Oy: Июль 2017
Mikelanjelo Buonarroti. Sonetlar.
«Рангтасвир санъати беҳад рашкдор, у ҳеч бир рақибни тан олмайди; у менга бутун умрим давомида кўп ташвишлар келтирган умр йўлдошим бўлади. Асарларим эса бизнинг фарзандларимиздир,»- деб ёзган эди Микеланжело ўз кундалигида. Ана шу ёзувга асосланган микеланжелошунослар умрининг сўнгги палласида шеър ёза бошлаган, уларни ошкор қилишни ўйламаган даҳо учун шеърият кўнгил эрмаги, деб хулоса қилишади. Аммо, Микаленжело учун кўнгил эрмаги бўлган шеърлар тўрт ярим асрдан буён инсониятнинг шеърсевар қисмини ҳаяжонга солиб келмоқда. Davomini o'qish
Shuhrat Matkarim. Hikoyalar
У қиз қўшни эди. Бу гаплар улар ўн уч – ўн тўрт яшар вақтларида бўлиб ўтган. Икки ўрим сочини жамалак қилиб орқасига ташлаб юргувчи, кўриниши, юриш туриши, бўй басти билан тенгқурларидан ҳеч айирмаси йўқ, ҳатто ўғил болаларникига ўхшаган катта бурни юзига унча ярашмаган бу қизни нега шунчалик ёқтириб қолганлигини ҳозиргача билмайди… Davomini o'qish
Hushang Murodiy Kermoniy. Etik
Кечаси чиптачи автобусни тозалашга киришди. Ўриндиқлар тагини супурар экан, бир пой этик чиқиб келди. Ўлчамига қаради. Афсусланди. Этик болаларники экан, кимдир янги сотиб олган бўлса керак, деб ўйлади. Яп-янги эди. Эгаси топилса, қайтариб беришни кўнглига тугди. Davomini o'qish
Jovli Xushboq. Abdulla Oripov bilan tungi suhbat
Суҳбатимиз чексиз-чегарасиз эди гўё. Кейинги эллик-олтмиш йиллар давомида босиб ўтилган йўл, ижод, ҳаёт машаққатлари, нурли ва фарахбахш кунлар хусусида ёниб, ҳаяжон билан сўзлар эди Абдулла ака. Гурунгимиз мавзуси тугул ҳудуди ҳам тизгинсиз эди. Буёғи Америкаю Туркия, уёғи Қозоғистону Тожикистонда кетган расмий ва ижодий учрашувларгача гапириб олар эди. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tavhid dostoni
Тавҳид – бу Аллоҳ таолони жамики инсонларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатларда яккалигини исботлашдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: “Мен (яъни Аллоҳ) Инсон ва Жин тоифасини фақат ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим (яъни бошқа бир махлуқларга эмас)” (Зариёт сураси, 56-оят). Davomini o'qish
Qashqadaryolik Muhammadjon haqida yangi ma’lumot
Қашқадарёлик салкам икки ойлик чақалоқ Муҳаммаджон Рашидов билан боғлиқ ҳодиса баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ўз навбатида, 7 июль куни давомида «Дарё» интернет-нашри таҳририятига болакайнинг соғайиб кетиши йўлида ёрдам бериш ниятидаги кўплаб фуқаролар қўнғироқ қилиб, чақалоқнинг оиласи билан боғланиш учун алоқа маълумотларини сўради.
Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Kileo’patra va Semiramisga maktublar
Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Ойдин кечаларда, сирли Нилнинг бўйларида узун этакларингни майсалар, гуллар устидан судраб юруб янги очилғон вафо ҳидли нилуфар чечаги узубсан. Ўзингни елпиб турғучи қулға чечакнинг фазилатларидан гапирганингни эшитдим: «Бу гул сувда ўсиб, сувда етишиб, яна сувда битадир», — дединг. Биламан, тенгсиз қиз, биламан. Нил суви билан ўсган нилуфарни қанча мақтасанг ҳам оздир. Davomini o'qish
Allohim, Muhammadjonni saqlagin!..
22 ёшли бола вазир ўринбосари, Озодбек «Ёшлар» канали директори бўлгани ҳақидаги фойдасиз гапларни тўхтатиб, бир дақиқа мана шу Муҳаммаджон ҳақида Аллоҳдан сўранг…Ялинаман, Аллоҳдан сўранг. Балки шунда ўзингизниям дўзах ўтидан сақлаб қоларсиз… Davomini o'qish
O’Genri. Tumordagi surat
Шанба оқшоми Энди Донаван олтинчи мавзедаги уйига келиб, янги қўшниси—ёшгина Конвей хоним билан танишди. У одмигина қизғиш кўйлак кийиб олган-ди. Икки ҳафта ўтиб, Энди йўлда тамаки тутатиб кетаркан, орқасида шип-шип товуш эшитилди. Ўгирилиб қаради-ю, кўзини узолмай қолди… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ma’rifat — farosatdir & Samarqand xayoli
Гарчи «хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради» деб айтилса-да, биз дунёни асосан Шарқ ва Ғарбга ажратамиз ва бу ажратишда ҳар икки иқлимдаги фикрлаш тарзининг ўзига хос қирраларини назарда тутамиз… Davomini o'qish
Shoir, tarjimon, publitsist, jamoat arbobi Nosir Muhammad vafot etdi
Шоир, таржимон, публицист, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Носир Муҳаммад бугун — 5 июль куни 72 ёшида вафот этди. Аллоҳдан раҳматига олишини сўраймиз.Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! Davomini o'qish