Маълумки, йигитлик фасли — инсон умрининг энг гуллаган, ҳаётга шодлик, умид билан нигоҳ ташлайдиган, унча-мунча ғам-қайғуни кўнгилга яқин йўлатмайдиган бир фасл. Йигитлик умр баҳори ва уни баҳор гўзалликларидан ажратиб бўлмаслиги учун ҳам Мирзо Бобур: Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур, Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур, -деб ёзган эди. Аввал «Бадоеъ ул-бидоя», сўнгра эса «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган Алишер Навоийнинг юқоридаги ғазали ҳам шоирнинг йигитлик даврида ёзилган. Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2015
Qadam Saidmurod. Xotirotning hukmida jon
Қадам Саидмурод радиода ишлагани учунми, кўпроқ қўшиқ ёзиш билан шуғулланди. Шоирнинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна… Davomini o'qish
100 yildan so’ng …
Яқинда Екатеринбургдаги Урал тарих ва археология музейида ўзига хос кўргазма бўлиб ўтди. Унда XV асрга тегишли бўлган экспонат, яъни Соҳибқирон Амир Темур мақбараси деворидан олинган мармар бўлак намойиш этилди. Ушбу тарихий артефакт музей экспозициясида сўнгги юз йил ичида илк бор намойиш этилмоқда. Хўш, ушбу мармар бўлак Свердловск ўлкашунослик музейига қандай бориб қолган? Davomini o'qish
Obidjon Shofiyev. Parijdan qo’ng’iroq bo’lguncha va bo’lgach
…Жўраларим гоҳ “Пахтакор” стадионида, гоҳ Пушкин боғидаги чойхонада кайвони курсдошимиз Қобилжоннинг “қўй яғини пичақ билан кесиб-кесиб” дамлаган анжанча ошини ошаб, “олтин давр” гаштини сурарди, мен эсам шаҳарнинг аллабир кунжакларидаги ижарахоналарда юрардим; кундузлари Навоий кутубхонасида бир уюм ўрисча китобу журнални олдимга қўйиб, титиб ўтираман, оқшомлари бир ўзим ҳар қайдаги кинотеатрларга бориб кино кўраман, кечалари эса мук тушиб ёзганим ёзган. Шўрлик Мартин Иден! Davomini o'qish
Sulaymon Boqirg’oniy. She’rlar, hikmatlar
Сулаймон Боқирғоний туркий шеъриятнинг бошловчиларидандир. Шеърлари ўзбек, татар, бошқирд ва бошқа туркий халклар орасида кенг тарқалган. Сщфий шоирнинг шеърлари «Боқирғон китоби» номи билан машҳур. Шунингдек, унинг «Биби Марям китоби», «Охир замон китоби» каби достонлари ҳам бор. Буларда тасаввуф тўғрисида ўз фиқоларини баён этади. Davomini o'qish
Boyazid Bistomiy. Ilohiy muloqot.
Тўла номи Абу Язид Тайфур ибн Исо ибн Сурушан Бистомий Акбар бўлиб, Теҳрон-Машҳад оралиғидаги Шоҳруд вилоятининг Бистом (айрим манбаларда Бастом) қасабаси (Кумуш мавзеи)да таваллуд топган. Манқабага кўра 313 устоддан таълим олган, уларнинг асосийси, Абу Али Синд (Ҳинд)ий бўлиб, Жаъфар Содиқ (ваф. Ҳижрий 148)нинг увайс шогирдидир. Абу Мусо Дейбулий (Дубайлий), Абу Мансур Жиновий, Маҳмуд Кайвоний, Абдуллоҳ Йунобидий каби шогирдлар етиштирган. Davomini o'qish
Asqad Muxtor. Dol qoya
Устоз Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан
Умри охирлаб қолган паллада унинг “Дол қоя” достони ва туркум ғаройиб ҳикоялари “Шарқ юлдузи”да босилган эди. Шу даврда (қаттиқ хасталаниб ётиб қолишидан олдин) муҳарририятга гоҳо кирар, анча суҳбатлашиб ҳам ўтирар эди… (Омон Мухторнинг «Менинг тутинган акам» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада) Davomini o'qish
Isajon Sulton. Ota qasidasi
Бу ёруғ оламда шунча йил яшасам-да, зотингнинг қанчалар улуғ эканига ақлим етмаса нима қилай? Бунчалар меҳрни худойим қай тарз дилингга солибдики, ўтгаям, сувгаям қарамай мени дер эдинг? Йиқилганимда, бир жойим ғурра бўлганида жонҳолатда ҳеч нимага қарамай чопиб келганларинг элас-элас эсимда. Davomini o'qish
Tilavoldi Jo’raev: Modern bizga begona emas, biroq u yagona yo’nalish ham emas…
Жаҳон адабиётида кечаётган жараёнлардан хабардор бўлиш, бадиият оламида пайдо бўлган турли оқимлар, йўналишларни билиш, уларга танқидий ёндашиш, ижодий ўрганиш ҳар бир халқ адабиёти тараққиётига наф келтириши муқаррар. Бу борада кўп ишларни амалга ошириш адабиётшунослар ва таржимонлар зиммасидадир. Жаҳон адабиётини ўрганишнинг долзарб мавзулари устида тадқиқот олиб бораётган олимлардан эндиликда янада фаол бўлишлари талаб этилади. Davomini o'qish
Hofiz Sheroziy. G’azallar
Шарқ адабиётининг атоқли шоири ва мутафаккири Муҳаммад Иқбол Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этган эди. Чиндан ҳам дунё адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Davomini o'qish
Yo’ldosh Eshbek. Adabiyot millat ustunidir
Сўнгги йилларда матбуотимизда бир анъана пайдо бўлди. Қаранг, шеърий туркумлар берилганда қандай бўлишидан қатъи назар таҳририят ватан ҳақидаги шеърларни олдинга қўяди. Нима учун? Ахир шеър савия жиҳатидан олдинда турмайдими?! Ахир, шоирнинг ҳар бир шеъри, у хоҳ гул ҳақда бўлсин ё кўнгул, ё хазон, ё илдиз ҳақда бўлсин ватан ва озодлик ҳақда эмасми? Йўқса, шеър эмас. Демоқчиманки, яхши шоир эмас, яхши шеърни олдинга суринг, ватанни обод қилган бўласиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Noyabr she’rlari
Устоз шоирнинг ҳам сўлим, ҳам сўлғин куз фаслининг сўнгги ойи давомида битган шеърлари бир неча ойлик ҳижратдан кейин илҳомбахш Дўрмон боғида дунёга келди. Суюкли шоирнинг она Ватанга қайтганидан беҳад шодлигимизни янги шеърий дафтарни тақдим этиш билан изҳор этамиз. Парвардигордан устозга саломатлик ва ижодий қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish