O’g’lining qotilini o’limdan qutqargan ona.

099
Бундан етти аввал Абдулло исмли ўспиринни пичоқлаб ўлдиришда айбдор, деб топилган Билол исмли йигит дорга тортилиши кутиларди. Билолнинг кўзи боғланган, бўйнига сиртмоқ солинган ва у ўлими олдидан тинимсиз ўкраб йиғларди.

01

Бу воқеа яқинда Эроннинг Нур шаҳрида содир бўлди. Чоршанба куни эрталабдан шаҳар майдонларидан бирида одам тўпланганди.
Бундан етти аввал Абдулло исмли ўспиринни пичоқлаб ўлдиришда айбдор, деб топилган Билол исмли йигит дорга тортилиши кутиларди. Билолнинг кўзи боғланган, бўйнига сиртмоқ солинган ва у ўлими олдидан тинимсиз ўкраб йиғларди.

Шу пайт оломон ичидан қора кўйлак ва қора рўмолли, кўзойнакли бўлишига қарамай, ёши ҳали элликка ҳам кирмаган аёл чиқди. Бу – айнан Билол ўлдирган ўспириннинг онаси Самира эди.

Самира оҳиста юриб, дор тагига келди-да, ўз ўғлини ўлдирган қотил юзига бир шапалоқ туширди.
Ўз фарзанди қотилини ўлимдан олиб қолган Самира сассиз йиғлаб, дор тагини тарк этди

Кейин эса энг кутилмаган воқеа рўй берди.
Она орқасига қайтиб ўз ўғлининг қотили кўзидаги қора боғични ечди ва унинг бўйнидаги сиртмоқни олиб ташлади.
“Тушимга ўғлим Абдулло кирди, – деди Самира босиқлик билан ўз ўғлинининг қотилини нега ўлимдан олиб қолаётгани сабабини тушунтириб, — Ўғлим менга бошқа қасос ўтида ёнмасликни, хун талаб қилмасликни айтди”.

055 Самира қўлидаги рўмолчаси билан кўз ёшларини артиб, ерга қараганча, дор тагини, унга ҳайрат билан қараб қолган қатл ижрочилари ва оломонни тарк этди.
Эрон адлия тизимидаги Қасос қонуни бўйича, марҳумнинг оиласи хун олишдан воз кечса, қотил қатл этилмайди.

Шу асно, она ўз ўғли қотилини ўлимдан асраб қолди.
Она юраги нималарга қодир бўлмайди?

Манба: ББС

хдк

(Tashriflar: umumiy 707, bugungi 1)

Izoh qoldiring