«Kitob olami» do’koni haqida 10 ma’lumot (fotoreportaj)

01    Куни-кеча пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маърифий мажмуа ишга туширилди. Kun.uz сайти  мутолаа ишқибозларини мазкур китоб супермаркети фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди. Шунингдек, диққатингизга «Китоб олами» дўконига оид 10та қизиқарли маълумотни тақдим этмоқда.

02
1. «Китоб олами» — Ўрта Осиёдаги энг катта китоб дўкони.

012

032. Мазкур китоб супермаркети 2015 йил 2 ноябрь куни  иш бошлади.

04

06
3. «Китоб олами»  мажмуасида 21 та бўлим мавжуд.

07

08

4. Ўзбекистон ва хориж нашриётларининг 5 мингдан ортиқ номдаги 60 мингта китоби савдога чиқарилган.

016
013
5. Мажмуада болалар учун алоҳида зал ташкил этилган бўлиб, китобларнинг асосий қисми ўзбек тилида.

014
6. Китоб залида дисклар ва электрон адабиётлар учун алоҳида стол ташкил қилинган.

018
7. Мажмуада нафақат китоб сотиб олиш, балки хордиқ чиқариш, китобларни мутолаа қилиш, мўъжаз барда ширинлик ва ичимликлар истеъмол қилиш ҳам мумкин.

021
8. Канцелярия моллари учун ҳам алоҳида жой ажратилган.

019
9. Зиё масканида  таниқли шоиру  ёзувчилар, журналистлар ва санъаткорларнинг китобхонлар  билан учрашувлари ҳам ўтказилади.

033

10. Дўкон манзили: Тошкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 6-7-уйлар. Мўлжал: собиқ Консерватория, Амир Темур ва Ҳамид Олимжон метро бекатлари оралиғи.

Суратлар махсус KUN.UZ учун BMG Studio томонидан тайёрланди.

Суратчи: Мурод Султонов

Манба: www.kun.uz  &  www.xabardor.uz

034

(Tashriflar: umumiy 1 410, bugungi 1)

Izoh qoldiring