушунишади. Davomini o'qish

Alisher Nazar «She’r sehri» teleloyihasida & Vido. She’rlar ktobi

045     «Алишернинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор», деб эътироф этади мунаққид Қозоқбой Йўлдошев шоирнинг «Видо» тўпламига ёзган сўзбошисида. Davomini o'qish

Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Ikkinchi qism.

091     Тарихий манбаларга асосланиб, туркий қабилаларнинг қадимда энг ривожлангани ва жаҳон тарихида сезиларли из қолдирганларини киммер ва скифлар деб аташга асос бор. Киммер ва скифларнинг турмуш тарзи антик юнон манбаларида қаламга олинган. Геродот «Тарих»ининг тўртинчи китоби тўла скифларга бағишланган. Гомернинг «Илиада» ва «Одессия» достонларида киммерлар тасвири учрайди. Davomini o'qish

Alisher Narzullo. She’rlar

022     Алишер Нарзулло билан  узоқ йиллар Ўзбекистон телевидениесида бирга ишладик. Кейин  тақдир уни бошқа томонларга олиб кетди. Бугун унинг шеърларини ўқир эканман, ўша бирга ишлаган йилларни эсладим,   сокин табиати ва ички кучли эҳтироси шеърларига кўчганини илғаб, ҳар бир шеърда Алишернинг ўзини кўргандай бўлдим. Davomini o'qish

Abdurashid Abdurahmonov. Turkiy adabiyotning qadimiy qatlamlari. Birinchi qism.

091     Маълумки, туркий халқларнинг қадимги тарихи ва маданияти жаҳон туркийшунос олимларини анчадан бери қизиқтириб келмоқда. Бу соҳада турли тилларда қатор тадқиқотлар амалга оширилган, мавжуд бўлган, аниқланган ёдгорликлар нашр эттирилган, таржима ҳам қилинган. Шунинг билан бир қаторда туркий халқлар оғзаки ижодининг гўзал намуналари бўлган ривоят, афсона, достон ва бошқа жанрлардаги асарлари ҳам умумлаштиришни тақозо этади. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Insoniy fojialarning mudhishi

077Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шавкат Раҳмон ижодида ижтимоий мазмун кучли эканлиги адабиётшунослар томонидан аниқланган. Шоир гарчанд аксаран туркийларнинг узоқ ва яқин тарихига мурожаат қилса-да, бу ижтимоий мазмун муайян замон ёки макон билан чегараланмаган; билъакс, унда кўп ҳолларда умуминсоният ҳаётига дахлдор ҳодисалар акс этади. Баъзи шеърларида эса кутилмаган ижтимоий фикр яширинган бўлади. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Adabiyot — ruhiyat tarbiyachisi

08    Адабиётимиз юкини катта истеъдодлар кўтариб турибди. Ана шундай адибларимиздан бири Назар Эшонқулнинг “Ялпиз ҳиди” китобини яқинда яна қайта ўқиб чиқдим. Ёзувчи “Ялпиз ҳиди” ҳикоясида Самандарнинг қишлоқдан шаҳарга келган пайтлари, туйғуларининг нақадар поклиги, ҳаётга завқ-шавқи, ҳайрати ва армони илҳом ва маҳорат билан тасвирланган. Унинг “Уруш одамлари”, “Момоқўшиқ”, “Тун панжаралари” қиссаларида ҳам самимий, соф туйғулар, илиқ хотиралар акс этганки, китобхонни асло бефарқ қолдирмайди. Адиб билан суҳбатимиз адабиёт, китоб, бадиий асарлар… энг муҳими, инсон тарбиясига бағишланди Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Qisqa hikoyalar.

Ashampoo_Snap_2016.11.04_10h36m09s_001_.png    Мен Буэнос-Айрес бўйлаб кезарканман, йўл-йўлакай, шунчаки йўлаклар пештоқи ва ровотлар нақшларига разм соламан; почта қутисида пайдо бўладиган хатлар ва дорилфунун мударрислар рўйхати ёҳуд таржимаи ҳолларда учрайдиган исмгина Борхеснинг мавжудлигини ёдимга солади. Davomini o'qish

Ajdar Ol. She’rlar. Fayzi Shohismoil tarjimalari

09  Озарбайжонда ҳар йили 5 июнь куни — машҳур шоир, 30-йиллар қатағони қурбони Микойил Мушфиқнинг туғилган куни  Шоирлар куни сифатида кенг  нишонланади. Икки йил аввал мен ҳам  оташин шоир  таржимони бўлганим ва  туркий шеърият ривожига ҳисса қўшган шоирлар  учун таъсис этилган Мушфиқ номидаги   мукофот билан тақдирланганим  муносабати  Шоирлар кунига таклиф этилган эдим. Айни ўша кунлар  таниқли озарбайжон шоири Аждар Ол билан ҳам танишшган эдим. Davomini o'qish

Umidbaxsh adabiyot ehtiyoji. Yozuvchi Ulug’bek Hamdam bilan suhbat

05    Дунёда бир-биридан тамомила олисда, кўринишидан бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ шаклларда юз берадиган кўпдан кўп ва хилма хил воқеа-ҳодисаларнинг замиридаги узвийликни кўнгил кўзи билан кўришга, англашга имкон яратадиган сеҳрли кўзгудир ҳақиқий адабиёт! Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Rishta

067     Совуқ хабар қишлоққа бир зумда тарқалди. Дўппи, чопон кийган кишилар Ҳобил амакининг уйига йиғила бошладилар. Минг йилдан бери одат шунақа. Кимдир чин дунёга сафар қилар экан, барча қилаётган ишини ташлаб, азадор хонадонга шошилишади. Иш кутиб туради. Бу ерда инсон омонатини топширган… Қариндош-уруғлар шивир-шивир қилишиб, Ҳобил амакининг қирқ йилдан бери юз кўрмас бўлиб кетган акаси – Қобил теричига ҳам хабар беришга қарор қилдилар. Davomini o'qish

Muazzam Ibrohimova. Seni yaxshi ko’raman, Vatan!

08Ҳар йили болажонларимни Фарғонага олиб келаман. Ота-онамнинг, яқинларимнинг борига шукур! Болажонларимни орзиқиб кутишади. Ховлимизнинг қоқ ўртасидан оқиб ўтгувчи Қорачувнинг зилол сувларида чўмилиб, иссиққини тупроқда тобланиб ётгувчи болаларим оппоққина бўлиб келиб, ёз охирида қоравой бўлиб шаҳарга қайтишади. Davomini o'qish