Xurshid Davron. Shukur Burhon haqida qo’shiq.

005   Агар буюк актёр Шукур Бурҳон ҳақида битилган шеърлар жамланса, катта шеърий китоб, бетимсол санъаткорга бағишланган салмоқли шеърий антология дунёга келарди. Абдулла Орипов, Омон Матжон, Машраб Бобоев, Саъдулла Аҳмад ва яна қанча шоирлар унга шеър бағишлашган. Ана шу шоирлар қаторида менинг ҳам ўзбек театрининг тимсолига айланган Ижодкорга бағишланган икки шеърим борлигидан фахрланаман.
Бу шеърлар биз адабиётга кириб келган паллада театр саҳнасида қўйилган машҳур «Шоҳ Эдип» спектакли таъсирида ёзилган эди. Бу спектаклнни камида ўн марта томоша қилган бўлсам кераг-ов. Шоҳ Эдипнинг кўҳна юнон театри анъаналарига мос баландпарвоз ва тантанавор монологларини ёддан билардим,десам,ишонаверинг. Айнан мана шу спектакл сабаб бўлиб ўзбек шеъриятида театр санъатига, Шукур Бурҳонга бағишланган сонсиз шеърлар пайдо бўлган эди.

Бугун Би-би-си Ўзбек хизматининг янги лойиҳаси: “Тошкентдан мактублар” рукни остида эълон қилинган Мурод Муҳаммад Дўстнинг Шукур Бурҳонга бағишланган эсдаликларини ўқир эканман, менинг шеърим ҳам эслаб ўтилгани туфайли ўша олис йилларда ёзган сатрларни сизга тақдим этиш истаги туғилди.

Хуршид Даврон

 

Хуршид Даврон
ШУКУР БУРҲОН ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР
07

ШУКУР БУРҲОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Шукур Бурҳон ҳам қариб қолди,
Ўхшаб қолди қадим қалъага.
Чўккан девор қаддин тиклайди,
Шукур Бурҳон чиққач саҳнага.

Энди ундан кучли одам йўқ,099
Енгар ман-ман деган йигитни.
У куйлади мисоли қўшиқ
Сўзлараро ётган сукутни.

Танаффусда яна ҳорғинлик
Елкасига ташлайди кучин.
Юрагида ухлар Улуғбек,
Сўнг саҳнада ҳайқирмоқ учун.

…Шукур Бурҳон тунда туш кўрар,
Тонгга қадар чўзилади туш.
Туни билан бўрон ўкирар,
Туни билан бўзлайди бир қуш.

Ёлғиз фонус нур тарар синиқ,
Тўкилармиш юлдузлар ғужғон.
Юрагидан қайғудек тиниқ
Сочилармиш зах тупроққа қон.

Шукур Бурҳон чўчиб уйғонар,
Босолмайди у ҳаяжонни
Ва бақувват қўллари билан
Кўкрагидан артади қонни.

1978

ШУКУР БУРҲОН ҲАҚИДА ИККИНЧИ ҚЎШИҚ

Ақлсиз кўзларга боқару ўйлар,
Фарёдин ичига ютар ўкиниб
Ва яна қийнайди қаттол туйғулар
Шукур Бурҳон ўғлин қалбига кириб.

Нима қилсин, ахир, Шукур Бурҳон ҳам,
Бўғзига тиқилса аччиқ фарёди.
Нима қилсин, ахир, қийнаса алам,
Қийнаса тунлари боболар ёди.

Нима қилсин, ахир, кекса томирлар
Бу кучли нидога беролмаса дош,
Толғин тиззалари букилса бирдан,
Оғир хотиротга этолмай бардош.

Шундан у оламга боқади ўйчан,
Чиқиб кетай дейди кенг далаларга,
Хаёлчан қайтади баъзан кўчадан
Дардини очганча ёш болаларга.

