Usmon Azim ‘She’r sehri’ teleloyihasida.

055Ўзбекистон халқ шоири  Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан веб—саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!

   Адабиётдаги гўзалликни ҳис этиш — инсоннинг маълум даражада камолга эришганидан далолатдир. Парвардигорга самимий бир ибодатдир. Бинобарин, илҳомли ижодда ҳамиша илоҳий ибтидо бор. Бир шеър:

Дунё
ва одам ҳақида ёз.

Худо
кўнглингга солганини ёз
дунё
ва одам ҳақида.

Одам ҳақида
одам айтганини ёзма.
Умуман,
бировнинг
гапига кирма
шеър ёзаётганда.

Ҳатто ўзингнинг ҳам.

Чунки
ҳамма ёлғонларни
ўзинг
ёзгансан,
барча
чин сўзларинг Оллохдандир.

Хуллас, ҳақиқий шеър илоҳий бир инъом эканига шубҳам йўқ.

055

«Шеър сеҳри» телелойиҳаси: Усмон Азим. / ‘She’r sehri’ turkumi: Usmon Azim.
«Маданият ва маърифат» канали маҳсулоти / «Madaniyat va ma’rifat» kanali mahsuloti
Тошкент — 2013 йил / Toshkent — 2013 yil

034Усмон Азим — шоир, драматург, кинодраматург ва носир. Усмон Азим — Ўзбекистон халқ шоири (2000) унвони, йилнинг энг яхши шеърий асарлари номинацияси бўйича «Офарин» мукофоти, Грузиянинг Владимир Маяковский номидаги Давлат мукофоти (1982) га сазовор бўлган. У 1950 йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1972 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. У даставвал журналист сифатида турли газета-журналлар ва нашриётларда ҳамда республика радиосида ишлаган. Маълум вақт Республика Президенти Девонида Давлат маслаҳатчиси (ёшлар бўйича) вазифасини ҳам бажарган. Ҳозирги кунда адиб, асосан, ижод билан машғул.
Усмон Азим 1979 йилда чоп этилган «Инсонни тушуниш» илк шеърий китоби билан адабий жамоатчиликнинг эътиборини қозонган. Сўнгги йилларда унинг «Ҳолат» (1979), «Оқибат» (1980), «Кўзгу» (1983), «Сурат парчалари (1985), «Дарс» (1985), «Иккинчи апрель» (1987), «Бахшиёна» (1989), «Ғаройиб аждарҳо» (1990), «Уйғониш азоби» (1991), «Ғусса» (1994), «Узун тун» (1994), «Бор экан-да, йўқ экан» (1995) шеърий ва «Жоду» (2003) насрий тўпламлари босилди.
Шоир 1995 йилда «Сайланма» шеърий китобини нашр эттирди. Бу китоб адабиёт жамоатчилиги томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинди ва Усмон Азимнинг XX аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин истеъдодларидан бири эканлиги аён бўлди. 2001 йилда нашр этилган «Куз» шеърий китоби эса шеъриятимизнинг сўнгги йиллардаги юксакликларидан бири деб баҳоланмоқда.
Миллий театр саҳнасида қўйилган «Кундузсиз кечалар» спектакли Андижонда бўлиб ўтган халқаро театр фестивалида «Энг яхши спектакль» деган мукофотга сазовор бўлди. Ижодининг илк даврида радиодраматургияда («Бахтли бўлайлик», «Ҳужжатли фильм учун сюжет», «Баҳодир ва малика» пьесалари) ўзини синаб кўрган шоир, кейинги йилларда драма ёза бошлади. Унинг «Кундузсиз кечалар» (1998), «Алпомишнинг қайтиши» (2000), «Бир қадам йўл» (2002), «Ўтган замон ҳангомалари» (2003), «Адибнинг умри» (2005) драмалари саҳналаштирилган. «Алпомишнинг қайтиши» учун муаллиф 1999 йилнинг «Энг яхши драматурги» деб эътироф этилди. Шоир кино санъатида ҳам ўз кучини синаб кўрмоқда. «Севги» (1998) филмининг сценарийсини ўз ҳикояси асосида ёзган. Унинг сценарийси асосида икки қисмдан иборат «Алпомиш» (2000) филми суратга олинган.

