Дадахон Муҳаммадиев шеърларини кутубхонамизга истеъдодли ёзувчи укам Жавлон Жовлиев тавсия қилган. Уларни ўқиб ҳам ёш шоир шеърларига, ҳам Жавлоннинг бадиий дидига баҳо беришингиз мумкин. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2017
Muhammad Sharif. Mening qirg’izim & Rahmon Qo’chqor. «Tolko’prik»dan inson qalbi sari
Яқинда ўқиб тугатганим бир китоб ўша мия ва руҳни бир муддат бўлса-да, юпатишга, эртанги кунга недир илинж билан боқишга ундади мени. Айни кайфиятни, аввало, Сиз билан ўртоқлашишни истадим. Бу – умидбахш адиб Муҳаммад Шарифнинг “Толкўприк” дея оддийгина ном берилган, бироқ ичида оддийликдан ном-нишон бўлмаган ниҳоятда жиддий китоби…
Zuhra Mamadaliyeva. Qaqnus timsoli talqinlari & Mumtoz adabiyotda qushlar obrazi
Мумтоз адабиётимиздаги қушлар образлари аҳамиятли тимсоллардан саналиб, инсон руҳи, унинг илоҳиёт билан яқинлашуви ва унга интилишини ўзида мужассам этади. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Qizlar bilan uchrashuvlaim
Йигирма етти ёш. Уйланишнинг айни пайти. Бу ёшни бизнинг шаҳарда “қизлар билан учрашувлар мавсуми” деб ҳам, аташади. Гўё шу учрашувларсиз турмуш-қуришнинг иложи йўқдек! Бизда бу одат қачон расм бўлган, билмайман. Лекин ҳеч ким бу анъанадан бўйин товламайди. Davomini o'qish
Raymon Keno. She’rlar
XX аср жаҳон адабиётида ўзига хос, такрорланмас из қолдирган атоқли француз шоири, Европа сюрреализм ҳаракатининг фаол қатнашчиларидан бўлган Раймон Кено французларнинг энг севимли шоирларидан биридир. Унинг жуда кўп шеърлари қўшиқ қилиб айтилади. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ko‘kka sovurilgan yillar & Chol va dengiz. Qissa
Стив табиатан оқкўнгил бола эди, аммо отаси уни мерганликка ўргатганидаям у падарининг ишончини оқлай олганди, ўнта ўлжадан йўқ деганда олтита, ёки саккизтасини, албатта, уриб туширарди. Аста-секин тўққизтаям отадиган бўлди, бора-бора йигирмата қушдан нақ йигирматасини ер тишлатди, бундай зафар эса унча-мунча мерганларга насиб қилмасди. Davomini o'qish
Abdulazizxon Akramov. She’rlar
Абдулазизхон Акрамов шеърларига бир неча ой муқаддам фейсбукдаги даврадошларимдан бири диққатимни қаратган эди. Анчагача унинг шеърларини кузатиб юрдим. Билдимки, ёш шоирнинг тажрибалари фақат менда эмас, бошқаларда ҳам якдил бир таасассурот қолдирмаяпти. Кимдир бу тажрибаларни мутлақ рад этса, яна кимдир тўлиқ маъқуллайди. Нима бўлгандаям, Абдулазизхон шеърлари мавжуд экан, шоир уларни эълон қилар экан, биз уларга бўлган муносабатимизни билдиришга ҳақлимиз. Davomini o'qish
Tursunboy Boymirov. Oqburun & O’rolboy Qobil. Anoyi odam yoxud Tursunboyning Hindistonga sayohati
Боймирза бир ойдан бери бетоб. Бошида чап қўли ва кўкраги остида санчиққа ўхшаш оғриқ пайдо бўлди. Ўтиб кетади деб парво қилмади.Аммо бу оғриқ кундан–кунга зўрая бошлади. Бора–бора иштаҳаси йўқолиб,овқат ейишдан қолди. Кунда бир пиёла сутни қистаб, қўймай ичиртирадилар. Охирги кунларда ютган суюқликларини қайт қиладиган бўлди. Уйқу босиб,беҳуш кўп ётар эди. Очлик тинка–мадорини қуритиб қўйди… Davomini o'qish
Takomil mashaqqatlari. Adabiyotshunos Sa’dulla Quronov va yozuvchi Ulug’bek Hamdam suhbati
Бутун бошли жамиятнинг манқуртлашиши эса жуда ёмон ҳол. Ёмонлиги шундаки, жараён бир бошландими, ҳеч ким унинг олдини ололмайди. Олдини оламан, деганни жиннига чиқаради. Ким, дейсизми? Жамиятнинг ўзи! Davomini o'qish
Kengesbay Karimov. Og‘abiy & Anvar Allamberganov. Roman haqida
Nodirabegim Ibrohimova. Mitti hikoyalar
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади! Davomini o'qish
Javlon Yaxshiboyev. She’rlar
Жавлоннинг шеърлари билан танишар эканман, куни-кеча бошқа бир ёш шоир тўпламига ёзган сўзбошимдаги мана бу сўзларни эсладим: Шеър қоидаларини эгаллаш, уларни билиш шоирлик эмас. Шеърда ташбеҳу аллитератсиясиларни қўллай билиш ҳам шоирлик эмас. Шоирлик ана ўша шеър қоидалари, ташбеҳу аллитератсияларга тоза нафас бера олишдадир… Davomini o'qish