Shukur Xolmirzayev. Ota yurt & Adabiyot — mening hayotim…

Ashampoo_Snap_2017.08.05_10h53m17s_001_.png24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

   Шукур Холмирзаев  ёзган барча асарларида  инсониятни севиб яшашга бўлган даъватлар қабариб кўринади. У жаҳон адабиётининг ўнлаб ҳикоянавислари билан бир қаторда турадиган асарлар яратди. Биз ўша бадиият дурдоналаридан олам-олам маъно топамиз. Бу эса ўз навбатида, адабиётни тушунишга ва унинг келажагига бўлган ишонч туйғусини англаб етишга ёрдам беради. Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Mo‘yqalamda yashagan titroq (Xurshid Davron ijodida lisoniy vizual tasvir) & Xurshid Davron «She’r va shuur» teledasturida (1998)

64 “Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида (19.01.2022) тақдим этилган мақолада шоирнинг шеърлари рангтасвир санъатига бошқалардан кўра кўпроқ яқинлиги ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish

«Xurshid Davron kutubxonasi»dan Navro’z sovg’asi

Ashampoo_Snap_2017.03.09_18h11m07s_002_.png   Ўзбекистон Республикаси кино, сурат ва овозли ҳужжатлар Марказий давлат архивида сақланаётган видеотасвирлар асосида тайёрланган «Мусиқий альбом» видеотуркумини «Хуршид Даврон кутубхонаси» вебсаҳифасидан байрам совғаси сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. O’z haqimda bir og’iz so’z & Xurshid Davron. Bir parcha xotira

Ashampoo_Snap_2016.11.07_01h09m25s_001_.png    Энди очиғини айтганда, камтарингина бир ижодимиз борлиги учунгина юқоридаги таржимаи ҳолимизга эҳтиёж сезилипти. Демак, энди асосий гап ижод атрофида бўлмоғи лозим. Энг аввал шуни уқтириб айтмоғим лозимки (махсус илтимос ёки топшириқ туфайли ёзилган айрим шеърлардан ташқари) менинг деярли ҳар бир шеърим ҳаётдаги маълум бир воқеа, ҳодиса билан боғлиқ, жўнроқ қилиб айтганда, ҳар бирининг турткиси бор. Davomini o'qish

Odil Hotam. She’rlar & Iskandarning shoxi bor!..Shoir bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png Бугун шоир Одил Ҳотамнинг туғилган куни. Чин юракдан қутлаймиз

   Шеър қоғозга қандай тушади? Баъзан бир мисра ёки биттагина сўз ҳақида йиллаб ўйлайсиз… Гоҳо кутилмаганда…… Мен учун буюк тарихимиз, бугунги улуғвор эврилишлар, атрофимиздаги одамларнинг орзу-армонлари, биз етишга илҳақ бўлган келажак қоғозга тушадиган битиклар бешигидир… Davomini o'qish

Navro’z ayyomi qutlug’ kelsin! & Xurshid Davron. Bahor she’rlari & Boysun. Musiqiy-etnografik film. «Xurshid Davron kutubxonasi»ning Navro’z sovg’alari

Ashampoo_Snap_2017.03.20_18h17m32s_002_.png    Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Bahor she’rlari & Ikki kitob & Ikromjon Boʻronov. Sen bahorni sog’inmadingmi?

Ashampoo_Snap_2016.06.01_00h30m19s_004_.png   21 март — Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири  Абдулла Ориповнинг таваллуд кунлари арафасида, устозимиз  ўз умрининг  сўнгги баҳорида ёзган шеърларидан бир дастасини яна қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti, betakror san’atkor To’ti Yusupova vafot etdi

045 Деярли ҳамқишлоғим, она қишлоғим Чордара билан  бир-бирига қўшилиб кетган, жуда кўп илму санъат одамлари туғилган Самарқанд туманидаги Туркманқишлоқнинг фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди. Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Опанинг оиласига,  яқинларига сабр берсин. Оилам номидан, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизни билдирамиз. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Marvlik Hakim, niqob tutgan bo’yoqchi

Ashampoo_Snap_2016.11.04_11h35m22s_002_.png  Ўша замон ва ўша макон одамлари сўнгроқ Чойшаб Тутган Пайғамбар номи билан атай бошлаган Ҳаким ҳижратнинг 120 йилида, мелоднинг эса 736 йилида Туркистонда таваллуд топди. Боғлари, токзор ва ўтлоқлари саҳрога маъюс тикилган кўҳна Марв шаҳри унинг ватани эди. Ҳаким сўниб бораётган мана шу шаҳарда вояга етди. Davomini o'qish

Anvar Jo’raboev. Markes bilan uchrashuv & Gabriyel Garsia Markes. Romanlar va qissalar

Ashampoo_Snap_2016.10.30_20h42m12s_006_.pngСаҳифа Габриэль Гарсиа Маркес таваллудининг 95 йиллиги бағишланади   

    Габриель (Габриэль)  Гарсиа   Маркес ижоди билан танишганимдан ва, айниқса, «Юз йил танҳоликда» романини  ўзбекчага ўгирганимдан сўнг бу улкан сўз санъаткорига, адабиётшунослар таъбири билан айтганда, замонамиз адабиёти маршали бўлмиш аллома адибга нисбатан юрагимда чексиз эҳтиром туғилди. Адибнинг янги асарларию ижоди тадқиқ этилган рисолалар ундаги янги-янги хислатларни намоён этгани сари бу туйғу тағин зўрайди. Ахийри, у билан учрашиш, суҳбатлашиш орзуси кўнглимни банд этди. Davomini o'qish

O’tkir Rahmat. She’rlar & Dilshod Karimov. Tuyg’ularning sokin va teran mavjlari & Shukrona. She’rlar to’plami

022 Ўткир Раҳмат шеърларида соф ва самимий туйғулар, қувонч ва қайғу, шукроналик ва изтироб, орзу ва армон каби ҳар бир инсонга хос кечинмалар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, ҳаёт ва борлиқнинг турфа ранглари табиат призмаси орқали тасвирланади. Уларни мутолаа қилар экансиз, она табиатнинг нафис жилвасига мафтун бўласиз, айни пайтда борлиқдаги барча мавжудот, жонли ва жонсиз нарсалар илоҳий бир қонуниятга бўйсуниши ҳақида фалсафий мушоҳадаларга чўмасиз. Davomini o'qish