Usmon Azim — shoir, dramaturg, kinodramaturg va nosir. Usmon Azim — O’zbekiston xalq shoiri (2000) unvoni, yilning eng yaxshi she’riy asarlari nominatsiyasi bo’yicha «Ofarin» mukofoti, Gruziyaning Vladimir Mayakovskiy nomidagi Davlat mukofoti (1982) ga sazovor bo’lgan. U 1950 yilda Surxondaryo viloyatining Boysun tumanida tug’ilgan. 1972 yilda Toshkent Davlat universitetining jurnalistika fakul`tetini tugatgan. U dastavval jurnalist sifatida turli gazeta-jurnallar va nashriyotlarda hamda respublika radiosida ishlagan. Ma’lum vaqt Respublika Prezidenti Devonida Davlat maslahatchisi (yoshlar bo’yicha) vazifasini ham bajargan. Hozirgi kunda adib, asosan, ijod bilan mashg’ul.Usmon Azim 1979 yilda chop etilgan «Insonni tushunish» ilk she’riy kitobi bilan adabiy jamoatchilikning e’tiborini qozongan. So’nggi yillarda uning «Holat» (1979), «Oqibat» (1980), «Ko’zgu» (1983), «Surat parchalari (1985), «Dars» (1985), «Ikkinchi aprel`» (1987), «Baxshiyona» (1989), «G’aroyib ajdarho» (1990), «Uyg’onish azobi» (1991), «G’ussa» (1994), «Uzun tun» (1994), «Bor ekan-da, yo’q ekan» (1995) she’riy va «Jodu» (2003) nasriy to’plamlari bosildi.Shoir 1995 yilda «Saylanma» she’riy kitobini nashr ettirdi. Bu kitob adabiyot jamoatchiligi tomonidan zo’r qiziqish bilan kutib olindi va Usmon Azimning XX asr o’zbek adabiyotining eng yorqin iste’dodlaridan biri ekanligi ayon bo’ldi. 2001 yilda nashr etilgan «Kuz» she’riy kitobi esa she’riyatimizning so’nggi yillardagi yuksakliklaridan biri deb baholanmoqda.
Milliy teatr sahnasida qo’yilgan «Kunduzsiz kechalar» spektakli Andijonda bo’lib o’tgan xalqaro teatr festivalida «Eng yaxshi spektakl`» degan mukofotga sazovor bo’ldi. Ijodining ilk davrida radiodramaturgiyada («Baxtli bo’laylik», «Hujjatli fil`m uchun syujet», «Bahodir va malika» p`esalari) o’zini sinab ko’rgan shoir, keyingi yillarda drama yoza boshladi. Uning «Kunduzsiz kechalar» (1998), «Alpomishning qaytishi» (2000), «Bir qadam yo’l» (2002), «O’tgan zamon hangomalari» (2003), «Adibning umri» (2005) dramalari sahnalashtirilgan. «Alpomishning qaytishi» uchun muallif 1999 yilning «Eng yaxshi dramaturgi» deb e’tirof etildi. Shoir kino san’atida ham o’z kuchini sinab ko’rmoqda. «Sevgi» (1998) filmining stsenariysini o’z hikoyasi asosida yozgan. Uning stsenariysi asosida ikki qismdan iborat «Alpomish» (2000) filmi suratga olindi. «Alpomish» dostonining kinotalqini uchun muallif Buxoroda o’tkazilgan kinofestivalda maxsus mukofot oldi.

022

(Tashriflar: umumiy 540, bugungi 1)

2 izoh

  1. ассалому алайкум устоз. мен Мафтунаман. Сиз билан театрда ора-сирада кўришиб турамиз. Шеърларингизни доим ўқийман, доим. пъесаларингиз хусусида эса ўзингиз билан кўп гаплашганмиз. Санъат институтида Драматургия бўйича ўқиётганим учун менга кўп тажрибаларингизни гапириб бергансиз. Раҳмат сизга!

Izoh qoldiring