Ҳозиргача Озод Шарафиддиновнинг адабиёт ҳақидаги мулоҳазаларини, Иброҳим аканинг ёшлар шеърияти борасидаги сўзлари-ю, Рауф Парфи ва Усмон Азимнинг самимий, дилкаш суҳбатларини эслаб, бир-биримизга гапириб юрамиз. Davomini o'qish
Oy: Январь 2016
Yohan Valfgang Gyote. «G’arbu Sharq devoni»dan: Behishtnoma
«Беҳиштнома» буюк олмон адиби Йоҳан Вольфганг Гётенинг «Мағрибу Машриқ девони»- даги сўнгги ўн иккинчи бобдир. Маълумки, Гёте Шарқ адабиёти, маданияти, фалсафаси, жумладан, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифни чуқур ўрганиб, ўзлаштириб ўз «Девон»ини (1814- 1820) яратди. Бу «Девон» Шарқу Ғарб адабиётининг синтези (И. Брагинский), Мағрибнинг Машриққа саломи (Ҳайне), олмон мутафаккирининг Шарққа бўлган улкан эҳтироми, ихлоси нишонасидир. Davomini o'qish
Bayram Ali. So’nggi uchrashuv
Январ ойининг 23 санаси. Ҳаётимни алғов-далғов қилиб юборган ғавғолар шу кундан бошлангандек, назаримда. Уч кун олдин ёғиб ўтган қор ерни тарк этай демас, аксинча, музлаган ерга ёпишиб, баттар яхмалак бўлиб қолганди… Davomini o'qish
Sayid Ahmad. Taashshuqnoma
Сайид Аҳмаднинг «Таашшуқнома»си Хоразмий «Муҳаббатнома»си ва Хўжандий «Латофатнома»сига татаббу қилинган. Назира қонуниятларига кўра, асар тузилиши, мактублар сони (10 та) жиҳатидан ҳам юқоридаги асарларга ўхшаш; маснавий мактублар ғазал ва бошқа лирик жанрлар билан қоришиқ. Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Layoqat va ojizlik
Мактубингни ўқий бошладим. Ўқиган сайин қирқ кундан буён руҳимдан кўзларимга кўчган биллур оқим аста-секин тўхтаётгандай эди. Кўз олдим қоронғулашди. Бўм-бўш сандиққа ўхшаб қолган қалбим яна ғам-андуҳга тўла бошлади… Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar. Zebo Mirzo tarjimasi
Анна Ахматова шеърлари жаҳон шеърияти хазинасидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган. Унинг шеърларини ўзбек шоиралари ҳам севиб таржима қилишади. Бугун сизни таниқли шоира Зебо Мирзо таржималари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Mehr va she’r haqida. Xurshid Davron bilan ikki suhbat
Шеърият — маънавий ҳаётимизнинг ажралмас руҳи, комил инсонларнинг йўлдоши. Шундай экан, уни ўқиш ҳам маънавий инсоннинг вазифасига киради. Бундан энди ҳамма шеър ўқиши шарт деган маъно келиб чиқмаслиги керак. Умрини маъно билан тўлдиришни истаган инсон шеър ўқийди. Маънавият дегани ҳам аслида умрни маъно билан тўлдириш эмасми? Davomini o'qish
Sen Turonning quyoshi eding… Mahmudxo’ja Behbudiyga bag’ishlovlar.
Сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан Туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман (Файзулла Хўжаев). Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода). Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Mehmon
Сўраманг, барибир ҳеч нарса айтмайман, ҳеч вақо билолмайсиз. Қолипингизда буришиб, тўзиб яшайверинг – устингиздан куламан чунки сиз мен билган нарсани билмайсиз. Шунинг учун сочларингизга оқ оралаяпти, ўйларингизда халоват йўқ, қўрқувдасиз, яккалангансиз… Шошманг, мен сиз ҳақингизда анча нарсани биламан. Эшитинг! Davomini o'qish
Kuba she’riyatidan: Nikolas Gilyen, Roberto Fernandes Retamar, Euxinio Florit
Испанча шеърият асрлар давомида жуда кўп қитъалардаги мамлакатларда тараққий топган. Шу жумладан, испанча Куба шеърияти ҳам жаҳон шеъриятининг зарварақларидан бири сифатида тан олинади. Бугун сизга ана шу шеърий хазинани бойитган уч шоир: Николас Гильен, Роберто Фернандес Ретамар ва Эухинио Флорит шеърларини тақдим этамиз. Шеърлар рус тилидаги манбалар асосида таржима қилинган. Davomini o'qish
Xayriddin Sultonov. Panoh
18 январ — Ёзувчи Хайриддин Султонов таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Ҳижрий тўққиз юз еттинчи йилнинг қаҳратон қишида темурийзода ҳукмдор Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг ишлари тараққийдан таназзулга юз тутган эди. Кеч кузакнинг рутубатли, совуқ изғиринлари эса бошлаганда у уч ойдан ортиқ давом этган қамал сўнгида – очлик, мискинлик, хор-зорлик ниҳоясида, ер юзининг сайқали бўлмиш шаҳри азим Самарқандни ғаддор душмани Шайбонийхонга ташлаб чиқди. Davomini o'qish
Karomat Mullaxo’jaeva. Abadiyatning shoh shoiri
Бобур қисматнинг шоири эди. Ўз борлиғида шоҳлик билан шоирлик қисматини уйғунлаштиролган дилбар инсон. У шоҳлик азоб-уқубатларини, қувончу шодликларини, бахту фожиасини шоирлиги туфайли тўғри англади, дунёни мукаммалроқ идрок этди, ўзгалар қалбига кириб бора олди… Davomini o'qish