Дардини очаркан ғам кетар бирдан,
Аммо юрак қолмас вайрона, бўм-бўш.
Ва бизга Улуғбек кўзин қаъридан
Бирдан нигоҳ ташлар исён – Ялангтўш…

1983

Agar buyuk aktyor Shukur Burhon haqida bitilgan she’rlar jamlansa, katta she’riy kitob, betimsol san’atkorga bag‘ishlangan salmoqli she’riy antologiya dunyoga kelardi. Abdulla Oripov, Omon Matjon, Mashrab Boboyev, Sa’dulla Ahmad va yana qancha shoirlar unga she’r bag‘ishlashgan. Ana shu shoirlar qatorida mening ham o‘zbek teatrining timsoliga aylangan Ijodkorga bag‘ishlangan ikki she’rim borligidan faxrlanaman.
Bu she’rlar biz adabiyotga kirib kelgan pallada teatr sahnasida qo‘yilgan mashhur “Shoh Edip” spektakli ta’sirida yozilgan edi. Bu spektaklnni kamida o‘n marta tomosha qilgan bo‘lsam kerag-ov. Shoh Edipning ko‘hna yunon teatri an’analariga mos balandparvoz va tantanavor monologlarini yoddan bilardim,desam,ishonavering. Aynan mana shu spektakl sabab bo‘lib o‘zbek she’riyatida teatr san’atiga, Shukur Burhonga bag‘ishlangan sonsiz she’rlar paydo bo‘lgan edi.

Bugun Bi-bi-si O‘zbek xizmatining yangi loyihasi: “Toshkentdan maktublar” rukni ostida e’lon qilingan Murod Muhammad Do‘stning Shukur Burhonga bag‘ishlangan esdaliklarini o‘qir ekanman, mening she’rim ham eslab o‘tilgani tufayli o‘sha olis yillarda yozgan satrlarni sizga taqdim etish istagi tug‘ildi.

Xurshid Davron

Xurshid Davron
SHUKUR BURHON HAQIDA IKKI SHE’R
07

SHUKUR BURHON HAQIDA QO‘SHIQ

Shukur Burhon ham qarib qoldi,
O‘xshab qoldi qadim qal’aga.
Cho‘kkan devor qaddin tiklaydi,
Shukur Burhon chiqqach sahnaga.

Endi undan kuchli odam yo‘q,04
Yengar man-man degan yigitni.
U kuyladi misoli qo‘shiq
So‘zlararo yotgan sukutni.

Tanaffusda yana horg‘inlik
Yelkasiga tashlaydi kuchin.
Yuragida uxlar Ulug‘bek,
So‘ng sahnada hayqirmoq uchun.

…Shukur Burhon tunda tush ko‘rar,
Tongga qadar cho‘ziladi tush.
Tuni bilan bo‘ron o‘kirar,
Tuni bilan bo‘zlaydi bir qush.

Yolg‘iz fonus nur tarar siniq,
To‘kilarmish yulduzlar g‘ujg‘on.
Yuragidan qayg‘udek tiniq
Sochilarmish zax tuproqqa qon.

Shukur Burhon cho‘chib uyg‘onar,
Bosolmaydi u hayajonni
Va baquvvat qo‘llari bilan
Ko‘kragidan artadi qonni.

1978

SHUKUR BURHON HAQIDA IKKINCHI QO‘SHIQ

Aqlsiz ko‘zlarga boqaru o‘ylar,
Faryodin ichiga yutar o‘kinib
Va yana qiynaydi qattol tuyg‘ular
Shukur Burhon o‘g‘lin qalbiga kirib.

Nima qilsin, axir, Shukur Burhon ham,
Bo‘g‘ziga tiqilsa achchiq faryodi.
Nima qilsin, axir, qiynasa alam,
Qiynasa tunlari bobolar yodi.

Nima qilsin, axir, keksa tomirlar
Bu kuchli nidoga berolmasa dosh,
Tolg‘in tizzalari bukilsa birdan,
Og‘ir xotirotga etolmay bardosh.

