Javlon Yaxshiboyev. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.09.27_14h25m36s_001_.png    Жавлоннинг шеърлари билан танишар эканман, куни-кеча бошқа бир ёш шоир тўпламига ёзган сўзбошимдаги мана бу сўзларни эсладим: Шеър қоидаларини эгаллаш, уларни билиш шоирлик эмас. Шеърда ташбеҳу аллитератсиясиларни қўллай билиш ҳам шоирлик эмас. Шоирлик ана ўша шеър қоидалари, ташбеҳу аллитератсияларга тоза нафас бера олишдадир… Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Zohir

Ashampoo_Snap_2017.10.02_13h58m44s_002_.pngХорхе Луис Борхеснинг мазкур асарини адиб ижоди тадқиқотчиларидан бири исломий тасаввуф таъсирида яратилгани, ёзувчи Қуръони Каримни яхши ўргангани ҳақида ёзади Инглизчани биладиганлар айни шу мавзу ёритилган мақолалардан бири «El Zahir — Sufi theme in Jorge Luis Borges’s writing» ни мутолаа қилишлари мумкин. Davomini o'qish

2017 yilning adabiyot bo’yicha Nobel mukofoti sohibi aniqlandi

1039afcd.fit1772x1182.f3bdc2.ishiguro.jpg    Британиялик ёзувчи Кадзуо Исигуро адабиёт бўйича 2017 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Бу ҳақда Нобель мукофоти қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган. Швеция Академияси Исигуро  «ўзининг катта ҳиссий қудратга эга романларида бизнинг дунё билан бўлган сохта боғлиқлигимиз остидаги бўшлиқни фош қилган ёзувчи» сифатида  тақдирланганини  очиқлади. Davomini o'qish

O’.Henri. Songgi yaproq

Ashampoo_Snap_2016.12.07_16h28m47s_002_.png

Вашингтон Сквернинг ғарбидаги кичик бир даҳада кўчалар чалкашиб кетган ва “тор кўчалар” номини олган йўлакчаларга бўлиниб кетган эди. Бу “тор кўчалар” ажабтовур бурчаклар ва эгри чизиқлар ҳосил қилганди. Ҳаттоки, бир кўча ўзини-ўзи бир ёки бир неча марта кесиб ўтарди. Бир пайтлар бир мусаввир бу кўчанинг ноёб хусусиятини кашф қилган экан. Davomini o'qish

Xurshid Davron «Kaftdagi chiziqlar» teleloyihasida (oktyabr,2015)

045     Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Кафтдаги чизиқлар» (муаллиф Зебо Мирзо) дастурида ўз ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, шеър ва мутолаа ҳақидаги саволлларга жавоб беради ва ўз шеърларини тақдим этади.
Davomini o'qish

A’zam O’ktam. She’rlar & Vafo Fayzulloh. Elning ko’nglin ko’tarar shoir (A’zam O’ktam she’riyati)

0_15ad71_3e75e606_orig.png4 октябр — шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

  Аъзамнинг армонли, булбул чаҳ-чаҳидай ғами кўтаринки, тонготарда мўйсафиднинг ҳикматидай зиё улашадиган талай шеърлари борки, уларни ўқиган ўқувчи шоир яшаган даврнигина эмас, Қиёмат қадар давом этар инсоният ҳаётининг маъсум, ёниқ, масъул чоғларини хотирлайди… Davomini o'qish

Varlam Shalamov. Shoirning o‘limi

Ashampoo_Snap_2017.09.26_16h29m50s_001_.png Саҳифа ёзувчи таваллудининг 110 йиллигига бағишланади

Шоир ўлим ёқасида эди. Очликдан шишиб кетган, катта, қонсиз оқиш бармоқлари, ўсиб кетган кир тирноқлари совуқдан тош қотган ҳолда кўкраги устида ётарди. Авваллари у қўлларини орқасига, яланғоч танасига тиқарди, лекин ҳозир у ерда ҳам иссиқнинг таъсири йўқ эди… Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Ikki maktub

Ashampoo_Snap_2017.09.06_17h22m11s_005_.pngТуйқус уйғониб кетди. Қишлоғини эслади… Ўн йилча бўлди-ёв бормаганига, балки кўпроқдир… Бўзарган уйлар, тупроқ кўча, четан деворлар тагида ўсиб ётадиган қичитқи ўт, донлаб юрган товуқлар, қийшиқ сўри ёдига тушди… Davomini o'qish