Нуриддин Зиёнинг митти ҳикояларини доимий муаллифларимиздан бири Нодирабегим Иброҳимова тавсияси билан сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Oy: Февраль 2018
Maqsuda Ergasheva. Hikoyalar
17 феврал — Мақсуда Эргашева таваллуд топган кун
Мақсуда Эргашева истеъдодли ва, том маънода, миллат дарди билан яшаган асл ижодкор эди. Адиба таваллуд куни муносабати билан сизга тақдим этилаётган ҳикоялар, кимнингдир назарида, ҳикоя жанрининг юксак мезонларига жавоб бермас. Аммо, уларда тоталитар тузум шароитида яшаб, бугун арзимасдай туюлган, яъни оддий одамнинг кундалик ҳаётини ўз ижодида акс эттиришга уринган бу фидойи инсоннинг юксак ҳаётий матлаблари мужассам бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Davomini o'qish
Alisher Nazar. O‘zingizdan uyalasizmi?
Уят ҳисси… Бу ғоятда ноёб туйғу. Агар у бу қадар камёб бўлмаганида нима бўларди? Олам гулистон бўларди!.. Davomini o'qish
Nozima Habibullayeva. She’rlar
Ўтган йил охирларида Нозиманинг шеърлари билан танишдим. Йўл бошида турган навқирон қаламкашларга хос барча камчилигу тажрибасизликлари ортида ўз сўзини излаётган, адабиёт майдонини чигиртка галасидай босган давлат мукофоти нишонли ўсмир «шоира»ларнинг умумий хорига қўшилмай, ўз овозини созлаётган баланд руҳни, ўзлигини истаган юракни кўрганим учун унинг шеърларини веб-саҳифамизда тақдим этиш учун тайёрлай бошладим. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Ko’ngil sezib turibdi & Kutilgan kun
Бойхон танаси тарам-тарам бўлиб кетган дарахтга беҳол суяниб, чуқур-чуқур нафас олди. Кулранг қоронғуликка чўмиб бораётган катта-кичик дарахтлар, баланд-у паст иморатлар, кенг йўлда ғиз-ғиз ўтиб қайтаётган машиналар кўз ўнгида бетиним чайқаларди. Оёқлари остида бўш-бўш ароқ шишалари, колбаса бурдалари-ю ғижимланган қоғоз парчалари сочилиб ётарди… Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (5). Ikkinchi muallim saboqlari.
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган.
Шу пайтгача китобнинг «Иймон туҳфаси» ва, «Ялдони ёритган нур» бобларини ёритган эдик. Бугун китобнинг «Иккинчи муаллим сабоқлари» деб номланган қисмининг иккинчи бўлагини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Munavvar Pardayev. Bir she’r tarixi.
Кунлардан бир куни қизим Юлдуз уйга меҳмон бошлаб келди. У меҳмони билан бирга мен доим ишлаб турадиган хонага кириб, одатига кўра сўрашди. Шунда меҳмон қиз ҳам унга қўшилиб: «Ассалому алайкум, дадажон!»-деб саломлашди. Меҳмон қизимнинг ҳамкурси, асли қўқонлик бўлиб, исми Коммуна экан. Қизнинг одоби, бўёқлардан холи табиий гўзаллиги, фарғоналикларга хос ширин тилда «дадажон!» деб сўрашиши оталик меҳримни жўш урдириб юборди. Ижодкор сифатида шу қизнинг олдида ўзимни қарздор ҳис қилдим-да сиз тилга олган шеърни ёздим. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Burobiya Rajabova. Amir Temurning ilk tadqiqotchisi
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган. Davomini o'qish
Xosiat Bekmirzayeva. Bobur va Navoiy.
Мирзо Бобур ўзига устоз деб билган Навоий ижодини чуқур ихлос билан ўрганган, унинг кўпгина ғазалларини ёддан такрорлаб юрган. “Бобурнома”нинг 1499 – 1500 йилларга бағишланган бобида у руҳиятида вужудга келган безовталик ҳақида: “Гоҳи телбалардек ёлғуз пушта ва даштқа борур эдим. Гоҳи боғот ва маҳаллотни кўча-бакўча ахтарур эдим. Не юрумоқта ихтиёрим бор эди, не ўлтурмоқта, не бормоқта қарорим бор эди, не турмоқта. Шеър: Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (4). Ikkinchi muallim saboqlari.
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган. Шу пайтгача китобнинг «Иймон туҳфаси» ва, «Ялдони ёритган нур» бобларини ёритган эдик. Бугун китобнинг «Иккинчи муаллим сабоқлари» деб номланган қисмининг биринчи бўлагини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Ko‘k, oq va ola kaptarlar
Мен бу воқеани қоғозга туширар эканман, унда ўзимнинг ҳам, дўстимнинг ҳам иштирок этишини истамадим. Ҳаммаси ўша инсон тилидан ҳикоя қилинса мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. Балки жонли ҳам чиқар. Лекин, унинг бу ҳикояга тушмаган, қаламим ожизлик қилган кўп дардлари ва қувончли дамлари бўлганлигига ишончим комил… Davomini o'qish
Azim Suyun. O’ldirsang ham o’zing o’ldir, muhabbat & To’lapbergan Qayipberganov. Dasht to’rg’ayinig parvozi.
Атоқли шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Азим Суюн ижодиётидаги Ватанни севиш, аёлга муҳаббат ва уларни эмин-эркин ёниб куйлаш — шоир илҳомининг икки қаноти. Бу қанотлар парвозининг барча савлати-салтанати, биринчидан, эл-юртга бўлган содиқликда кўринса, иккинчидан, аёл гўзаллигига бўлган ишқ шеъриятида кўзга ташланади. Ишқ-муҳаббат мавзуси Азим Суюн ижодиётида ширали шева, ўтли завқланиш, авжли тўлқинланиш билан тасвирланади. Davomini o'qish