Shundan u olamga boqadi o‘ychan,
Chiqib ketay deydi keng dalalarga,
Xayolchan qaytadi ba’zan ko‘chadan
Dardini ochgancha yosh bolalarga.

Dardini ocharkan g‘am ketar birdan,
Ammo yurak qolmas vayrona, bo‘m-bo‘sh.
Va bizga Ulug‘bek ko‘zin qa’ridan
Birdan nigoh tashlar isyon – Yalangto‘sh…

1983

04

(Tashriflar: umumiy 252, bugungi 1)

1 izoh

  1. ТЕАТР КЕМАСИ
    Сирдарё театрининг 80 йиллик тўйига
    Театр кемаси сузиб боради,
    Йўлида эзгулик тизиб боради.
    Жамият боғига маърифат сочиб,
    Театр кемаси сузиб боради,
    Муздилларни ёриб, эзиб боради.

    Маърифат қўрғони, жони − театр,
    Санъат йўлин чароғбони – театр,
    Туйғулар меҳроби, шони – театр,
    Даҳолар ўтган, пирхона – театр,
    Театр кемаси сузиб боради,
    Эл дардин олдиндан сезиб юради.

    Эл бахтин, ноласин куйлашар бунда,
    Жонинмас, саҳнани ўйлашар бунда,
    Актёрлар осмонга бўйлашар бунда,
    Фаришталар билан тиллашар бунда,
    (Мол эмас, ролларни талашар бунда,)
    Театр кемаси сузиб юради,
    Қалбдан чуқур ҳислар қазиб боради.

    Отахон театр − “Миллий театр”,
    “Опера ва балет” − жиддий театр,
    “Муқумий” − муқаддас, қадим театр,
    Театр кемаси сузиб юради,
    Юраклар ичида кезиб юради.

    Олим Хўжевдек устоз шаънига,
    Қўйилган номи тенг бўйи бўйига,
    Бир театр бор Сирдарё бўйида,
    Ҳамон ёшдир, саксон ёшли тўйида,
    Театр кемаси сузиб боради,
    Гўзал тарих тархин тузиб боради.

    Севгисизлик тоғин у нуратганча,
    Ҳайратдан кўзларни пирпиратганча,
    Муҳаббат байроғин…
    Ҳақиқат байроғин ҳилпиратганча,
    Оппоқ елканларин ҳилпиратганча,
    Театр кемаси сузиб боради,
    Янги тарих тархин тузиб боради.
    1 январ, 2014 йил

    “ТЕАТРЧИЛАР” ҚЎШИҒИ
    Янги гап тингламоқ бўлсангиз,
    Оламни англамоқ бўлсангиз,
    Кўнгилни англамоқ бўлсангиз,
    Ўзингиз англамоқ бўлсангиз,
    (Ўзингизни одам билсангиз,)
    Театрга келинг, одамлар.

    Малҳам керак бўлса юракка,
    Байрам керак бўлса юракка,
    Тиргак керак бўлса тилакка,
    Театрга келинг, одамлар.

    Сирлидай туюлса бу ҳаёт,
    Юракда уйғонса муҳаббат,
    Жўш урса, тинч қўймас ажиб дард,
    Театрга келинг, одамлар.

    Театрдек устоз санъат йўқ,
    Театрга тенг соз санъат йўқ,
    Унга келган кўнгил бўлар тўқ,
    Театрга келинг, одамлар.

    Театр бу яралган нурдан,
    Кўнгилларга яқиндир жондан,
    Лоқайд бўлиб ўтманг ёнидан,
    (Янги гап бор эски бинода,)
    Театрга киринг, одамлар.
    Нақорат:
    Санъатнинг қадрини билинг, одамлар,
    Бир бор театрга келинг, одамлар,
    Келиб ўзингизни кўринг, одамлар,
    Сизлар учун ижод қилишар бунда,
    Бир бор театрга келинг, одамлар,
    Одамлар сафида бўлинг, одамлар.
    4 январ, 2014 йил

Izoh qoldiring