Abdurauf Fitrat. Yurt qayg’usi & Fitrat haqida hujjatli film

03212 июл — Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги

     1917 йилда Абдурауф Фитрат ўзи муҳаррирлик қилган “Ҳуррият” газетасида “Юрт қайғуси” номи билан бир туркум шеърлар эълон қилди.Диққатга сазовор жойи шундаки,уларнинг аксарияти сочма шеърлар,Фитратнинг ўзи айтмоқчи,мансуралар. Бундай тажриба адабиётимизда илк бор Ҳамза томонидан қилингани маълум.
Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Uch maqola & Hujjatli film.

00312 июль – атоқли маърифатпарвар адиб  ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд топган кун

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. Davomini o'qish

Nodim Uchar. To’rtliklar

08Нодим Учар адабиётга 1974 йилда нашр этилган “Ёлғиз” номли илк шеър китоби китоби билан кириб келди. Шундан сўнг “Ёмғир билан келмоқдаман”, “Юлдузлар тушар ҳовучларимга”, “Кўз учирган юлдузлар, “Замон кун ёғдусида”, “Титроқ сувлар”, “Яшил водийларда оқшом”, “Кўнглимнинг ирмоқлари”каби шеърий тўпламлари эълон қилинди.  Туркияда унинг асарлари кўп нусхада чоп этилади ва севиб ўқилади. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (5.Yakuni).

008 Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллигига

    Бугун ислом аҳли ўртасидаги ихтилофлар душманлик тусини олган, турли мазҳаб тобеълари бошқа мазҳабдагиларни «кофир» дейди. Лекин уларнинг ҳаммалари мазҳабидан қатъи назар, «ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ» дейди. Ажабо, уларнинг ўртасидаги бу душманликни йўқотиб, қандай қилиб биродарликни ўрнатиш мумкин? Менинг назаримда, бу иш жуда ҳам қийин эмасдек кўринади. Масьалани шиа ва сунний мазҳаблари мисолида кўриб чиқамиз.. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 63-66 boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Тақдим этилаётган навбатдаги  бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга меҳмондорчиликка бориш-келиш, зиёфатга меҳмон чақириш тартиб-қоидалари, бу дунёдан юз ўгириб, у дунёга мойил бўлиш ҳақидаги ўгитлари  баён этилган. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Ikki hikoya & O’lmasxon Hoshimova. Yozuvchi nega yig’laydi?

033Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллудининг 75 йиллиги олдидан

…“Дунёнинг ишлари”ининг “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Davomini o'qish

Fazliy. G’azallar

445

  Фазлий Намангоний  шеърий истеъдоди туфайли Умархоннинг марҳаматига сазовор бўлиб, «малик уш-шуаро» номини олган.  Фазлий тузган «Мажмуаи шоирон» («Шоирлар мажмуаси», 1821) тазкираси  ўзбек адабиётшунослиги тарихида илк марта шеърий йўл билан яратилган. Тазкирада 19-аср бошлари Қўқон адабий муҳитининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳақидаги қимматли маълумотлар ва асарларидан намуналар мавжуд. Davomini o'qish

Jorj Bushga jinoyatchisan, derdim, Bleyr yuziga tupurardim…

041    «Саддам йўқ бўлди, аммо энди бизда мингта Саддам бор. Саддам қўли остида ҳаёт бундай эмасди. Тизим бор эди, қоида бор эди. Бизга у ёқмасди, лекин у бугунгиларидан яхшироқ эди… Жорж Бушга  жиноятчисан, дердим. Мен буни Блейрга ҳам айтган бўлардим. Ироқни босиб олган коалицияга ҳам. Сен Ироқда болаларни ўлдирдинг. Сенлар  аёлларни, бегуноҳ инсонларни ўлдирдинг.  Сенлар жиноятчисанлар ва сенларни маҳкамага тортиш керак, деган бўлардим. Ҳар иккаласи юзига тупурардим». Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfining «Qirim xayollari» turkumi

045     Мақола шоир Рауф Парфининг бугунга қадар тўлиқ босилмаган ва бир сарлавҳа остида жамланмаган “Қирим хаёллари” туркуми хусусида. Туркум 1964–65 йилларда яратилган. Ундаги шеърлар она Ватанидан оммавий сургун қилинган ва ўзга юртларда яшашга маҳкум этилган қиримтатар халқининг аянчли тақдири ва юртга қайтиш ҳаракатлари ҳақида. Мақолада “Қирим хаёллари” туркумидаги шеърлар атрофлича таҳлил этилган. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 44-62 boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Сизга тақдим этилаётган бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга бегларга қандай  хизмат қилиш, сарой аҳли, авом (халқ), Пайғамбар авлодлари, олимлар, табиблар, азойимхонлар, мунажжимлар, шоирлар, деҳқонлар, савдогарлар, чорвадорлар, ҳунармандлар, камбағаллар, хизматкорлар билан қандай муносабатда бўлиш, қандай хотин олиш, фарзандларни қандай тарбиялаш ҳақидаги ўгитлари баён этилган. Davomini o'qish

Shukur Qurbon. She’rlar

076 июль — Таниқли шоир Шукур Қурбон таваллуд топган куннинг 65 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!

Устоз Эркин Воҳидов шоир сайланма китобига ёзган сўзбошисида ҳақли равишда эътироф этиб ёзган эди: «Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжон тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти-ҳаракатида аён бўлиб турарди…» (Сўзбошини тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Mavlono Rumiy. «Ichingdagi ichingdadur» asaridan ostiga chizilgan parchalar

002   Мавлоно  Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадур” (Фиҳи мо фиҳи) асари ҳаёт саволларига муносиб жавоблардан иборат. Унда бахтнинг энг баланд чўққисидан тортиб, мусибат эшигини очгувчи сабабларгача баён этилган. Қуйида саралаганларимиз эса ана шу баёнларнинг парчаларидир. Davomini o'qish